Олимова Нилуфар Қосимжон қизининг
Фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илимий даража берадиган фан тармоғи номи): “Бўлажак она тили ўқитувчиларини халқ оғзаки ижоди воситасида ўқувчиларнинг нутқий компетентлигини ривожлантиришга тайёрлаш методикаси”, 13.00.02. – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (ўзбек тили).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.1.PhD/Ped4838
Илмий раҳбар: Сиддиқов Бахтиёр Саидкулович, педагогика фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилаётган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИКрақами: Андижон давлат педагогика институти, PhD.03/05.05.2023.Ped.166.01
Расмий оппонентлар: Ҳасанов Шаробиддин Аъзамович, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори; профессор; Усмонов Фарҳодбек, Ахмедова Малохат Эргашевна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Миллий педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бўлажак она тили ўқитувчиларини халқ оғзаки ижоди воситасида ўқувчиларнинг нутқий кўникмаларини ривожлантиришга тайёрлаш методикасига доир таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
халқ оғзаки ижоди воситасида ўқувчиларнинг нутқий компетентлигини ривожлантиришнинг педагогик жиҳатлари сўз бойлигини кенгайтириш ва ифодали нутқни шакллантириш тузилмасига сахналаштирилган мулоқотли ўйинлар, мотивацион ижодий баёнлар тўпламини синтактик тузилишдан онгли фойдаланиш кўрсаткичларига қараб боғлаш асосида аниқлаштирилган;
ўқувчиларнинг нутқий компетентлигини ривожлантириш методикаси такрорлаш ва мустаҳкамлаш дарсларида нотиқликка ўргатиш, расмий гапларни ажрата билишга одатлантириш имкониятларига халқ оғзаки ижодининг ижтимоий табиати, вазифаси, ички тузилиши, таснифи, тарихий тараққиёти ҳақидаги манбааларни босқичма-босқич киритиш асосида аниқлаштирилган;
ўқувчиларнинг нутқий функсионал саводхонлигини баҳолаш самарадорлиги билимларни экспериментал равишда мунтазам текшириш, диагностик методикалар ва тренинг технологияларни тадқиқ этиш ҳамда халқ оғзаки ижоди асосида шакллантирилган педагогик жараённинг ташкилий-педагогик муҳитини барқарор ривожлантириб бориш асосида такомиллаштиришган.
ўқувчиларнинг нутқий кўникмаларини ривожлантиришга тайёрлаш модели умумий ўрта таълимда нутқий кўникмаларни халқ оғзаки ижоди воситасида ривожлантиришнинг мақсадли, мазмунли, жараёнли, баҳолаш ва натижавий компонентларининг ўзаро узвийлигини таъминлаш асосида такомиллашган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бўлажак она тили ўқитувчиларини халқ оғзаки ижоди воситасида ўқувчиларнинг нутқий кўникмаларини ривожлантиришга тайёрлаш методикаси бўйича ўтказилган тадқиқот натижалари асосида:
халқ оғзаки ижоди воситасида ўқувчиларнинг нутқий компетентлигини ривожлантиришнинг педагогик жиҳатлари сўз бойлигини кенгайтириш ва ифодали нутқни шакллантириш тузилмасига сахналаштирилган мулоқотли ўйинлар, мотивацион ижодий баёнлар тўпламини синтактик тузилишдан онгли фойдаланиш кўрсаткичларига қараб боғлаш асосида аниқлаштирилганлигига оид илмий таклифларидан олий таълим талабалари учун “Педагогика” номли дарсликни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 25-ноябрдаги 388-сон нашр рухсатнома). Натижада, бўлажак она тили ўқитувчиларини ўқувчиларнинг нутқий кўникмаларини ривожлантиришнинг дидактик таъминотини ривожлантиришга эришилган;
ўқувчиларнинг нутқий компетентлигини ривожлантириш методикаси такрорлаш ва мустаҳкамлаш дарсларида нотиқликка ўргатиш, расмий гапларни ажрата билишга одатлантириш имкониятларига халқ оғзаки ижодининг ижтимоий табиати, вазифаси, ички тузилиши, таснифи, тарихий тараққиёти ҳақидаги манбааларни босқичма-босқич киритиш асосида аниқлаштирилганлигига доир илмий янгиликларидан олий таълим талабалари учун ишлаб чиқилган “Она тили ўқитиш методикаси” номли дарсликнинг мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 22-декабрдаги 537-сон нашр рухсатнома). Натижада, бўлажак она тили ўқитувчиларини халқ оғзаки ижоди воситасида ўқувчиларнинг нутқий кўникмаларини ривожлантиришга тайёрлашга тизимли ёндашувга эришилган;
ўқувчиларнинг нутқий функсионал саводхонлигини баҳолаш самарадорлиги билимларни экспериментал равишда мунтазам текшириш, диагностик методикалар ва тренинг технологияларни тадқиқ этиш ҳамда халқ оғзаки ижоди асосида шакллантирилган педагогик жараённинг ташкилий-педагогик муҳитини барқарор ривожлантириб бориш асосида такомиллаштиришганлигига доир илмий янгиликларидан олий таълим талабалари учун “Бошланғич таълим педагогикаси” номли ўқув қўлланмани ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 7-майдаги 149-сон нашр рухсатнома). Натижада, бўлажак она тили ўқитувчиларини ўқувчиларнинг нутқий кўникмаларини ривожлантиришга тайёрлаш моделини такомиллаштиришга эришилган;
ўқувчиларнинг нутқий кўникмаларини ривожлантиришга тайёрлаш модели умумий ўрта таълимда нутқий кўникмаларни халқ оғзаки ижоди воситасида ривожлантиришнинг мақсадли, мазмунли, жараёнли, баҳолаш ва натижавий компонентларининг ўзаро узвийлигини таъминлаш асосида такомиллашганлигига доир илмий тавсияларидан олий таълим талабалари учун ишлаб чиқилган “Она тили ўқитиш методикаси” номли дарсликнинг мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 22-декабрдаги 537-сон нашр рухсатнома). Натижада, бўлажак она тили ўқитувчиларини ўқувчиларнинг нутқий кўникмаларини ривожлантиришга тайёрлаш методикасини такомиллаштиришга эришилган.