Сатторова Ирода Янгибоевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Экспериментал гипергликемияда жигар митохондрияси дисфунксиясига айрим полифенол бирикмаларнинг таъсирини тавсифлаш», 03.00.08 – Одам ва ҳайвонлар физиологияси (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2.PhD/B1488.
Илмий раҳбар: Позилов Маъмуржон Комилжонович, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Қарши давлат университети, ЎзМУ ҳузуридаги Биофизика ва биокимё институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, PhD.03/30.06.2020.B.70.03.
Расмий оппонентлар: Эсимбетов Адилбай Тлепович, биология фанлари доктори, профессор; Омонтурдиев Сирожиддин Зоирович, биология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Қорақалпоқ давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: госсиполнинг диазамино ЯН-2 (4:1) ва ЯН-2 (6:1) ҳосилаларини каламуш жигар митохондрияси функсиясига таъсирини (ин витро) баҳолаш ва экспериментал диабет шароитида митохондрия дисфунксиясини коррексиялашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ин витро шароитида госсиполнинг диазамино ЯН-2 (4:1) ва ЯН-2 (6:1) ҳосилаларини жигар мПТПни Cа2+ ионларга боғлиқ очилишига ва ЛПО жараёнига ингибирловчи таъсир кўрсатиши, шунингдек, АТФга боғлиқ калий каналларни фаоллаштириши аниқланган;
СТЗ ва аллоксан диабет шароитида госсиполнинг диазоимино ЯН-2 (4:1) ва ЯН-2 (6:1) ҳосилаларининг каламуш жигар митохондрияси бўкишини ингибирлаши ва митоКАТФ-канални фаоллаштириши очиб берилган;
СТЗ ва аллоксан диабет шароитида госсиполнинг ЯН-2 (4:1) ва ЯН-2 (6:1) диазамино ҳосилалари таъсирида каламуш жигар митохондриясида Фе2+/ситрат билан чақирилган ЛПО интенсивлиги тормозланиши, МДА ҳосил бўлишини камайиши, СОД ва каталаза ферменлари фаоллигининг ошиши ҳолатлари баҳоланган;
ЯН-2 (4:1) ва ЯН-2 (6:1) таъсирида каламушлар қон плазмасидаги глюкоза миқдорининг камайиши, улар жигаридаги гликоген миқдорининг кўпайиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Экспериментал гипергликемияда жигар митохондрияси дисфунксиясига айрим полифенол бирикмаларнинг таъсирини аниқлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
госсиполнинг диазамино ҳосилалари ЯН-2 нинг ГМАТ билан ҳосил қилинган комплексларини гипогликемик хоссалари бўйича олинган натижалардан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилаётган “Истиқболли биологик фаол бирикмаларнинг фармако-токсикологик хусусиятларини ўрганиш” мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2025 йил 3 июндаги 4/1255-1382-сонли маълумотномаси). Натижада, ГКМАТ билан госсипол диазамино ҳосилаларининг комплекслари юқори ва ўртача гепатопротектор хоссага эга эканлигини аниқлаш, ҳамда, энг юқори фаолликка эга бўлганларини (4:1,6:1) кейинги тадқиқотлар учун танлаш имконини берган;
экспериментал диабет шароитида госсипол диазамино ҳосилаларининг жигар митохондрияси дисфунксиясига фармакологик коррексияловчи таъсири бўйича олинган натижалар Сургут давлат университетининг «Метагеномный анализ кишечного микробиома у пациентов с нейродегенеративными и сердечно-сосудистыми заболеваниями, современные стратегии воздействия экстрактами растительных полифенолов» амалий лойиҳасида айрим полифенол бирикмаларни кардиопротектор ҳоссаларини баҳолашда фойдаланилган (Сургут давлат университетининг 2025 йил 24 июндаги 03-01/141-сон маълумотномаси). Натижада, юрак-қон томир касалликларида полифенолларнинг кардиопротектив хусусиятларини асослаш ва уларнинг мембранотроп фаоллигини баҳолаш имконини берган.