Хайитов Жахонгир Хазратиллоевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “2550 модел координата пармалаш дастгоҳини модернизациялаш ва тадқиқ қилиш”, 05.02.05 – Механик ва физик-техник ишлов бериш технологиялари ва жараёнлари. Дастгоҳлар ва асбоб-ускуналар (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: № В2024.3.PhD/Т4893
Диссертация бажарилган муассаса номи: Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети хузуридаги DSc.03/30.12.2019.Т.03.04. рақамли Илмий Кенгаш.
Илмий раҳбар: Мардонов Бахтиёр Тешаевич, техника фанлари доктори, профессор.
Расмий оппонентлар: техника фанлари доктори, профессор Хусанов Ю.Ю., техника фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент Шахобутдинов Р.Э.
Етакчи ташкилот: “Миллий технологик тадқиқотлар университети “МИСиС”нинг Олмалиқ шаҳридаги филиали.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади 2550 моделли координатали-пармалаш дастгоҳини модернизациялаш ва тадқиқ қилишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
координатали-пармалаш дастгоҳининг конструксияси ташкил этувчи қисмларнинг парма тезлигининг ўзгаришида ҳосил бўладиган урунма кучларнинг катталиги асосида такомиллаштирилган;
рақамли дастурда бошқариладиган дастгоҳларнинг хатоларини қоплаш методикаси заготовкаларни ўрнатиш даврида юзага келиши мумкин бўлган ҳатолик параметрларини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган;
дастгоҳнинг корпус деталлари ва узелларининг математик модели детал материалининг хоссалари ва кутилаётган натижанинг параметрлари тузилган тенгламалар асосида ишлаб чиқилган;
координатали-пармалаш дастгоҳи қисмларининг конструксияларини модернизациялаш олинадиган деталга қўйиладиган геометрик параметрлар қийматлари ёрдамида олинган геометрик кўрсатгичлар асосида ишлаб чиқилган;
модернизация қилинган дастгоҳ бирикмаларининг ҳаракатланиш вақтидаги ҳатоликларини РДБ ёрдамида бартараф этиш услуби ҳаракат траекториясининг узунлигини математик қайта ишлаш асосида ишлаб чиқилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 2550 моделли координатали- пармалаш дастгоҳини модернизация қилиш учун техник қарорларни ишлаб чиқиш бўйича олиб борилган тадқиқотлар асосида:
координатали-пармалаш дастгоҳининг такомиллаштирилган конструксияси  “Навоий машинасозлик заводи” АЖ га жорий этилган (НКМК АЖнинг 2024 йил 19 ноябрдаги 23/01-01-01/715-сон маълумотномаси). Натижада, ўқларни жойлаштириш тезлигини 25% га ошган;
РДБ ли дастгоҳларнинг хатоларини қоплаш методикаси “Навоий машинасозлик заводи” АЖ га жорий этилди (НКМК АЖнинг 2024 йил 19 ноябрдаги 23/01-01-01/715-сон маълумотномаси). Натижада, заготовкани ўрнатиш ва чиқариб олиш вақти 10-12% га камайган;
дастгоҳнинг корпус деталлари ва узелларининг математик модели “Навоий машинасозлик заводи” АЖ да жорий этилди (НКМК АЖнинг 2024 йил 19 ноябрдаги 23/01-01-01/715-сон маълумотномаси). Натижада дастгоҳнинг  иш унумдорлиги 8-10% га ошган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish