Абдуғаниев Шоҳруҳ Охунжон ўғлининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ток қаторлари орасига ишлов берадиган комбинациялашган машинанинг ўғит соладиган иш органини  ишлаб чиқиш ва параметрларини асослаш”, 05.07.01–Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация машиналари. Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация ишларини механизациялаш (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.2.PhD/Т4714.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Комилов Неъматилла Мухаммаджонович, техника фанлари бўйича фалсафа доктори, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган муҳандислик-қурилиш институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган муҳандислик-қурилиш институти, PhD.03/30.12.2019.Т.90.01.
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони:
Имомқулов Қутбиддин Боқижонович, техника фанлари доктори, профессор; Насритдинов Ахмаджон Абдуҳамидович, техника фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот номи: Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади  ток қаторлари орасига ишлов берадиган комбинациялашган машинанинг ўғит соладиган иш органининг параметрларини асослаш орқали иш сифати ва унумини ошириш, ёнилғи ва бошқа харажатлар сарфини камайтиришдан иборат.
III. Диссертация тадқиқотининг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
    ток қатор ораларига ишлов беришда қўлланиладиган чуқурюмшаткич-ўғитлагичнинг конуссимон ўғит сепқичининг катта ярим ўқи асоси билан ясовчиси орасидаги бурчак ва ўрнатилиш баландлигини аниқловчи аналитик боғланиш ўғит солиш кенглиги ва тақсимланиш нотекисилиги талаблар даражасида бўлиш шартини инобатга олиб ишлаб чиқилган; 
    конуссимон ўғит сепқичнинг кичик асосини катта асосига нисбатини ифода этувчи сиқилиш коеффициенти ўғитни тасма кенглиги бўйича текис тақсимланишини ҳисобга олган ҳолда аниқланган;
    конуссимон ўғит сепқичнинг тупроқ тўсгичини узунлиги ва тупроқ тўсгичнинг баландлигини аниқлаш имконини берадиган математик бўғланишлар унга тупроқ ёпишиб ва уюлиб қолмаслик шартини инобатга олиб ишлаб чиқилган;
    ўғит солиш иш органини конуссимон сепқичининг асоси билан ясовчиси орасидаги бурчак, конус асосининг сиқилиш коеффициенти ва эгат тубидан юриш баландлигининг мақбул қийматлари унга қўйилган ўғит солиш кенглиги ва у бўйича нотекисилигини сифатли бажарилиш шартидан келиб чиққан ҳолда, тажрибаларни математик режалаштириш усулида аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларнинг жорий қилиниши. Ток қаторлари орасига ишлов берадиган комбинациялашган машинанинг ўғит соладиган иш органини  ишлаб чиқиш ва параметрларини асослаш бўйича олинган натижалар асосида:
ток қатор ораларига ишлов берадиган комбинациялашган машинани ишлаб чиқаришни ўзлаштириш учун лойиҳа конструкторлик хужжатлари ва ҳисоблаш усуллари “Марғилон механика заводи” МЧЖга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2024-йил 21-декабрдаги 05/04-04-687-сон маълумотномаси). Натижада, конуссимон ўғит сепқич билан жиҳозланган ток қатор ораларига ишлов берадиган комбинациялашган машинани ишлаб чиқариш имконияти яратилган;
ишлаб чиқилган конуссимон ўғит сепқич билан жиҳозланган ток қатор ораларига ишлов берадиган комбинациялашган машина Наманган вилояти Янгиқўрғон туманидаги “Оҳунова Хуринса Жўрабековна”, “Отия-бону” ва “Қобилов Раҳмонжон Жунайдулло” фермер хўжаликларида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2024-йил 21-декабрдаги 05/04-04-687-сон маълумотномаси). Натижада, ток қатор ораларини чуқур юмшатиш билан бир йўла ўғит солинганда ёнилғи сарфини 20-30 фоизга, эксплуатацион харажатларни 1,1-1,3 мартагача камайишига ва иш самарадорлиги 1,8-2,1 мартага ошишига  эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish