Мадаминова Гулмирахон Икромалиевнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Саноат чангларини ҳўл усулда тозаловчи барабанли қурилмани такомиллаштириш ва параметрларини асослаш», 02.00.16 – Кимё технологияси ва озиқ-овқат ишлаб чиқариш жараёнлари ва аппаратлари (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/Т4123.
Илмий раҳбар: Тожиев Расулжон Жумабоевич, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган давлат техника университети ҳузуридаги DSc.03/29.08.2023.К/Т.66.02 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Носирова Шаира Нармурадовна, техника фанлари доктори, профессор; Примов Тўйчи Жумаевич, техника фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: ҳўл усулда чанг тозаловчи қурилмани такомиллаштирилган конструксиясини яратиш  ва унинг ишчи параметрларини асослаш ҳамда ишлаб чиқаришга қўллашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қурилмага ўрнатилган  барабанли сеткаларнинг квадрат тешик ўлчамлари  бўйича  қаршилик коеффициентлари  а=0,6 ммда ξс=1,65; а=0,8 ммда  ξс=1,45,  а=1,0 ммда ξс=1,25 ва сеткаларнинг қаршилик коеффициентларини ҳисоблашдаги  тузатиш коеффициенти қиймати ΔП=1,15 га тенглиги аниқланган ва қаршилик коеффициентини ҳисоблаш учун эмпирик тенглама олинган;
чангли газ  ва суюқлик оқимлари режимларида гидравлик қаршиликлари ва гидравлик қаршилигини тозалаш самарадорлигига таъсири аниқланган, сетка ўлчами а=0,6 ммда,  гидравлик қаршиликнинг ΔП=54÷798 Па оралиғида, суюқлик сарфи  Қс=0,3 м3/соатда, тозалаш самарадорлиги η=99,9÷99,5% ни ташкил этган ва РЕЧМ=6 мг/м3 дан кичик қийматларгача тозаланиши аниқланган; 
математик режалаштириш усули орқали, қурилманинг мақбул параметрлари аниқланганда, филтрловчи сетка квадрат тешиги ўлчами а=0,6мм,  чангли газ тезлиги wг=12,4 м/с, суюқлик сарфи Қс=0,3 м3/соат бўлганда  энергия сарфи 1,4 кВт/соат, тозалаш самадорлиги 99,8% ва гидравлик қаршилиги 700 Па  қийматлари аниқланган;
қурилманунг тозалаш самарадорлиги мавжуд қўлланилаётган циклонга нисбатан 20% ва хўл усулда ишловчи скрубберга  нисбатан 4,9% гача ортиши исботланган, заводда 1м3 ҳавони тозалаш учун сарфланадиган суюқлик 5 баробарга, электр энергияси 2,5 баробарга  кам сарфланишига эришилган ва шу  асосида қурилмани такомиллаштирилган янги конструксияси яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Барабанли қурилмада  кам энергия ва суюқлик сарфляган ҳолда юқори тозалаш самарадорлигини таъминлаш бўйича олинган натижалар асосида:
ҳўл усулда чанг тозаловчи қурилмани лойиха конструкторлик ҳужжатлари, аппаратнинг саноат қурилмасини тайёрлаш технологияси “ТУРОН ЭCО CЕМЕНТ ГРОУП” МЧЖ корхонасининг “2025-2030 йилларда амалиётга жорий этиладиган истиқболли ишланмалар рўйхати”га киритилган (Ўзбекистон Қурилиш материаллари саноати корхоналари уюшмасининг 2025 йил 25 августдаги 02/15-2795-сонли маълумотномаси). Натижада, қурилмани ишлатиш орқали заводда 1м3 ҳавони тозалаш учун сарфланадиган суюқлик 5 баробарга, электр энергияси 2,5 баробарга кам сарфланиши имконини беради;
газларни тозалаш қурилмасининг янги конструксиясига Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги “Интеллектуал мулк маркази” Давлат муассасаси томонидан фойдали моделга патент олинган (ФАП №2584. 2024 й). Натижада, “ТУРОН ЭCО CЕМЕНТ ГРОУП” МЧЖнинг тупроқ (суглинка) ни қуритиш жараёнида ҳосил бўладиган чангларни РЕЧМ талаблари даражасида тозалаш  имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish