Мамадова Ферузахон Мирзаахмад қизининг педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Инновацион ёндашув асосида бўлажак мутахассисларнинг педагогик маданиятини ривожлантириш методикаси (педагогика назарияси ва тарихи мутахассислиги мисолида)”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.PhD/Ped 4783
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
Илмий раҳбар: Асқарова Манзура Авазбековна, педагогика фанлари доктори DSc, доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Наманган давлат педагогика институти, PhD.03/27.09.2024.Ped.184.01.
Расмий оппонентлар: Қўлдашева Махмуда Нурматжоновна педагогика фанлари номзоди, доцент; Маъмуров Баходир Бахшуллаевич, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Урганч давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади инновацион ёндашув асосида бўлажак педагогика магистрларининг педагогик маданиятини ривожлантириш методикасини такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: 
бўлажак мутахассисларнинг педагогик маданиятини ривожлантиришга оид диагностик тизимнинг қўшимча назарий-методологик имкониятлари академик компенецияларнинг структурасини босқичма-босқич функсионал лойиҳалаш, педагогик жараёнларида фасилитацион ракурсда мослашувчан ва махсус кўникмалар (софт скиллс, ҳард скиллс)ни ностандарт кейслар ва интеллектуал суҳбат(ассессмент)ларнинг доминантлигини таъминлаш орқали асослаб берилган;
бўлажак мутахассисларда педагогик маданиятни ривожлантириш методикаси дидактик фаолиятга аккултурация омилларнинг эффектив таъсирини прогрессив баҳолаш ҳисобига касбий-педагогик саводхонлик ва эмоционал интеллектни мустаҳкамлашдаги якка ва жамоавий диллеммалар, мантиқий тафаккур машқлар ва диалектик идрок каби педагогик алгоритмларни шакллантириш асосида модификация қилинган; 
бўлажак мутахассисларнинг педагогик маданиятини ривожлантириш модели интеллектуал кўникмаларни маданий қадриятларга оид билимлар билан интеграциялаш орқали касбий позиция ва педагогик тактиканинг шаклланиши, аксиологик ёндашув асосида касбий-педагогик фаолликни намоён қилиш, етук педагог шахсини шакллантиришга қаратилган дивергент (барқарор ва мослашувчан) ривожланиш динамикасини таъминлаш йўналишида методологик асослаб такомиллаштирилган;
педагогик маданиятни ривожлантиришга хизмат қилувчи амалий методологик ресурслар базаси касбий-маданий фазилатларни юксалтиришдаги самарадорлиги қайта кўриб чиқилган ва педагогик билимлар, ижтимоий кўникмалар, маданиятлилик хусусиятлари ҳамда этномаданий қадриятларнинг уйғунлиги ва когнитив алгоритмлаш механизмлари асосида трансформатив механизмларга кўра такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
“Инновацион ёндашув асосида бўлажак мутахассисларнинг педагогик маданиятини ривожлантириш методикаси” асосида:
бўлажак мутахассисларнинг педагогик маданиятини ривожлантиришга оид диагностик тизимнинг қўшимча назарий-методологик имкониятлари академик компенецияларнинг структурасини босқичма-босқич функсионал лойиҳалаш, педагогик жараёнларида фасилитацион ракурсда мослашувчан ва махсус кўникмалар (софт скиллс, ҳард скиллс)ни ностандарт кейслар ва интеллектуал суҳбат(ассессмент)ларнинг доминантлигини таъминлаш орқали асослаб берилишига доир методик тавсия ва илмий таклифлардан Ўзбекистон Миллий университетида бажарилган ФЗ-2020010829-рақамли “Талаба ёшлар илмий фаолиятида амалий кўникмаларни шакллантиришнинг инновацион механизмлари” мавзусидаги амалий лойиҳа доирасида белгиланган вазифаларни бажаришда фойдаланилган (Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университетининг 2025-йил 14-июндаги 11-05-3878/04-сон маълумотномаси). Натижада, педагогик маданият тушунчасининг илмий асоси, мазмуни аниқлаштирилган, бўлажак мутахассисларнинг педагогик маданиятни ривожлантиришнинг педагогик механизмлари такомиллаштирилган;
бўлажак мутахассисларда педагогик маданиятни ривожлантириш методикаси дидактик фаолиятга аккултурация омилларнинг эффектив таъсирини прогрессив баҳолаш ҳисобига касбий-педагогик саводхонлик ва эмоционал интеллектни мустаҳкамлашдаги якка ва жамоавий диллеммалар, мантиқий тафаккур машқлар ва диалектик идрок каби педагогик алгоритмларни шакллантириш асосида модификация қилинганлигига доир илмий янгиликлардан Ўзбекистон Миллий университетида бажарилган ФЗ-2020010829-рақамли “Талаба ёшлар илмий фаолиятида амалий кўникмаларни шакллантиришнинг инновацион механизмлари” мавзусидаги амалий лойиҳа доирасида белгиланган вазифаларни бажаришда фойдаланилган (Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университетининг 2025-йил 14-июндаги 11-05-3878/04-сон маълумотномаси). Натижада бўлажак мутахассисларнинг педагогик маданиятини ривожланганлик даражасини аниқлаштириш ва баҳолаш имкониятларини бойитишга эришилган;
бўлажак мутахассисларнинг педагогик маданиятини ривожлантириш модели интеллектуал кўникмаларни маданий қадриятларга оид билимлар билан интеграциялаш орқали касбий позиция ва педагогик тактиканинг шаклланиши, аксиологик ёндашув асосида касбий-педагогик фаолликни намоён қилиш, етук педагог шахсини шакллантиришга қаратилган дивергент (барқарор ва мослашувчан) ривожланиш динамикасини таъминлаш йўналишида методологик асослаб такомиллаштириш бўйича методик тавсиялардан “Ўзбекистон” телерадиоканалида 2024-2025-йилларда эфирга узатилган “Таълим ва тараққиёт”, “Ўзбекистон ёшлари”, “Болалар ва биз” дастурлари ссенарийларини ёзишда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон-24” ижодий бирлашмаси давлат муассасасининг 2025-йил 4-мартдаги 05-09-262-сон маълумотномаси). Натижада инновацион ёндашув асосида бўлажак мутахассисларнинг педагогик маданиятини ривожлантириш модели ва унинг методик тизимини такомиллаштиришга эришилган;
педагогик маданиятни ривожлантиришга хизмат қилувчи амалий методологик ресурслар базаси касбий-маданий фазилатларни юксалтиришдаги самарадорлиги қайта кўриб чиқилган ва педагогик билимлар, ижтимоий кўникмалар, маданиятлилик хусусиятлари ҳамда этномаданий қадриятларнинг уйғунлиги ва когнитив алгоритмлаш механизмлари асосида трансформатив механизмларга кўра такомиллаштиришга оид илмий-назарий, методик тавсиялар “Педагогик маҳорат” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 9-июлдаги 258-сон нашр рухсатномаси). Натижада инновацион ёндашув асосида бўлажак мутахассисларнинг педагогик маданияти ва маҳоратини ривожлантиришга хизмат қилувчи методик тавсиялар ишлаб чиқилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish