Дилбаржонов Авазбек Равшанбек
ўғлининг педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD)
диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): Ижтимоий шерикчилик асосида талабаларнинг интеллектуал қобилиятини ривожлантириш технологияси (Бошланғич таълим педагогикаси: инновация ва интеграция фани мисолида). 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.4.PhD/Ped8640.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
Илмий раҳбар: Кадирова Мунира Расуловна педагогика фанлари доктори, профессор
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса, ИК рақами: Фарғона давлат университети, PhD.03/30.11.2021.Ped.05.07.
Расмий оппонентлар: Фарғона давлат университети профессори, педагогика фанлари доктори Темиров Набижон Солиевич;
Бухоро давлат университети профессори, педагогика фанлари доктори Жўраев Хусниддин Олтинбоевич
Етакчи ташкилот: Андижон давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ижтимоий шерикчилик асосида талабаларнинг интеллектуал қобилиятини ривожлантиришга оид таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
талабаларнинг интеллектуал қобилиятларини ривожлантиришда ижтимоий, маънавий ва педагогик-психологик турдаги дидактик имкониятлари уларнинг боғлиқлик даражасини белгиловчи интеллектуал рефлекция кўникмаларини ҳосил қилиш орқали ривожлантирилган;
ижтимоий шерикчилик асосида педагогик фаолиятни ташкил этиш технологияси жамоавий мустақил фаолиятни белгилаш, кооператив таълимнинг интерфаол шакллари мазмунини ишлаб чиқиш ва субект-субект муносабатларини координация қилиш асосида такомиллаштирилган;
ижтимоий шерикчилик асосида бўлажак педагогларда логик, аналитик, креативлик, интерперсоналлик каби қобилиятларни ривожлантиришга қаратилган прагматик тизимли платформа ишлаб чиқилган, ўқитишнинг виртуал шаклдаги фаол муносабат ва рефлексив алоқа механизмлари асосида такомиллаштирилган;
ижтимоий шерикчилик асосида бўлажак педагогларда интеллектуал қобилиятларни ривожлантиришга кўмак берувчи ташқи ва ички педагогик шароитлар мажмуаси мотивацион-когнитив, ижодий ва рефлексив компонентларини эмоционаллик, ақлий ёндашув барқарорлигига босқичма-босқич мослаштириш асосида ривожлантирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ижтимоий шерикчилик асосида талабаларнинг интеллектуал қобилиятларининг компонентларини ривожланганлик даражасини аниқлашга қаратилган натижалари:
талабаларнинг интеллектуал қобилиятларини ривожлантиришда ижтимоий, маънавий ва педагогик-психологик турдаги дидактик имкониятлари уларнинг боғлиқлик даражасини белгиловчи интеллектуал рефлекция кўникмаларини ҳосил қилиш орқали ривожлантирилганига оид таклифлари “Педагогик маҳорат” дарслигини мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 27-декабрдаги 485-сон нашр рухсатномаси). Натижада талабаларда ижтимоий шерикчилик асосида интеллектуал қобилиятларни ривожлантиришнинг педагогик имкониятлари ортган.
ижтимоий шерикчилик асосида педагогик фаолиятни ташкил этиш технологияси жамоавий мустақил фаолиятни белгилаш, кооператив таълимнинг интерфаол шакллари мазмунини ишлаб чиқиш ва субект – субект муносабатларини координация қилиш асосида такомиллаштирилганига доир таклифлари “Бошланғич таълим педагогикаси: инновация ва интеграция” дарслигини мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 27-декабрдаги 485-сон нашр рухсатномаси). Натижада бўлажак бошланғич таълим ўқитувчиларида ижтимоий шерикчилик муносабатларини ривожлантиришга доир компетенсияларни шакллантириш самарадорлиги оширилган.
ижтимоий шерикчилик асосида бўлажак педагогларда логик, аналитик, креативлик, интерперсоналлик каби қобилиятларни ривожлантиришга қаратилган прагматик тизимли платформа ишлаб чиқилган, ўқитишнинг виртуал шаклдаги фаол муносабат ва рефлексив алоқа механизмлари асосида такомиллаштирилганига доир таклифлари “Педагогик маҳорат” дарслиги мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 27-декабрдаги 485-сон нашр рухсатномаси). Натижада мустақил фикрловчи, муаммоли вазиятларда самарали ечим топа оладиган, касбий масъулиятни англаган, ижтимоий шериклар билан фаол мулоқот қила оладиган, замонавий методлардан фойдаланишга лаёқатли ҳамда ижодий ёндаша оладиган рақобатбардош мутахассислар тайёрланишига эришилган.
ижтимоий шерикчилик асосида бўлажак педагогларда интеллектуал қобилиятларни ривожлантиришга кўмак берувчи ташқи ва ички педагогик шароитлар мажмуаси мотивацион-когнитив, ижодий ва рефлексив компонентларини эмоционаллик, ақлий ёндашув барқарорлигига босқичма-босқич мослаштириш асосида ривожлантирилганига доир тавсиялардан “Бошланғич таълим педагогикаси: инновация ва интеграция” дарслиги мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 27-декабрдаги 485-сон нашр рухсатномаси). Натижада талабаларнинг ижтимоий фаоллиги ва ижодий қобилиятларини янада ривожлантиришга қаратилган мустақил таълим дастурларини яратишда муҳим аҳамият касб этган.