Умнова Махсумахон Қобулжон қизининг
Фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
    “Педагогик олий таълимда талабаларни ўқувчиларнинг билишга қизиқишини ривожлантириш фаолиятига тайёрлаш технологияси (“Умумий педагогика” фани мисолида)”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD/Ped9477
Илмий раҳбар: Артикова Муҳаййо Ботиралиевна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилаётган муассаса номи: Андижон давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрстаётган муассаса номи, ИКрақами: Андижон давлат педагогика институти, PhD.03/05.05.2023.Ped.166.01
Расмий оппонентлар: Қодиров Валижон Абдурахмонович, педагогика фанлари доктори, профессор; Асқарова Ўғилой Мамашокировна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади педагогик олий таълим талабаларини ўқувчиларнинг билишга қизиқишини ривожлантириш фаолиятига тайёрлаш технологиясига оид таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўқувчиларни билишга қизиқишини ривожлантириш фаолиятига тайёрлашнинг педагогик имкониятлари билимни оширишдаги таянч ва фанга оид компетенцияларни шакллантиришга қаратиш ва тизимли, интеграцион, шахсга йўналтирилган ёндашувлар яхлит интегративлигини изчил равишда таъминлаш асосида аниқлаштирилган;
ўқувчилар қизиқишини ривожлантириш фаолиятини ташкил этишнинг педагогик-психологик шарт-шароитлари таълим олувчиларнинг когнитив қизиқишини оширувчи омилларни (мотивацион, шахсий, эмоционал қўллаб-қувватловчи) рақамли ресурслар билан имплеминтация қилиш асосида такомиллаштирилган;
ўқув жараёнида билишга қизиқишни ривожлантиришни ташкил этишнинг методик таъминоти дарсларни ташкил этишнинг когнитив-репродуктив структурасига ўқувчиларнинг шахсий эхтиёж ва мақсадига йўналтирилган вариатив методларини ( “Флашcардс”, “жавобларга савол тузинг”, “анаграмма”, “интеграллашган кун”) таълим тизимига босқичма-босқич педагогик трансформасиялаш асосида такомиллаштирилган;
ўқувчиларнинг билишга қизиқишини ривожлантириш фаолиятига тайёрлаш модели интерактив таълим бериш стратегияларини (“фаол ўқув майдони”, “кенгайтирилган таълим”, “таълим нарвони”) мотивацион, методик, психологик ва ахборот-коммуникасион блоклари мазмунига мотивасион, мазмунли, бахолаш-натижавий каби компонентларини киритиш асосида такомиллаштирилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Педагогик олий таълим талабаларини ўқувчиларнинг билишга қизиқишини ривожлантириш фаолиятига тайёрлаш технологияси оид илмий натижалар асосида:
    ўқувчиларни билишга қизиқишини ривожлантириш фаолиятига тайёрлашнинг педагогик имкониятлари билимни оширишдаги таянч ва фанга оид компетенцияларни шакллантиришга қаратиш ва тизимли, интеграцион, шахсга йўналтирилган ёндашувлар яхлит интегративлигини изчил равишда таъминлаш асосида аниқлаштирилганлигига оид илмий янгиликларидан “Янги Ўзбекистон ёшларининг маънавий портрети”ни яратиш лойиҳаси бўйича тарғибот ишларини ташкил этиш ва ўтказишда фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2024-йил 28-ноябрдаги 10/180-сон маълумотномаси). Натижада педагогик олий таълимда талабаларни ўқувчиларнинг билишга қизиқишини ривожлантириш фаолиятига тайёрлаш билан боғлиқ амалий таклифлар оммалаштирилган;
    ўқувчилар қизиқишини ривожлантириш фаолиятини ташкил этишнинг педагогик-психологик шарт-шароитлари таълим олувчиларнинг когнитив қизиқишини оширувчи омилларни (мотивацион, шахсий, эмоционал қўллаб-қувватловчи) рақамли ресурслар билан имплеминтация қилиш асосида такомиллаштирилганлигига оид илмий хулосаларидан олий таълим талабалари учун “Бошланғич таълим педагогикаси” номли ўқув қўлланмани ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 25-июндаги № 218-сон нашр рухсатномаси). Натижада, талабаларни ўқувчиларнинг билишга қизиқишини ривожлантириш фаолиятига тайёрлашнинг педагогик шарт-шароитларини ташкил этишга ҳамда самарадорлигини оширишга эришилган; 
ўқув жараёнида билишга қизиқишни ривожлантиришни ташкил этишнинг методик таъминоти дарсларни ташкил этишнинг когнитив-репродуктив структурасига ўқувчиларнинг шахсий эхтиёж ва мақсадига йўналтирилган вариатив методларини (“Флашcардс”, “жавобларга савол тузинг”, “анаграмма”, “интеграллашган кун”) таълим тизимига босқичма-босқич педагогик трансформасиялаш асосида такомиллаштирилганлигига оид илмий хулосаларидан олий таълим талабалари учун “Бошланғич таълим педагогикаси” номли ўқув қўлланмани ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 25-июндаги № 218-сон нашр рухсатномаси). Натижада талабаларни ўқувчиларнинг билишга қизиқишини ривожлантириш фаолиятига тайёрлаш тизимини такомиллаштиришга эришилган. 
ўқувчиларнинг билишга қизиқишини ривожлантириш фаолиятига тайёрлаш модели интерактив таълим бериш стратегияларини (“фаол ўқув майдони”, “кенгайтирилган таълим”, “таълим нарвони”) мотивацион, методик, психологик ва ахборот-коммуникасион блоклари мазмунига мотивасион, мазмунли, бахолаш-натижавий каби компонентларини киритиш асосида такомиллаштирилганлигига оид илмий тавсияларидан 2020-2022 йилларда бажарилган ФЗ-202001064 рақамли “Олий таълим муассасалари негизида мактабгача таълим ташкилоти (МТТ) нинг замонавий дидактик методик таъминотини яратиш” мавзусидаги илмий-амалий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Андижон давлат университетининг 2024-йил 22-ноябрдаги №39–01–1588-сон маълумотнома). Натижада, мактабгача таълим ташкилоти замонавий дидактик методика таъминотини яратишда тарбияланувчиларнинг билишга қизиқишини ривожлантиришга устуворлик бериш асосида оъқитишнинг интенсивлиги таъминланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish