Сатволдиев Фахриддин Акбарали ўғлининг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Фалсафа таълими асосида талабалар илмий дунёқарашини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш (филология ва тилларни ўқитиш: инглиз тили йўналиши талабалари мисолида)” 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (фалсафа). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B.2024.4.PhD/Ped8773
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети.
Илмий раҳбар: Талапов Бахриддин Алижанович, фалсафа фанлари доктори (DSc), профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Наманган давлат педагогика институти, PhD.03/27.09.2024.Ped.184.01.
Расмий оппонентлар: фалсафа фанлари доктори (DSc), профессор Қамбаров Абдумутал Аҳаджанович; педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), профессор Асранбаева Муножатхон Халимжоновна.
Етакчи ташкилот: Термиз давлат педгогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.    
II.Тадқиқотнинг мақсади фалсафа таълими орқали талабалар илмий дунёқарашни ривожлантириш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
фалсафа таълимининг илмий-назарий асослари, тафаккурнинг дивергент функсияларини филологик йўналиши ўқув фаолияти кўмагида методик апробация қилиш орқали талабаларнинг эмпирик дунёқарашини ривожлантиришнинг праксеологик, эпистемологик  ва эвристик таълимотларнинг комбинациянинг эффективлигини услубий идентификациялаш орқали аниқлаштирилган;
талабалар илмий дунёқарашини ривожлантиришнинг практик  компонентлари фалсафа таълимотига оид методологик конструксияси асосида талабаларни расионал фикрлашга ўргатишга оид аналитик топшириқларни оптимал қўллашга йўналтирилган “самарадорлик консепсияси” механизмини тескари маъруза (флиппед леcтуре) усули асосида ривожлантириш орқали такомиллаштирилган;
талабаларнинг илмий дунёқарашини ривожлантиришнинг педагогик модели ва унинг дидактик-методик таъминот тизими фалсафа таълимининг муаммоли-эвристик контентини синфни баҳолаш усуллари (Cлассроом Ассессмент Течниқуес)ни модернизация қилиш асосида рефлексив фаолият шаклларини идентив мақсадлар билан ички интеграция жараёнларида қайта алоқасини таъминлаш шартларига кўра такомиллаштирилган;
талабаларда илмий дунёқарашни ривожлантиришнинг интернал ва экстернал намоён бўлиш динамикаси филологик йўналишдаги ўқув траекториясини методик лойиҳалаш орқали критериал-диагностик мажмуаси ва репродуктив даражаларнинг квалиметрик кўрсаткичлари педагогик синтез асосида ривожланиш факторларнинг коммуникация даражасининг барқарорлигини ҳисобга олиш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Фалсафа таълими орқали талабалар илмий дунёқарашини ривожлантириш методларини такомиллаштириш бўйича олиб борилган илмий-тадқиқот асосида:
фалсафа таълимининг илмий-назарий асослари, тафаккурнинг дивергент функсияларини филологик йўналиши ўқув фаолияти кўмагида методик апробация қилиш орқали талабаларнинг эмпирик дунёқарашини ривожлантиришнинг праксеологик, эпистемологик  ва эвристик таълимотларнинг комбинациянинг эффективлигини услубий идентификациялаш орқали аниқлаштиришга доир таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Миллий университетида амалга оширилган ФЗ-20200110829-сонли “Талаба ёшлар илмий фаолиятида амалий кўникмаларни шакллантиришнинг инновацион меҳанизмлари” номли амалий лойиҳаси доирасида белгиланган вазифаларнинг ижросини таъминлашда фойдаланилган (Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети 2025-йил 28-февралдаги 04/11-3096-сонли маълумотнома). Натижада, талабаларнинг илмий дунёқарашини ривожлантиришнинг назарий-методологик асослари мустаҳкамланган ва амалий-педагогик аҳамиятини асослашга эришилган.
талабалар илмий дунёқарашини ривожлантиришнинг практик  компонентлари фалсафа таълимотига оид методологик конструксияси асосида талабаларни расионал фикрлашга ўргатишга оид аналитик топшириқларни оптимал қўллашга йўналтирилган “самарадорлик консепсияси” механизмини тескари маъруза (флиппед леcтуре) усули асосида ривожлантириш орқали такомиллаштиришга оид таклиф ва мулоҳазалардан тадқиқотчи томонидан ёзилган “Ҳуқуқий маданият ва ҳуқуқий тарбия асослари” ўқув қўлланмасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 29-майдаги 194-сонли буйруғи, 194-352-рақамли гувоҳнома). Натижада, талабаларнинг илмий дунёқарашини ривожлантиришда мантиқий, креатив ва танқидий фикрлашга ўргатишга йўналтирилган самарадорлик консепсияси ишлаб чиқишга эришилган. 
талабаларнинг илмий дунёқарашини ривожлантиришнинг педагогик модели ва унинг дидактик-методик таъминот тизими фалсафа таълимининг муаммоли-эвристик контентини синфни баҳолаш усуллари (Cлассроом Ассессмент Течниқуес)ни модернизация қилиш асосида рефлексив фаолият шаклларини идентив мақсадлар билан ички интеграция жараёнларида қайта алоқасини таъминлаш шартларига кўра такомиллаштиришга доир методик тавсия ва таклифлардан Ўзбекистон Миллий университетида амалга оширилган ФЗ-2020010829-сонли “Талаба ёшлар илмий фаолиятида амалий кўникмаларни шакллантиришнинг инновацион механизмлари” номли амалий лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2025-йил 22-мартдаги 11-05-1755/04-сонли далолатномаси). Натижада, фалсафа таълими орқали талабаларнинг илмий дунёқарашини ривожлантиришнинг оид комплекс ёндашувларга асосланган моделини ишлаб чиқишга эришилган.
талабаларда илмий дунёқарашни ривожлантиришнинг интернал ва экстернал намоён бўлиш динамикаси филологик йўналишдаги ўқув траекториясини методик лойиҳалаш орқали критериал-диагностик мажмуаси ва репродуктив даражаларнинг квалиметрик кўрсаткичлари педагогик синтез асосида ривожланиш факторларнинг коммуникация даражасининг барқарорлигини ҳисобга олиш асосида такомиллаштиришга оид методик тавсиялар “Ҳуқуқий маданият ва ҳуқуқий тарбия асослари” ўқув қўлланмасининг мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 29-майдаги 194-сонли буйруғи, 194-352-рақамли гувоҳнома). Натижада, талабаларнинг илмий дунёқараши ривожлантириш даражалари аниқлаштирилган ва методик базаси мустаҳкамланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish