Юсупова Дилноза Юсупжон қизининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Фертил ёшидаги аёллар эпилепсиясининг клиник-нейрофизиологик ва биокимёвий хусусиятлари », 14.00.13-Неврология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.2.PhD/Tib4582.
Илмий раҳбар: Муратов Фахмитдин Хайритдинович, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.04/05.05.2023.Tib.30.04.
Расмий оппонентлар: Аликулова Нигора Абдукадировна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Хакимова Сохиба Зиядуллоевна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Абу Али Ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти.
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик. 
II.Тадқиқотнинг мақсади: эпилепсия билан касалланган фертил ёшдаги аёлларда антиэпилептик дори воситасининг минераллар алмашинуви ва суяк метаболизми ҳолатига таъсирини ўрганиш, остеопороз профилактикасига дифференциал ёндашув ва прогностик мезонларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
эпилепсия билан оғриган фертил ёшдаги аёлларда суяк тўқимаси ремоделланишидаги бузилишлар касаллик давомийлиги ва қўлланилган антиэпилептик даво тури билан патогенетик жиҳатдан узвий боғлиқ экани аниқланган;
узоқ муддатли антиэпилептик даво қабул қилганда остеопороз ривожланишида суяк тўқимаси резорбция жараёнининг бузилиши етакчи патогенетик механизм эканлиги исботланган;
фертил ёшидаги аёлларда узоқ муддатли антиэпилептик даво фонида ривожланадиган иккиламчи остеопорозни эрта аниқлаш учун CTX-1 ва P1NP суяк ремоделланиш биомаркерларини диагностик мезон сифатида қўллаш зарурати асосланган;
эпилепсия билан касалланган фертил ёшдаги аёлларда остеопороз ривожланиш хавфини баҳолаш учун кўп омилли прогностик модел ихтиро патенти (IAP 20240672) асосида ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: 
Фертил ёшдаги аёлларда антиэпилептик дори воситаларини узоқ муддат қабул қилиш фонида ривожланувчи остеометаболик бузилишларни эрта аниқлаш мезонлари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: эпилепсия билан оғриган фертил ёшдаги аёлларда суяк тўқимаси ремоделланишидаги бузилишлар касаллик давомийлиги ва қўлланилган антиэпилептик даво тури билан патогенетик жиҳатдан узвий боғлиқ экани аниқланганлиги бўйича таклифлар Тошкент тиббиёт академияси Мувофиқлаштирувчи-эксперт кенгаши томонидан тасдиқланган "Антиэпилептик дори воситаларининг фертил ёшдаги аёлларда суяк тўқимаси метаболизмига таъсирини комплекс баҳолаш" услубий тавсияномасида акс этган (Тошкент тиббиёт академиясининг 2025-йил 26-майдаги 05-25/598-т-сон маълумотномаси). Мазкур тадқиқот усули Тошкент шаҳар 2-сон психоневрология диспансерида (16.06.2025-йилдаги 77-сон буйруқ), Республика ихтисослаштирилган руҳий саломатлик илмий-амалий тиббиёт марказининг Тошкент вилояти психиатрия хизмати филиалида (19.06.2025-йилдаги 70-сон буйруқ) ва Республика ихтисослаштирилган руҳий саломатлик илмий-амалий тиббиёт марказининг Бухоро вилояти психиатрия хизмати филиалида (16.06.2025-йилдаги 120-сон буйруқ) амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: суяк алмашинувини баҳолашга кўп даражали ёндашувни жорий этиш хавф гуруҳидаги аёлларда метаболик бузилишларни ўз вақтида аниқлаш ва остеопорознинг олдини олиш чораларини кўриш, ҳаёт сифатини яхшилаш ва патологик синишлар хавфини камайтириш имконини берган. Иқтисодий самарадорлик: Жорий қилинган усул эпилепсия касаллиги билан оғриган фертил ёшдаги аёлларда суяк метаболизми бузилишларни ташхислаш ва башорат қилишнинг босқичма-босқич усулини жорий етиш билан касалликнинг клиник кўриниши ва ҳаёт сифатини яхшилашга ёрдам беради ва 843900 сўмни иқтисод қилиш имконини берди. Стационар даволаш вақтини 3,8 кунга қисқартиришга олиб келди. Хулоса: Эпилепсияли фертил ёшдаги аёлларда суяк алмашинувини комплекс баҳолашга асосланган ёндашув метаболик асоратларнинг эрта аниқланишига ва остеопорознинг олдини олишга имкон яратади. Бу эса клиник оқибатларни юмшатиш, даволаш самарадорлигини ошириш ва юқори хавфли гуруҳдаги беморлар учун мақсадли терапия стандартларини шакллантириш имконини беради.
иккинчи илмий янгилик: узоқ муддатли антиэпилептик даво қабул қилганда остеопороз ривожланишида суяк тўқимаси резорбция жараёнининг бузилиши етакчи патогенетик механизм эканлиги исботланганлиги бўйича таклифлар Тошкент тиббиёт академияси Мувофиқлаштирувчи-експерт кенгаши томонидан тасдиқланган " Антиэпилептик дори воситаларининг фертил ёшдаги аёлларда суяк тўқимаси метаболизмига таъсирини комплекс баҳолаш" услубий тавсияномаси учун асос бўлиб хизмат қилган (Тошкент тиббиёт академиясининг 2025-йил 26-майдаги 05-25/598-т-сон маълумотномаси). Мазкур услубиёт Тошкент шаҳар 2-сон психоневрология диспансерида (16.06.2025-йилдаги 77-сон буйруқ), Республика ихтисослаштирилган руҳий саломатлик илмий-амалий тиббиёт марказининг Тошкент вилояти психиатрия хизмати филиалида (19.06.2025-йилдаги 70-сон буйруқ) ва Республика ихтисослаштирилган руҳий саломатлик илмий-амалий тиббиёт марказининг Бухоро вилояти психиатрия хизмати филиалида (16.06.2025-йилдаги 120-сон буйруқ) амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: эпилепсия билан оғриган беморларда суяк маркерларига асосланган лаборатория скринингини жорий этиш остеопеник ўзгаришларни ўз вақтида ташхислаш, остеопороз профилактикасига ёндашувни шахсийлаштириш ва асоратлар хавфини камайтириш имконини берган. Иқтисодий самарадорлик: Жорий қилинган усул эпилепсия касаллиги билан оғриган фертил ёшдаги аёлларда суяк метаболизми бузилишларни ташхислаш ва башорат қилишнинг босқичма-босқич усулини жорий етиш билан касалликнинг клиник кўриниши ва ҳаёт сифатини яхшилашга ёрдам беради ва  843900 сўмни иқтисод қилиш имконини берди. Стационар даволаш вақтини 3,8 кунга қисқартиришга олиб келди. Хулоса: ушбу илмий янгилик эпилепсияли фертил ёшдаги аёлларда суяк метаболизмининг ҳолатини баҳолаш орқали остеопорозни эрта аниқлаш, шахсийлаштирилган диагностика ва профилактик ёндашувни жорий этишга имкон берди. Бу эса тиббий ёрдам харажатларини қисқартириш билан бирга, даволашнинг клиник, функционал ва психоэмоционал самарадорлигини оширишга хизмат қилди.
 учинчи илмий янгилик: фертил ёшидаги аёлларда узоқ муддатли антиэпилептик даво фонида ривожланадиган иккиламчи остеопорозни эрта аниқлаш учун CTX-1 ва P1NP суяк ремоделланиш биомаркерларини диагностик мезон сифатида қўллаш зарурати асосланганлиги бўйича таклифлар Тошкент тиббиёт академияси Мувофиқлаштирувчи-експерт кенгаши томонидан тасдиқланган " Антиэпилептик дори воситаларининг фертил ёшдаги аёлларда суяк тўқимаси метаболизмига таъсирини комплекс баҳолаш" услубий тавсияномасидан фойдаланилган (Тошкент тиббиёт академиясининг 2025-йил 26-майдаги 05-25/598-т-сон маълумотномаси). Мазкур услубиёт Тошкент шаҳар 2-сон психоневрология диспансерида (16.06.2025-йилдаги 77-сон буйруқ), Республика ихтисослаштирилган руҳий саломатлик илмий-амалий тиббиёт марказининг Тошкент вилояти психиатрия хизмати филиалида (19.06.2025-йилдаги 70-сон буйруқ) ва Республика ихтисослаштирилган руҳий саломатлик илмий-амалий тиббиёт марказининг Бухоро вилояти психиатрия хизмати филиалида (16.06.2025-йилдаги 120-сон буйруқ) амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: диагностика алгоритмига β-CТХ-1 ва P1NP биомаркерларини баҳолашни киритиш хавф гуруҳидаги аёлларда суяк бузилишларини ўз вақтида аниқлаш, остеопороз профилактикаси самарадорлигини ошириш ва тиббий кузатув сифатини яхшилаш имконини берган. Иқтисодий самарадорлик: Жорий қилинган усул эпилепсия касаллиги билан оғриган фертил ёшдаги аёлларда суяк метаболизми бузилишларни ташхислаш ва башорат қилишнинг босқичма-босқич усулини жорий етиш билан касалликнинг клиник кўриниши ва ҳаёт сифатини яхшилашга ёрдам беради ва  843900 сўмни иқтисод қилиш имконини берди. Стационар даволаш вақтини 3,8 кунга қисқартиришга олиб келди. Хулоса: фертил ёшдаги эпилепсияли аёлларда суяк алмашинуви маркерларига асосланган прогнозлаш усулини даволаш тактикасининг бир қисми сифатида жорий этиш клиник ва иқтисодий самарадорлиги билан ажралиб туради. Бу ёндашув метаболик ўзгаришларни аниқлаш ва уларни бартараф этишга қаратилган индивидуал стратегияни таъминлаб, ҳаёт сифатини ошириш, патологик синишларнинг олдини олиш ва ушбу коморбид ҳолатни самарали бошқариш учун янги амалий стандартни шакллантиришга имкон берди.
 тўртинчи илмий янгилик: эпилепсия билан касалланган фертил ёшдаги аёлларда остеопороз ривожланиш хавфини баҳолаш учун кўп омилли прогностик модел ихтиро патенти (IAP 20240672) асосида ишлаб чиқилганлиги бўйича таклифлар Тошкент шаҳар 2-сон психоневрология диспансерида (16.06.2025-йилдаги 77-сон буйруқ), Республика ихтисослаштирилган руҳий саломатлик илмий-амалий тиббиёт марказининг Тошкент вилояти психиатрия хизмати филиалида (19.06.2025-йилдаги 70-сон буйруқ) ва Республика ихтисослаштирилган руҳий саломатлик илмий-амалий тиббиёт марказининг Бухоро вилояти психиатрия хизмати филиалида (16.06.2025-йилдаги 120-сон буйруқ) амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: диагностика алгоритмига β-CТХ-1 ва P1NP биомаркерларини баҳолашни киритиш хавф гуруҳидаги аёлларда суяк бузилишларини ўз вақтида аниқлаш, остеопороз профилактикаси самарадорлигини ошириш ва тиббий кузатув сифатини яхшилаш имконини берган. Ижтимоий самарадорлик: алгоритмни қўллаш хавф гуруҳидаги беморларда остеопороз скрининги ва профилактикаси самарадорлигини оширди. Иқтисодий самарадорлик: жорий қилинган усул эпилепсия касаллиги билан оғриган фертил ёшдаги аёлларда суяк метаболизми бузилишларни ташхислаш ва башорат қилишнинг босқичма-босқич усулини жорий етиш билан касалликнинг клиник кўриниши ва ҳаёт сифатини яхшилашга ёрдам беради ва 843900 сўмни иқтисод қилиш имконини берди. Стационар даволаш вақтини 3,8 кунга қисқартиришга олиб келди. Хулоса: Эпилепсия билан касалланган фертил ёшдаги аёлларда остеопороз хавфини баҳолайдиган прогностик моделни жорий этиш суяк метаболизмининг клиник ва лаборатор кўрсаткичларини ҳисобга олган ҳолда даволаш самарадорлигини сезиларли даражада ошириш, ҳаёт сифатини яхшилаш ҳамда коморбид патологияни бошқаришда шахсийлаштирилган ёндашувни стандартлаштириш учун мустаҳкам илмий ва амалий асос яратди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish