Абдухалилова Гулбахор Карабаевнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
 Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Туризм соҳасига оид лексиканинг лингвопрагматик аспекти (ўзбек ва инглиз тиллари мисолида)”, 10.00.11 – Тил назарияси. Амалий ва компютер лингвистикаси (филология фанлари).
 Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.1.PhD/Fil3226.
 Илмий раҳбар: Тешабаева Дилфуза Муминовна, филология фанлари доктори, профессор.
 Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети.
 ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.27.01 рақамли Илмий кенгаш асосидаги Бир марталик илмий кенгаш.
 Расмий оппонентлар: Хайруллаев Хуршиджон Зайниевич, филология фанлари доктори, профессор; Кадирбекова Дурдона Хикматуллаевна, филология фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
 Етакчи ташкилот: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети.
 Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. ўзбек ва инглиз тиллари туризм соҳасига оид лексик бирликларнинг структур-семантик, деривацион ҳамда прагматик хусусиятларини лингвомаданий аспектда тадқиқ қилишдан иборат.
III.  Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: 
туризм соҳаси лексикасининг муаййан семантик маънолари, уларнинг мавзувий гуруҳларини таснифлаш орқали “Тоғ туризми”, “Хазина излаш туризми”, “Апитуризм”,  “Сафари туризми”, “Ҳордиқ туризми”, “Саноат туризми”, “Қабр тоши туризми”, “Тўй туризми”, “Бизнес туризми”, “Космик туризм” каби микромайдонларни ҳосил қилиши исботланган; 
 туризм соҳасига оид лексиканинг деривацион тамойиллари асосида аффиксация, суффиксация ва циркумфиксация ёрдамида ясалиш усулларининг самарадорлиги, уларнинг содда ва мураккаб турлари, сўз бирикмаси ва аббревиация тарзидаги шакллари структурал жиҳатдан таснифи ҳамда лексик-семантик хусусиятлари аниқланган;
 замонавий туризм соҳасига оид предмет, тарихий ҳодиса, макон, иншоот, таом, жараён номлари каби маъновий гуруҳларини воқелантирувчи лексик бирликлар билан боғлиқ контекстуал хусусиятлар, жумладан, маъно кўчиши ва турғун бирикмалар – ибораларнинг матнда экспрессивликни оширишдаги ўрни лингвопрагматик таҳлил орқали асосланган; 
туризм соҳасига оид лексиканинг миллий-маданий хусусийатлари боъёқдорлик даражаси қадимийлик, тарихийлик, ва миллийлик белгиларини ўзида акс эттириши умумийлик ва хусусийликни белгиловчи реалийалар орқали далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Туризм соҳаси лексикасининг прагматик жиҳатдан оъхшаш ва оъзига хос хусусиятларининг тадқиқи юзасидан ишлаб чиқилган назарий таклифлар, амалий тавсиялар ва хулосалар асосида:
 туризм соҳаси лексикасининг муаййан семантик маънолари, уларнинг мавзувий гуруҳларини таснифлаш орқали “Тоғ туризми”, “Хазина излаш туризми”, “Апитуризм”, “Сафари туризми”, “Ҳордиқ туризми”, “Саноат туризми”, “Зиёрат туризми”, “Тўй туризми”, “Бизнес туризми”, “Космик туризм” каби микромайдонларни ҳосил қилиши билан боғлиқ илмий-назарий хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги Маданий-маърифий муассасалар номоддий миллий меросини ривожлантириш шўбаси томонидан ўзбек халқининг бой миллий тил анъаналари, номоддий маданий мероси, ижтимоий қадриятларимизнинг миллатлараро муносабатларини йўлга қўйиш ва алоқаларни мустаҳкамлаш борасида амалга оширилган “Мамлакатимизда миллатлараро муносабатларни янада ривожлантириш ва уйғунлаштириш” номли фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2024-йил 25-сентябрдаги 01-12-06-783-сон маълумотномаси). Натижада туризм соҳаси билан боғлиқ предмет, тарихий ҳодиса, макон, иншоотлар, таомлар ва жараёнлар, уларни воқеалантирувчи лексик бирликларнинг прагматик белгилари ҳақидаги илмий-методик тавсиялар лойиҳа ишланмаларининг такомиллашувига хизмат қилган; 
туризм соҳасига оид лексиканинг деривацион тамойиллари асосида аффиксация, суффиксация ва циркумфиксация ёрдамида ясалиш усулларининг самарадорлиги, уларнинг содда ва мураккаб турлари, сўз бирикмаси ва аббревиация тарзидаги шакллари структурал жиҳатдан таснифи ҳамда лексик-семантик хусусиятлари аниқлангани; замонавий туризм соҳасига оид предмет, тарихий ҳодиса, макон, иншоот, таом, жараён номлари каби маъновий гуруҳларини воқелантирувчи лексик бирликлар билан боғлиқ контекстуал хусусиятлар, жумладан, маъно кўчиши ва турғун бирикмалар – ибораларнинг матнда экспрессивликни оширишдаги ўрни ва прагматик хусусиятлари асослангани борасидаги илмий хулоса ва назарий умумлашмалардан “Хоразм тарихи ва маданияти доимий экспозицияси” музейида фойдаланилган (Хоразм Маъмун академиясининг 2024-йил 24-сентябрдаги 26/1-24-сон маълумотномаси). Натижада туризм соҳасига оид лексиканинг миллий-маданий хусусиятлари, шунингдек, илмий-методик тавсиялар туризм инфратузилмасини ривожлантириш учун муҳим манба сифатида хизмат қилган;
туризм соҳасига оид лексиканинг миллий-маданий хусусийатлари боъёқдорлик даражаси қадимийлик, тарихийлик, ва миллийлик белгиларини ўзида акс эттириши умумийлик ва хусусийликни белгиловчи реалийалар орқали далиллангани хусусидаги таклиф ва мулоҳазалардан “Ўзбекистон телерадиоканали”да эфирга узатиладиган “Ассалом, Ўзбекистон!”, “Юртим жамоли” каби туркум кўрсатувларида фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон телерадиоканали” давлат муассасасининг 2024-йил 2-октябрдаги 06-28-941-сон маълумотномаси). Натижада телетомошабинлар глобаллашув жараёни таъсирида шаклланган туризм соҳаси билан боғлиқ лексик бирликларнинг прагматик белгиларидан унумли фойдаланиш, жумлаларни публицистик нутқда самарали ифодалаш тўғрисида муҳим маълумотларга эга бўлдилар. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish