Ҳамроқулов Жасуржон Сайли Ўғлининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Суғориладиган майдонларда дарё гидрологик режимининг ер ости сувларига таъсирини баҳолаш (Қорасув дарёси мисолида)”, 05.09.07 - “Гидравлика ва муҳандислик гидрологияси” (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: № В2025.1.PhD/Т5499.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: 
Фатхуллоев Алишер Мирзотиллоевич, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.03/30.12.2019.Т.10.02 рақамли Илмий Кенгаш.
Икрамова Малика Рахимбердиевна - Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти, “Сув ресурсларидан комплекс фойдаланиш” лабораторияси мудири, техника фанлари доктори, профессор (05.09.07). 
Охунов Фаррухжон Абдуқахорович - Геология фанлари университети “Экология ва гидрогеология” кафедраси мудири, геология-минералогия фанлари фалсафа доктори (PhD), катта илмий ходим (04.00.04).
Етакчи ташкилот - Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Суғориладиган майдонларда дарё гидрологик режимининг ер ости сувлари динамикасига таъсирини масофадан зондлаш технологиялари асосида баҳолаш усулини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
дарё таъсири ҳудудида жойлашган суғориладиган майдонларда ер ости сувлари динамикасини ArcMap муҳитида Inverse Distance Weighted (IDW) интерполяция усулига интеграция қилиш асосида баҳоланган; 
дарёнинг гидрологик режими ҳамда ҳудуднинг ирригация режимини инобатга олган ҳолда суғориладиган майдонларда ер ости сувлари сатҳининг таъсир зоналари бўйича ўзгаришини Kriging интерполяция усулида баҳолаш усули ишлаб чиқилган; 
ер ости сувлари сатҳининг кўп йиллик ва мавсумий ўзгаришига таъсир этувчи омилларни инобатга олган ҳолда ер ости сувлари ҳаракатининг геофильтрацион модели такомиллаштирилган; 
суғориладиган майдонлардаги гидрогеологик режимининг ўзгаришини масофадан мониторинг қилиш учун мобил илова ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Суғориладиган майдонларда дарё гидрологик режимининг ер ости сувларига таъсирини баҳолаш (Қорасув дарёси мисолида) мавзуси бўйича олинган натижалар асосида: 
суғориладиган ерларнинг гидрогеологик мониторингини назорат қилиш бўйича ArcMap дастурида IDW интерполяция усули асосида хариталаш ва маълумотларни таҳлил қилиш бўйича тавсиялар Чирчиқ-Оҳангарон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги Мелиоратив экспедицияда жорий қилинган. (Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2025 йил 15 мартдаги 04/19-1155-сон маълумотномаси). Натижада суғориладиган майдонларнинг мелиоратив ҳолатини  хариталар асосида реал вақт режимида кузатиш имкониятига эга бўлган мониторинг тизими яратилган;
kriging геостатистик интерполяция усулига асосланган ер ости сувлари сатҳини баҳолаш ва прогноз қилиш бўйича тавсиялар Чирчиқ-Оҳангарон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги Мелиоратив экспедицияда жорий қилинган. (Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2025 йил 15 мартдаги 04/19-1155-сон маълумотномаси). Натижада, дарё таъсиридаги суғориладиган майдонларнинг мелиоратив ҳолатини башорат қилиш имконияти яратилган; 
суғориладиган майдонлардаги  гидрогеологик режимининг ўзгаришини масофадан мониторингини юритиш бўйича яратилган мобил илова Чирчиқ-Оҳангарон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги Мелиоратив экспедиция ҳамда Aму-Бухоро ирригация тизимлари ҳавза бошқармасида жорий қилинган. (Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2025 йил 15 мартдаги 04/19-1155-сон маълумотномаси, Ўзбекистон Республикаси Aдлия вазирлигининг 08.04.2025 йилдаги DGU 49345 рақамли гувоҳномаси). Натижада, дала кузатув ишларининг самарадорлиги 2,5 бараварга оширилган ҳамда ўлчов-кузатувлар билан боғлиқ меҳнат сарфини 75-85% га қисқартиришга эришилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish