Жаҳонов Азизжон Абдужалил Ўғлининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Носимметрик поймали дарёларда кўндаланг дамбалар билан сиқилган оқимнинг ёйилиш қонуниятлари”, 05.09.06 – Гидротехника ва мелиорация қурилиши (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD/T5495.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: 
Каҳҳоров Ўктам, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент 
Диссертация бажарилган муассаса номи: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.03/30.12.2019.Т.10.02 рақамли Илмий Кенгаш.
Базаров Дилшод Раимович - “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигинимеханизациялаш муҳандислари институти”Миллий тадқиқот университети, “Насос станциялари ва гидроэлектростанциялар” кафедраси мудири техника фанлари доктори, профессори(05.09.06). 
Жонқобилов Улуғмурод Умбарович - Қарши давлат техника университети “Гидравлика ва муҳандислик иншоотлари қурилиши” кафедраси техника фанлари доктори, профессори (05.09.06) .
Етакчи ташкилот – Тошкент архитектура-қурилиш университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади носимметрик поймалик дарёларда носимметрик сиқилган дамбаларни ҳисоблаш ва лойиҳалаш  усулларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
носимметрик поймалик дарёларда, битта пойма тўлиқ беркитилган ҳолатда дамба ортига ўзандан оқимнинг ёриб кириши ҳисобига ўзан ва пойма оқимлари ўзаро таъсир зонасида оқим профили универсал эмаслиги механизми  очиб берилган;
носимметрик поймалик дарёларда носимметрик қисман сиқилган оқимни тезлик майдонини ҳисоблаш усули поймалардаги тезлик, ғадир-будурлик, турбулент аралашув ва таъсир зоналари ўлчамлари хар хиллигини инобатга олган ҳолда такомиллаштирилган;
дамба ортидаги кичик уюрма зонасида тезликни ошиб кетиши сабаби аниқланган ва уни ҳисоблаш услуби ишлаб чиқилган;
носимметрик поймалик дарёларда битта поймани дамба билан тўлиқ беркитилган оқимни ҳисоблашда Ansys 2023 R1  дастуридан фойдаланиш алгоритми ишлаб чиқилди ва  олинган натижалар эксперимент билан солиштирилди.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Носимметрик поймалик дарёларда дамбалар билан носимметрик сиқилган оқимни ҳисоблаш усулларини такомиллаштириш асосида:
Назарий ва экспериментал изланишлар натижасида ишлаб чиқилган икки томонлама қисман сиқилган оқимдаги кичик ва катта уюрма зоналар узунлигини ҳисоблаш усулига Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигидан ЭХМ дастурига гувоҳнома олинган (DGU 14983). Натижада дамбалар орасидаги масофани тезкор ҳисоблашга эришилган;
носимметрик поймалик дарёларда кўндаланг дамбалар билан носимметрик қисман сиқилган оқимни сиқилиш створидаги ва сиқилиш зонасидаги тезлик майдонини ҳисоблаш усули , Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазирлиги тасарруфига кирувчи «Гидропроект» АЖда бажарилган. Натижада дарё туби ва қирғоқларни ювилиш майдони ҳамда уни чегарасини аниқлашга ва пировардида тюфяк(ҳимоя тўшаги) ўлчамларини белгилашга эришилган.
носимметрик поймалик дарёларда битта поймани дамба билан тўлиқ беркитилган ҳолатда дамба пастки қиялигида катта тезликлар шаклланиши ва уни ҳисоблаш усули ишлаб чиқилган ва «СУВЛОЙИХА» МЧЖда ростловчи иншоотларни ҳисоблашда фойдаланилган. Натижада, унинг ёрдамида мақбул бурчак остида дамбани ўрнатиш лозимлиги асосланган;
Носимметрик поймалик дарёларда битта поймани дамба билан тўлиқ беркитилган оқимни ҳисоблашда Ansys 2023 R1  дастуридан фойдаланиш алгоритми ишлаб чиқилди, МЖЧ “Гидротехника иншоотлари хавфсизлигини баҳолаш ва мониторингини юритиш маркази” да бажарилган “Амударёнинг Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл тумани ҳудудидаги дамбаларни мустаҳкамлик ва хавфсизлигини баҳолашда жорий қилинган. (Сув хўжалиги вазирлигининг 2025 йил 04-июндаги SY77337261-сонли маълумотномаси). Натижада бу экспериментларни ўтказишга кетадиган вақт ва маблағни тежаш билан асосланаган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish