Набижонов Ўткирбек Асилбек ўғлининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Тупроққа ишлов бериш машиналари ишчи органларига мажбурий тебранишлар бериш усулини ишлаб чиқиш”, 05.02.02–Механизмлар ва машиналар назарияси. Машинашунослик ва машина деталлари (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/Т4668.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Умурзақов Акрамжон Хакимович, техника фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган муҳандислик-қурилиш институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган муҳандислик-қурилиш институти, PhD.03/30.12.2019.Т.90.01.
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони:
Джураев Анваржон Джураевич, техника фанлари доктори, профессор; Нематов Эркин Ҳамраевич, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот номи: Андижон давлат техника институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади тупроққа вибрацион ишлов брувчи механизм конструксияси ва унинг ишчи органларига мажбурий тебраниш бериш усулини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Диссертация тадқиқотининг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
устунларини ўзаро боғловчи балка марказига ўрнатилган йўналишли инерцион вибратор билан жиҳозланган ва ўз навбатида резонанс эффектидан фойдаланиш имконини берадиган вибрацион чизел-култиваторнинг конструксияси ишлаб чиқилган;
тупроққа вибрацион ишлов берувчи чизел-култиватор  тебранувчи механик тизим сифатида қаралиб, уни структуравий ва кинематик тадқиқ қилиш орқали ортиқча боғланишларни, геометрик ва кинематик параметрларни аниқлаш имконини берадиган математик ифодалар ишлаб чиқилган;
тебранувчи рама ҳаракатини икки йелкали ричаг кўринишидаги механик тизимга келтирилиб, унинг динамик модели чизиқли дифференциал тенгламалар олишга имкон берган ва улар асосида вибрацион қурилманинг асосий параметрлари (пружина бикирлиги, тебраниш амплитудаси, частотаси, энергия сарфи) орасидаги функцияли боғланишлар аниқланган;
вибрацион ишчи орган билан тупроққа ишлов беришда энергия сарфини минимал даражага тушириш мақсадида тебранишларда пайдо бўладиган резонанс эффектидан фойдаланиш усули тупроқнинг турли хил физик-механик хоссаларини эътиборга олган ҳолда ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларнинг жорий қилиниши. Тупроққа ишлов бериш машиналари ишчи органларига мажбурий тебранишлар бериш усулини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
тупроққа ишлов бериш машиналари ишчи органларига мажбурий тебраниш берувчи чизел-култиваторга Адлия вазирлиги ҳузуридаги «Интеллектуал мулк маркази» дан фойдали модел учун патент олинган («Вибрацияли чизел-култиватор», ФАП 2536 – 15.07.2024 й.). Натижада, оғир механик таркибли тупроқларга ишлов берадиган чизел-култиватор агрегатининг конструксияни ишлаб чиқиш имконияти яратилган;
ишлаб чиқилган оғир механик таркибли тупроқларга ишлов берадиган чизел-култиватор Наманган вилоят Чуст тумани «Хабибулло Абдуллаев» фермер хўжалигида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновасиялар миллий марказининг 2024-йил 23-октябрдаги 05/04-04-529-сон маълумотномаси). Натижада, тортишга қаршилик кучини камайиши, иш сифатини ортиши, ёнилғи сарфини камайиши ҳисобига қишлоқ хўжалиги экин майдонларини тайёрлаш учун сарфланадиган харажатларни 9-10% гача камайишига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish