Абдуллаев Каримжон Саитбаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Венесларнинг қулфлари ва бирлаштирувчи қисмларига ишлов берувчи махсус дастгоҳларни тадқиқ қилиш ва ишлаб чиқариш”, 05.02.05 – Механик ва физик-техник ишлов бериш технологиялари ва жараёнлари. Дастгоҳлар ва асбоб-ускуналар (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: № В2024.3.PhD/Т4892
Диссертация бажарилган муассаса номи: Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети хузуридаги DSc.03/30.12.2019.Т.03.04. рақамли Илмий Кенгаш.
Илмий раҳбар: Мардонов Бахтиёр Тешаевич, техника фанлари доктори, профессор.
Расмий оппонентлар: техника фанлари доктори, профессор Ахмедов А.Х., техника фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент Нўмонжонов С.Н.
Етакчи ташкилот: “Миллий технологик тадқиқотлар университети “МИСиС”нинг Олмалиқ шаҳридаги филиали.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади венецларнинг қулфлари ва бирлаштирувчи қисмларига  ишлов берувчи махсус дастгоҳларни тадқиқ қилиш ва ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
венец қулфларига ишлов бериш учун махсус станок электр энергиясининг дастгоҳдаги тақсимотини меъёрлаш асосида энергия тежамкор технология ишлаб чиқилган,
махсус станокда ҳалқасимон канавкаларни шакллантириш методикаси технологик ишлов бериш жараёнларини кетма-кетлигини таъминлаш асосида ишлов бериш усули ишлаб чиқилган, 
махсус станокнинг шпиндел узели модели шарли тегирмон венецининг секторларини бирлаштириш жойларидаги ҳалқасимон канавкаларга ишлов бериш жараёнини таъминлаш усули ишлаб чиқилган;
ҳалқасимон канавкаларни махсус дастгоҳда ишлов бериш технологияси  жараёнини симуляция қилиш асосида  ишлаб чиқилган;
шпиндел ўқи бўйича дастгоҳни позициялаш технологияси канавкаларнинг параметрларини таъминлаш усули механик ишлов бериш режимларининг   кўрсатгичлари асосида ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Махсус станокни ишлаб чиқиш бўйича техник ечимларни тадқиқ қилиш асосида қуйидагилар амалга оширилди:
венец қулфларига ишлов бериш учун махсус станок конструкцияси Навоий машинасозлик заводи АЖ га жорий этилган (НГМК АЖ нинг №23/01-01-01/716, 2024 йил 19 ноябрдаги маълумотномаси). Натижада, электр энергиясининг сарфи 25% га камайган;
махсус станокда ҳалқасимон канавкаларни шакллантириш методикаси Навойи машинасозлик заводи АЖ га жорий этилган (НГМК АЖ нинг  №23/01-01-01/716, 2024 йил 19 ноябрдаги маълумотномаси). Натижада, хар бир ҳалқасимон канавка ишлаб чиқариш учун кетадиган вақт сарфи 22% га камайган; 
махсус станокнинг шпиндел узели моделининг конструкцияси Навоий машинасозлик заводи АЖ га жорий этилган (НГМК АЖ нинг №23/01-01-01/716, 2024 йил 19 ноябрдаги маълумотномаси). Натижада, юқори айланиш тезликларида ишлов бериш юзасига таъсир этадиган ҳарорат юкламалари 5-10% га камайган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish