Султонов Санжарбек Сойибжон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):
Гирлянд турбинали мобил электр станциянинг энергетик параметрларини асослаш,
05.05.07–“Қишлоқ хўжалигида электр технологиялар ва электр ускуналар (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.4.PhD/Т1977
Илмий раҳбар: Бокиев Абдужолол Абдулхамитович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети DSc.03/30.12.2019.Т.10.01
Расмий оппонентлар: Қодиров Дилшод Ботирович техника фанлари доктори, профессор; Юсупова Феруза Турдалиевна техника фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: тоғ ва тоғ олди қишлоқ ва ўрмон хўжалиги электр энергия истеъмоличилари таъминоти учун мобил гирляндли микрогидроелектрстанциясини такомиллаштириш ва унинг энергетик параметрларини асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
сув оқимининг фақат кинетик энергиясидан фойдаланадиган ҳамда тоғ ва тоғ олди ҳудудларидаги кичик қувватли истеъмолчилар учун мослашган гирлянд турбинали сузувчи микрогидроелектрстанция конструксияси ишлаб чиқилган;
эркин сув оқимининг кинетик энергияси ҳисобига ишлайдиган микрогидроелектрстанция турбинасининг конструктив ўлчамлари ҳосил бўладиган ток кучи, кучланиши ва қувватини ҳисобга олган ҳолда асосланган;
Ансйс дастурининг CФД модулини қўллаш орқали сув оқим ҳаракат динамикаси асосида турбинанинг юзасини ва қанотлар сонининг олинадиган қувват ва турбинанинг энергетик самарадорлигига боғлиқлиги симуляция муҳитида аниқланган.
гирляндли микрогидроелектрстанцияда сув оқимининг кинетик энергияси ҳисобига ишлайдиган турбина қанотлари сони, юзаси ва сувнинг оқим тезлигининг ток кучи, кучланиш, қувватга таъсирини ҳисобга олган ҳолда кўп омилли тажрибалардан фойдаланиб унинг оптимал энергетик параметрларини аниқлаш усули ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
тоғ ва тоғ олди ҳудудларидаги қишлоқ ва ўрмон хўжалигида электр энергияси истеъмолчилари учун гирлянд турбинали электр станциянинг жорий этилишнинг кўрсаткичлари ва энергетик параметрларини асослашда олинган натижалар:
тоғ ва тоғ олди ҳудудларида, мавсумий ва кичик қувватли истеъмолчилар учун микроГЭС самарадорлигини ошириш мақсадида сувда чўкмайдиган полимер материаллардан ясалган гидро турбина намунаси Наманган вилояти Поп тумани “Поп ихтисослаштирилган давлат ўрмон хўжалиги”да жорий этилган (“Ўзбек гидроенерго” АЖнинг 2025-йил 23-январдаги 02-29/279-сонли маълумотномаси). Натижада гирляндли микроГЭСнинг конструксиясини такомиллаштириш имкони яратилган;
ишчи ғилдиракларни механик қувватини ва энергия самарадорлигини ошириш мақсадида бир гирлянда тўртта турбинани кетма-кет бир генераторга уланган электр станция Наманган вилояти Поп тумани “Поп ихтисослаштирилган давлат ўрмон хўжалиги” да жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитини муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 2023-йил 17-октябрдаги 03-03/3-5836-сонли маълумотномаси). Натижада бир неча баробар кўп электр энергия олишга ва ресуср тежамкорликка эришилди;
гирляндли микроГЭСнинг физик модели Наманган вилояти Поп тумани “Поп ихтисослаштирилган давлат ўрмон хўжалиги” Чодаксой сойида синовдан ўтказилди ва жорий этиш далолатномаси олинган (Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитини муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 03-03/3-5836-сонли ва “Ўзбекгидроенерго” Ажнинг 02-29/279-сонли маълумотномалари). Натижада ўрмон хўжалигининг маъмурий ва доривор ўсимликлар тайёрлаш биноларинг маиший истеъмолчиларини электр энергия билан таъминлашда қуввати 500 Wли физик модел ёрдамида 1,292 миллион сўмлик электр энергия олинди. Ишлаб чиқилган қурилма 1,7 йилда иқтисодий самара бериши аниқланди.