Шарифи Абдул Фатаҳнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
“Қишлоқ хўжалигида суғориладиган ерлардан фойдаланиш самарадорлигини статистик баҳолашни такомиллаштириш (Сурхондарё вилояти мисолида)” 
08.00.06 – “Эконометрика ва статистика”  (иқтисодиёт фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.3. PhD /Iqt1790
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети.
Илмий раҳбар: Хатамов Очилди Қурбонович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, Илмий Кенгаш рақами: Термиз давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи 
PhD.03/30.07.2024.I.78.06 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: иқтисодиёт фанлари доктори (DSc), доцент Отажонов Умид Абдуллаевич ва иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Махмудов Носир Махмудович. 
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети. 
Диссертация йўналиши: амалий ва назарий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади қишлоқ хўжалигида суғориладиган ерлардан фойдаланиш самарадорлигини статистик баҳолаш ва уларни такомиллаштириш бўйича илмий-услубий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш. 
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
қишлоқ хўжалигида суғориладиган экин ер майдонларидан фойдаланиш самарадорлигини ифодаловчи ташкилий-ҳуқуқий ва табиий-иқтисодий жиҳатларини ифодаловчи интеграл кўрсаткичлар тизими такомиллаштирилган;
йирик ва ихтисослаштирилган фермер хўжаликлари (кластерлар) фаолиятини ташкил этишга асосланган қишлоқ хўжалигида суғориладиган ерлардан самарали фойдаланиш механизми ишлаб чиқилган;
қишлоқ хўжалигида суғориладиган ерлардан фойдаланиш самарадорлигини аниқлаш ва суғурталаш усулларини комбинациялаштириш асосида интеграл баҳолаш усули ҳамда унинг чегаравий мезонлари ишлаб чиқилган;
Сурхандарё вилояти қишлоқ хўжалигида суғориладиган ерлардан фойдаланиш самарадорлигини ифодаловчи асосий кўрсаткичлар бўйича ўрта муддатли (2025-2028 йилларга мўлжалланган) прогноз ссенарийлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қишлоқ хўжалигида суғориладиган ерлардан фойдаланиш самарадорлигини статистик баҳолашни такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
қишлоқ хўжалигида суғориладиган экин ер майдонларидан фойдаланиш самарадорлигини ифодаловчи ташкилий-ҳуқуқий ва табиий-иқтисодий жиҳатларини ифодаловчи такомиллаштирилган интеграл кўрсаткичлар тизими бўйича таклифлар берилган ва Сурхондарё вилояти ҳокимининг 2022-йил 11-февралдаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 28-январдаги “Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғчилигини янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-106-сонли қарори ижросини таʼминлаш ҳақида”ги 104-8-0-Қ/22-сонли қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновасиялар Миллий марказининг 2024-йил 12-августдаги 05/06-02-653-сонли маълумотномаси). Натижада Сурхондарё вилояти қишлоқ хўжалигида суғориладиган экин ер майдонларидан фойдаланиш самарадорлигини таҳлил қилиш ва ҳолатни баҳолаш амалиётининг сифати 1,2 мартага яхшиланишига олиб келган;
йирик ва ихтисослаштирилган фермер хўжаликлари (кластерлар) фаолиятини ташкил этишга асосланган қишлоқ хўжалигида суғориладиган ерлардан самарали фойдаланиш механизми таклиф этилган ва Сурхондарё вилояти ҳокимининг 2022-йил 11-февралдаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги “Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғчилигини яна-да ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-106-сон қарори ижросини таʼминлаш ҳақида”ги 104-8-0-Қ/22-сон қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновасиялар Миллий марказининг 2024-йил 12-августдаги 05/06-02-653-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётда жорий этилиши натижасида қишлоқ хўжалигида суғориладиган ерлардан фойдаланиш самарадорлиги 2,3% га ошишига эришилган;
қишлоқ хўжалигида суғориладиган ерлардан фойдаланиш самарадорлигини аниқлаш ва суғурталаш усулларини комбинациялаштириш асосида интеграл баҳолаш усули ҳамда унинг чегаравий мезонлари таклиф этилган ва Сурхондарё вилояти ҳокимининг 2022-йил 11-февралдаги, “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 28-январдаги “Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғчилигини яна-да ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-106-сон қарори ижросини таʼминлаш ҳақида”ги 104-8-0-Қ/22-сон қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновасиялар Миллий марказининг 2024-йил 12-августдаги 05/06-02-653-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётда жорий этилиши натижасида қишлоқ хўжалигида суғориладиган ерлардан фойдаланиш самарадорлигини статистик баҳолаш натижаларининг сифати 3,8% га ошишига олиб келган;
Сурхондарё вилояти қишлоқ хўжалигида суғориладиган ерлардан фойдаланиш самарадорлигини ифодаловчи асосий кўрсаткичлар бўйича ўрта муддатли (2024-2028-йилларга мўлжалланган) прогноз ссенарийлари ишлаб чиқилган ва Сурхондарё вилояти ҳокимининг 2022-йил 11-февралдаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 28-январдаги “Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғчилигини яна-да ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-106-сонли қарори ижросини таʼминлаш ҳақида”ги 104-8-0-Қ/22-сон қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновасиялар Миллий марказининг 2024-йил 12-августдаги 05/06-02-653-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётда жорий этилиши натижасида Сурхондарё вилояти қишлоқ хўжалигида суғориладиган ерлардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ва истиқболда яна-да ривожлантириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишда фойдаланилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish