Собиров Наврузбек Хакимжон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Олий таълим муассасалари талабаларида созандалик маҳоратини ривожлантириш методикаси”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (мусиқа таълими) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.1.PhD/Ped7144.
Илмий раҳбар: Шерманов Элдор Уралович, педагогика фанлари боъйича фалсафа доктори (PhD), профессор.  
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти, PhD.08/28.08.2020.San.121.01 рақамли Илмий кенгаш асосидаги бир марталик Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Бахриев Ахмад Рахматович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Мустафаев Шомурод Нормўминович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади олий мусиқа таълимида талабаларнинг қашқар рубобида созандалик маҳоратини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш ва мазкур йўналишда илмий-амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
талабаларда созандалик маҳоратини ривожлантириш методикасининг дидактик имкониятлари ривожлантирувчи машқларни таълимий контекстда консептуал-функсионал мослаштириш орқали аксиологик-мусиқий эҳтиёжлар ва афзал кўришларни когнитив установкалар воситасида оддийдан мураккабга қараб мақсадли сингдириш асосида аниқлаштирилган;
талабаларда созандалик маҳоратини ривожлантириш жараёни чолғу асарини ўзлаштириш, мусиқанинг вақтли ривожланиши ва мазмунининг созандаликдаги ўзига хос хусусиятларини мусиқий дидни ривожлантирувчи ҳаракатлар орқали акс эттириш ва чолғу ижрочилиги малакалари ривожланишининг интонацион имкониятларини аниқлаштириш асосида такомиллаштирилган;
талабаларда созандалик маҳоратини методик ривожлантириш модели субект-субект муносабатларидаги ижтимоий мослашув ҳамда педагогик таъсирни когнитивлигига кўра компетенсиявий ва тизимли-фаолиятли таълимнинг интегратив хусусиятларини дидактик мақсадлар мазмунига идиентив мослаштириш орқали бадиий идрокни кенгайтириш мазмуни билан яхлит синхронлаштириш асосида такомиллаштирилган;
талабаларда созандалик маҳоратини ривожлантириш мазмуни маълум мусиқий услубни ижрочилик тажрибасига таянган ҳолда самарали ўзлаштириш имкониятлари ва ижро техникасини индивидуал таълим траекториясига кўра имитация методи воситасида мусиқий маданиятнинг кўпқиррали функсияларига интенсив фаоллаштириш асосида такомиллаштирилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Олий таълим муассасалари талабаларида созандалик маҳоратини ривожлантириш методикаси бўйича олинган тадқиқот натижалари асосида:
талабаларда созандалик маҳоратини ривожлантириш методикасининг дидактик имкониятлари ривожлантирувчи машқларни таълимий контекстда консептуал-функсионал мослаштириш орқали аксиологик-мусиқий эҳтиёжлар ва афзал кўришларни когнитив установкалар воситасида оддийдан мураккабга қараб мақсадли сингдириш асосида аниқлаштирилган хулоса ва таклифлар “Чолғу ижрочилиги” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 25-мартдаги 4/17-4/1-3973-сон маълумотномаси). Натижада, талабаларнинг созандалик маҳоратини ривожлантириш методикасининг дидактик имкониятлари такомиллаштирилган;
талабаларда созандалик маҳоратини ривожлантириш жараёни чолғу асарини ўзлаштириш, мусиқанинг вақтли ривожланиши ва мазмунининг созандаликдаги ўзига хос хусусиятларини мусиқий дидни ривожлантирувчи ҳаракатлар орқали акс эттириш ва чолғу ижрочилиги малакалари ривожланишининг интонацион имкониятларини аниқлаштириш асосида такомиллаштирилган хулоса ва таклифлардан олий таълим муассасалари талабалари учун қашғар рубоби бўйича репертуар шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 25-мартдаги 4/17-4/1-3973-сон маълумотномаси). Натижада, талабаларнинг қашқар рубоби бўйича созандалик маҳоратини ривожлантиришга оид методика такомиллаштирилган;
талабаларда созандалик маҳоратини методик ривожлантириш модели субект-субект муносабатларидаги ижтимоий мослашув ҳамда педагогик таъсирни когнитивлигига кўра компетенсиявий ва тизимли-фаолиятли таълимнинг интегратив хусусиятларини дидактик мақсадлар мазмунига идиентив мослаштириш орқали бадиий идрокни кенгайтириш мазмуни билан яхлит синхронлаштириш асосида такомиллаштирилган хулоса ва таклифлар “Чолғу ижрочилиги” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2024-йил 3-августдаги 11-05-3973/04-сон далолатномаси). Натижада, талабаларда созандалик маҳоратини методик ривожлантириш модели такомиллаштирилган;
талабаларда созандалик маҳоратини ривожлантириш мазмуни маълум мусиқий услубни ижрочилик тажрибасига таянган ҳолда самарали ўзлаштириш имкониятлари ва ижро техникасини индивидуал таълим траекториясига кўра имитация методи воситасида мусиқий маданиятнинг кўпқиррали функсияларига интенсив фаоллаштириш асосида такомиллаштирилган хулоса ва таклифлар “Чолғу ижрочилиги” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2024-йил 3-августдаги 11-05-3973/04-сон далолатномаси). Натижада, талабаларнинг созандалик маҳоратини ривожлантириш методикасининг илмий-назарий ва метологик асосларини таҳлил қилишга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish