Қосимов Акмалжон Насирдиновичнинг педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Спорт фаолияти орқали ўқувчиларда миллий идентикликни ривожлантириш методикаси”13.00.02-Таълим ва тарбия назариясива методикаси.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD/Ped9255
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети
Илмий раҳбар: Шермуҳаммадов Баҳодиржон Шермуҳаммадович, педагогика фанлари доктори, профессор
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса, ИК рақами: Фарғона давлат университети,
PhD.03/27.09.2024. Ped.05.10
Расмий оппонентлар: Темиров Набижон Солиевич педагогика фанлари доктори, профессор, Комилов Нодирбек Боқижонович педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат педагогика институти
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўқувчиларда спорт воситасида миллий идентикликни шакллантиришга доир таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
“миллий идентиклик” тушунчасининг мазмун-моҳияти, консептуал асослари ва эргонопедагогик хусусиятлари аниқлаштирилиб, унинг тарбиявий имкониятларидан ўқувчиларда миллий ғурур ҳиссини тарбиялашга йўналтириш, бунда спорт воситасида ифтихор ва фахрланиш асосида таянч маънавий компетенсияларни шакллантиришнинг мотивацион ва когнитив компонентлари билан регулятивлик даражасини бевосита ҳисобга олиш орқали аниқлаштирилган;
спорт фаолияти орқали ўқувчиларда миллий идентикликни ривожлантириш методикасининг ташкилий-педагогик компонентининг (таянч, вариантив, мустақил фаолият) таркибий қисмларига фосилитацион ва шахсга йўналтирилган ёндашув назарий-методик билимларни оширишнинг (махсус, метапредметли, спорт-соғломлаштирувчи модулли) машғулотлар жараёнида модернизациялашнинг дидактик-адаптив алгоритмини ишлаб чиқиш орқали такомиллаштирилган;
спорт фаолияти орқали ўқувчиларда миллий идентикликни ривожлантиришнинг функсионал модели миллий ғурур тарбияси тамойиллари (маданий мувофиқлик, субективлик, фаолият, инсонпарварлаштириш, интеграция, ижодкорлик ва муваффақият) ҳамда ўқувчи шахсининг миллий идентиклик тарбиясини ривожлантириш учун аниқланган ташкилий-педагогик шарт-шароитлар тўплами (фаоллик, мақбуллик, коммуникативлик, ижодкорлик, муаммолилик) асосида такомиллаштирилган;
спорт фаолияти орқали ўқувчиларда миллий идентикликни ривожлантиришда таянч (миллий ўзликни англаш, миллий мансублик, миллий ғурур ва ифтихор туйғусини шакллантириш, миллий ва умуммаданий) компетенсияларни шакллантиришга устуворлик бериш, спорт ўйинларнинг дидактик таъсирини педагогиc жараёнга йўналтириш, спор тарбияси ва миллий идентиклик тарбиясини интеграциялашда спорт педагогикаси имкониятларидан самарали фойдаланишнинг методик тизими такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Спорт фаолияти орқали ўқувчиларда миллий идентикликни ривожлантириш методикаси бўйича олинган тадқиқот натижалари асосида:
миллий идентиклик тарбиясининг эргонопедагогик хусусиятлари орқали ўқувчиларнинг шахсий ривожланишга йўналтириш, спорт воситасида миллий ўзликни англаш, ғурур ва фаҳрланиш асосида миллий мансубликни ҳис этиш каби таянч маънавий компетенцияларни шакллантиришнинг мотивацион ва когнитив компонентлар билан регулятивлик даражасини бевосита ҳисобга олиш орқали аниқлаштирилганлигига оид таклифлар “Спорт педагогикаси ва мутахассисликка кириш” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 14-апрелдаги 136-сонли буйруғи). Натижада миллий идентиклик динамикасининг истиқболдаги ҳолатини аниқлаш имконияти кенгайтирилган.
спорт фаолияти орқали ўқувчиларда миллий идентикликни ривожлантириш методикасининг ташкилий-педагогик компоненти таянч, вариантив, мустақил фаолият каби таркибий қисмларга асосланган назарий-методик билимларни махсус, метапредметли, спорт-соғломлаштирувчи модулли машғулотлар жараёнида таркиб топтиришнинг дидактик-адаптив алгоритмини ишлаб чиқиш орқали такомиллаштирилганлигига оид таклифлар Ўзбекистон Миллий университетида бажарилган
И-ОТ-2021-302 сонли “Жисмоний тарбия ва спорт маркетинги” ўқув қўлланмасининг электрон палатформасини яратиш” мавзусидаги лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий университетининг 2025-йил 28-мартдаги 04/11-4179-сонли маълумотномаси). Натижада социологик тадқиқот натижалари асосида жамият тараққиётининг инновациялашуви шароитида миллий идентиклик жараёнларининг мониторингини амалга ошириш имкони кенгайтирилган.
спорт фаолияти орқали ўқувчиларда миллий идентикликни ривожлантиришнинг функсионал модели маданий мувофиқлик, субективлик, фаолият, инсонпарварлаштириш, интеграция, ижодкорлик ва муваффақият тамойиллари ҳамда ўқувчи шахсининг миллий идентиклик тарбиясини ривожлантириш учун аниқланган ташкилий-педагогик шарт-шароитлар тўплами (фаоллик, мақбуллик, коммуникативлик, ижодкорлик, муаммолилик) асосида такомиллаштирилганлигига оид тавсиялар “Спорт педагогикаси ва мутахассисликка кириш” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 14-апрелдаги 136-сонли буйруғи). Натижада миллий идентиклик динамикасининг истиқболдаги ҳолатини аниқлашга қаратилган “Ўзбек халқининг миллий идентиклиги” номли социологик тадқиқот дастури ва сўровномаси ишлаб чиқиш учун хизмат қилган.
миллий ўзликни англаш, миллий мансублик, миллий ғурур ва ифтихор туйғусини шакллантириш, ўзини ўзи ривожлантириш, миллий ва умуммаданий таянч компетенсияларни ривожлантиришга спорт ўйинларнинг дидактик таъсирини йўналтириш, педагогик жараённи интеграциялашда спорт педагогикаси имкониятларидан самарали фойдаланишнинг методик тизими такомиллаштирилганлигига оид таклифлар Ўзбекистон Миллий университетида бажарилган И-ОТ-2021-302 сонли “Жисмоний тарбия ва спорт маркетинги” ўқув қўлланмасининг электрон палатформасини яратиш” мавзусидаги лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий университетининг 2025-йил 28-мартдаги 04/11-4179-сонли маълумотномаси). Натижада спорт ўйинлари асосида миллий идентикликни шакллантиришнинг методик тизими ва технологик асослари такомиллаштирилган.