Бердиев Аброр Шокировичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.  Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Митрал қопқоқ етишмовчилиги бўлган беморларда ҳомиладорлик ва туғруқни олиб боришни оптималлаштириш”, 14.00.01 – Акушерлик ва гинекология (тиббиёт фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3. PhD/Тib3682.
Илмий раҳбар: Ахмедов Фарҳод Қахрамонович, тиббиёт фанлари доктори (DSc), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.04/30.04.2022.Tib.93.02.
Расмий оппонентлар: Каримова Нилуфар Набижановна тиббиёт фанлар доктори, профессор; Юсупбаев Рустам Базарбаевич тиббиёт фанлар доктори, пофессор.
Етакчи ташкилот: Н.И. Пирогов номидаги миллий тадқиқот тиббиёт университети.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқоднинг мақсади: ревматик генезли митрал клапан етишмовчилиги бўлган ҳомиладорларда иммун статус бузилишлари, гемодинамик силжишларни башоратлаш ва эрта ташхислаш асосида ҳомиладорлик ва туғруқни олиб бориш тактикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ревматик генезли митрал қопқоқ етишмовчилиги мавжуд ҳомиладор аёлларда мия натриуретик пептидининг Б (NT-proBNP) биомаркёрининг статистик ишончли ошиши ва марказий гемодинамика (дақиқа ҳажмининг камайиши, умумий периферик томир қаршилигининг ошиши) ва регионар қон айланиши кўрсаткичларининг ошиши орқали намоён бўладиган клиник белгилар, гемостаз тизими бузилишлари асосий хавф омили эканлиги исботланган;
митрал қопқоқ етишмовчилиги мавжуд ҳомиладор аёлларда IL-1β, TNF-α, IL-6 нинг статистик ишончли ошиши ва IL-4 нинг пасайиши аниқланиб, биокимёвий маркёрлар ва гемодинамик кўрсаткичлар орасида мусбат тўғри корреляция борлиги ва бу кўрсаткичлар ишончли маркёр эканлиги исботланган;
периферик қон томирларда умумий периферик томир қаршилигининг ошиши, кардиогемодинамикада ўзгаришлар (охирги диастолик ҳажм ва фракцион ҳажмнинг камайиши, охирги систолик ҳажмнинг ошиши), бачадон артерияларида систолик-диастолик нисбат ва резистентлик индекси, NT-proBNP миқдорининг кескин ортиши фонида юрак зарб индексининг пасайиши биргаликда ҳомиладорлик ва туғруқ вақтида қон айланишининг бузилиши каби асоратлар ривожланишининг предикторлари эканлиги аниқланган; 
митрал қопқоқ етишмовчилиги мавжуд ҳомиладор аёлларда биокимёвий ва иммунологик текширув натижалари, она ва ҳомила гемодинамикасидаги ўзгаришлар асосида адекват акушерлик тактикасини қўллаш орқали ҳомиладорликнинг қониқарли кечиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Ревматик генезли митрал қопқоқ етишмовчилиги кузатилган ҳомиладор аёлларда башоратлаш ва эрта ташхислашнинг замонавий клиник-лаборатор маркёрларини баҳолаш натижасида олинган илмий хулосалар асосида:
биринчи илмий янгилик: ревматик генезли митрал қопқоқ етишмовчилиги мавжуд ҳомиладор аёлларда мия натриуретик пептидининг Б (NT-proBNP) биомаркёрининг статистик ишончли ошиши ва марказий гемодинамика (дақиқа ҳажмининг камайиши, умумий периферик томир қаршилигининг ошиши) ва регионар қон айланиши кўрсаткичларининг ошиши орқали намоён бўладиган клиник белгилар, гемостаз тизими бузилишлари асосий хавф омили эканлиги исботланган. Ижтимоий самарадорлиги: митрал қопқоқ етишмовчилиги кузатилган аёлларда таклиф этилган текшириш усуллари юрак фаолиятини баҳоловчи ишончли ва тезкор маълумот берувчи клиник-лаборатор маркёрлар бўлиб, уларни қўллаш амалий тиббиёт учун жуда қулай ва асоратларни эрта аниқлаш имконини яратган. Иқтисодий самарадорлиги: митрал қопқоқ етишмовчилиги кузатилган ҳомиладор аёлларда ҳомиладорлик кечишини биокимёвий ва иммунологик маркёрлар ёрдамида аниқлаш юзага келиши мумкин бўлган асоратларни бартараф этиб, беморларнинг стационар давога эҳтиёжи пасаяди. Хулоса.Стационар даво кунлари қисқариши натижасида ҳар бир бемор ҳисобидан бюджетдан ташқари маблағлардан 645100 сўм, бюджет маблағларидан 225050 сўм иқтисод қилиш имконини берди.  
иккинчи илмий янгилик: митрал қопқоқ етишмовчилиги мавжуд ҳомиладор аёлларда IL-1β, TNF-α, IL-6 нинг статистик ишончли ошиши ва IL-4 нинг пасайиши аниқланиб, биокимёвий маркёрлар ва гемодинамик кўрсаткичлар орасида мусбат тўғри корреляция борлиги ва бу кўрсаткичлар ишончли маркёр эканлиги исботланган.  Ижтимоий самарадорлиги: митрал қопқоқ етишмовчилиги кузатилган беморларда юрак фаолиятини баҳоловчи ишончлилик ва информативлиги юқори бўлган иммунологик маркёрларни қўллаш амалий тиббиёт учун жуда қулай бўлиб, асоратларни эрта аниқлаш имконини яратади; Иқтисодий самарадорлиги: митрал қопқоқ етишмовчилигида ривожланишини сезгир иммунологик тестлар ёрдамида аниқлаш ва юрак фаолиятини тиклаш ушбу беморларда юрак етишмовчилинини даволашга қаратилган сарф харажатларни қисқартириш натижасида ҳар бир бемор учун бир йил давомида бюджет ҳисобидан 62595 сўмга иқтисод қилиш имконини берган. Хулоса: митрал қопқоқ етишмовчилиги аниқланган беморларда юрак функциясини баҳолашда иммунологик маркёрларни амалиётга қўллаш орқали юрак етишмовчилиги хавфини тўғри баҳолаш, ҳомиладорлик ва туғруқни олиб боришни тўғри танлаш имкониятини беради;  
учинчи илмий янгилик периферик қон томирларда умумий периферик томир қаршилигининг ошиши, кардиогемодинамикада ўзгаришлар (охирги диастолик ҳажм ва фракцион ҳажмнинг камайиши, охирги систолик ҳажмнинг ошиши), бачадон артерияларида систолик-диастолик нисбат ва резистентлик индекси, NT-proBNP миқдорининг кескин ортиши фонида юрак зарб индексининг пасайиши биргаликда ҳомиладорлик ва туғруқ вақтида қон айланишининг бузилиши каби асоратлар ривожланишининг предикторлари эканлиги аниқланган. Ижтимоий самарадорлиги: ревматик этиологияли митрал қопқоқ етишмовчилиги мавжуд беморларда асоратлар ривожланишини эрта ташхислаш ва башоратлашда прогностик хусусиятга эга лаборатор ва инструментал  маркёрларни қўллаш орқали ҳомиладор аёлларда асоратлар ривожланиб боришини олдини олишга эришилган. Иқтисодий самарадорлиги: митрал қопқоқ етишмовчилиги мавжуд беморларда юрак фаолиятини эрта баҳоловчи лаборатор ва инструментал кўрсаткичларни эрта аниқлаш учун 314410 минг сўм сарфланади, бу асоратлар ривожлангандан кейин қўлланиладиган ташхисот ва даво харажатларидан 4,2 баравар арзон бўлиб, ҳар бир нафар беморга бир йилда бюджет ҳисобидан 396600 сўм, бюджетдан ташқари 795148 сўм миқдордаги харажат иқтисод қилишга эришилган.  Хулоса: митрал қопқоқ етишмовчилиги мавжуд беморларда асоратларни эрта аниқлаш асосида стационар давомийлиги ва асоратлар олдини олиш ҳисобидан иқтисодий самарадорликка эришиш мумкин 
тўртинчи илмий янгилик: митрал қопқоқ етишмовчилиги мавжуд ҳомиладор аёлларда биокимёвий ва иммунологик текширув натижалари, она ва ҳомила гемодинамикасидаги ўзгаришлар асосида адекват акушерлик тактикасини қўллаш орқали ҳомиладорликнинг қониқарли кечиши исботланган. Ижтимоий самарадорлиги: ревматик генезли митрал қопқоқ етишмовчилиги мавжуд ҳомиладор аёлларда асоратларни ривожланишини эрта аниқлаш, адекват акушерлик тактикасини қўллаш орқали туғруқни қониқарли кечишига эришилган. Иқтисодий самарадорлиги: митрал қопқоқ етишмовчилиги ривожланишини ташхислашнинг кечикиши, асоратлар билан кечганда ташхис қўйиш, даволашга қаратилган чора тадбирлар учун бир йилда ўртача 1314000 сўм сарфланган бўлса, тавсиянома тадбиқ этилгач, бу харажатлар 468500 сўмгача камайди. Тадқиқотлар бўйича ушбу чора тадбирлари бўйича ўтказилган усуллар бир бемор учун бир йилда ўртача  845500 сўмга иқтисод қилиш имконини берган. Хулоса: ревматик этиологияли митрал қопқоқ етишмовчилиги мавжуд беморларда асоратларни эрта аниқлаш ва башоратлаш, хавф омилларини бартараф этиш муҳим аҳамиятга эга ҳамда ушбу чора тадбирлар асосида иқтисодий самарадорликка эришилган;
Тадқиқот давомида олинган натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, «Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази Навоий вилояти филиали ва Бухоро шаҳар туғруқ комплекси амалиётига  татбиқ этилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish