Ашуров Нодир Найимовичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон 

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ишни судга қадар юритиш босқичида жиноят процесси иштирокчиларининг хавфсизлигини таъминлаш”, 12.00.09 – Жиноят процесси. Криминалистика, тезкор-қидирув ҳуқуқ ва суд экспертизаси (юридик фанлар). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/Yu1247. 
Илмий раҳбар: Муродов Бахтиёржон Баходирович, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси, DSc.31/30.12.2019.Yu.25.02.
Расмий оппонентлар: Саидов Бахром Анварович, юридик фанлар доктори, профессор; Ботаев Мурод Джуманшикович, юридик фанлар бўйича фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ишни судга қадар юритиш босқичида жиноят процесси иштирокчиларининг хавфсизлигини таъминлашни такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. 
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
жиноят процесси иштирокчиларига хавфсизлик чораларининг қўлланилганлиги мазкур шахсларнинг бошқа ҳуқуқ ва манфаатлари чекланишига олиб келмаслиги ва уларнинг кафолатлари тўлиқ равишда амалга оширилишини таъминлаш шартлиги асослантирилган;
жиноят процесси иштирокчиларига нисбатан хавфсизлик чораларининг қўлланилиши, бу чораларнинг ўзгартирилиши, уларга қўшимчалар киритилиши ёки уларнинг қўлланилиши бекор қилиниши тўғрисида, шунингдек ҳимоя қилишни таъминлаш билан боғлиқ қарорлар ҳақида шахсни ўз вақтида хабардор этиш зарурлиги асослантирилган;
алоҳида ҳолларда хавфсизликни таъминлаш чоралари қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи бошқа органлар билан ҳамкорликда амалга оширилиши мумкинлиги асослантирилган;
суд мажлисини фототасвирга тушириш, аудио ва видеоёзувини амалга ошириш, шунингдек оммавий ахборот воситаларида трансляция қилиш қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилиши асослантирилган.       
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқот асосида олинган натижалар қуйидагиларда ўз ифодасини топган:
қўлланилаётган хавфсизлик чоралари ҳимоя қилинувчи ва бошқа шахсларнинг уй-жойга, меҳнатга, пенсияга оид ҳуқуқларини ва бошқа ҳуқуқларини чекламаслиги лозимлигига оид таклифлардан Ўзбекистон Республикасининг 2019-йил 14-январдаги ЎРҚ-515-сон Қонунининг 18-моддаси 4-қисмини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги парламент тадқиқотлари институтининг 2025-йил 16-июлдаги 3/дн-150-сонли далолатномаси). Мазкур таклифнинг жорий этилиши жиноят процесси иштирокчиларининг хавфсизлигини таъминланиши чораларининг қўлланилганлиги ушбу шахсларнинг бошқа ҳуқуқ ва манфаатларини чекланишига олиб келмаслиги ва уларнинг кафолатлари тўлиқ равишда амалга оширилишини таъминланишига хизмат қилган. 
ҳимоя қилинувчи шахсларни уларга нисбатан хавфсизлик чоралари ва ижтимоий ҳимоя қилиш чоралари қўлланилиши, бу чораларнинг ўзгартирилиши, уларга қўшимчалар киритилиши ёки уларнинг қўлланилиши бекор қилиниши тўғрисида, шунингдек ҳимоя қилишни таъминлаш билан боғлиқ қарорлар қабул қилиниши ҳақида ўз вақтида хабардор этиши тўғрисидаги таклифлар Ўзбекистон Республикасининг 
2019-йил 14-январдаги ЎРҚ-515-сон Қонуни 25-моддаси 1-қисми 3-хатбошисини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги парламент тадқиқотлари институтининг 2025-йил 16-июлдаги 
3/дн-150-сонли далолатномаси). Мазкур таклифнинг жорий этилиши жиноят процесси иштирокчиларини хавфсизликни таъминлаш чоралари қўлланилганлиги ҳақида хабардор қилиш шартлигини белгилаш ҳамда уларнинг ҳуқуқлари кафолатлари самарадорлигини оширишга хизмат қилган. 
алоҳида ҳолларда хавфсизликни таъминлаш чоралари қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи бошқа органлар билан ҳамкорликда амалга оширилиши мумкинлигига доир таклифларидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2021-йил 28-июлдаги “Ўзбекистон Республикасининг қонунчилик тизими такомиллаштирилиши муносабати билан вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги 15-сонли буйруғининг 395-бандига асосан, Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2018-йил 
23- февралдаги қўшма қарори билан тасдиқланган “Суд бинолари, суд процесслари ва улар иштирокчиларининг хавфсизлигини таъминлаш тартиби тўғрисидаги йўриқнома”нинг 2-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2025-йил 11-июндаги 01-30-89-сонли далолатномаси). Мазкур таклифнинг жорий этилиши жиноят процесси иштирокчиларини хавфсизликни таъминлашда бошқа органлар билан самарали таъминлашга хизмат қилган. 
Суд мажлисини фототасвирга тушириш, аудио ва видеоёзувини амалга ошириш, шунингдек оммавий ахборот воситаларида трансляция қилиш қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилиши мумкинлигига доир таклифларидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2021-йил 28-июлдаги “Ўзбекистон Республикасининг қонунчилик тизими такомиллаштирилиши муносабати билан вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги 15-сонли буйруғининг 395-бандига асосан, Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2018-йил 
23-февралдаги қўшма қарори билан тасдиқланган “Суд бинолари, суд процесслари ва улар иштирокчиларининг хавфсизлигини таъминлаш тартиби тўғрисидаги йўриқнома”нинг 
27-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2025-йил 11-июндаги 01-30-89-сонли далолатномаси). Мазкур таклифнинг жорий этилиши жиноят процесси иштирокчиларини хавфсизликни таъминлашда уларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини самарали ҳимоя қилишнинг таъминланишига хизмат қилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish