Холматова Ширин Шухрат қизининг
фалсафа доктори  (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Қандли диабет ва гестацион диабети бўлган ҳомиладор аёлларда табиий туғруқ йўллари орқали туғруқ пайтида юмшоқ тўқималарнинг йиртилишини олдини олиш ва даволашнинг ўзига хос хусусиятлари”, 14.00.01 – Акушерлик ва гинекология, 14.00.03 – Эндокринология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақами: B2023.2.PhD/Tib3470.
Илмий раҳбарлар: Зуфарова Шахноза Алимджановна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Камалов Тельман Толяганович, тиббиёт фанлари доктори. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент педитрия тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи,  ИК рақами: Тошкент педиатрия тиббиёт институти, DSc.04/30.12.2019.Tib.29.01.
Расмий оппонентлар Каттаходжаева Махмуда Хамдамовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Муратова Шахло Тахиржановна, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади қандли ва гестацион диабет билан касалланган ҳомиладор аёлларда табиий туғруқ вақтида туғруқ йўлларининг юмшоқ тўқималарида рўй берадиган йиртилишларнинг клиник хусусиятларини ўрганиш, шунингдек, уларни даволаш ва профилактика қилиш усулларини оптималлаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
туғруқ йўллари шикастланишига оид анамнез маълумотлари, туғруқнинг кечиши, илгари кузатилган шикастланишлар ва уларнинг асоратларини прогноз қиймати бўйича ишлаб чиқилган сўровнома асосида: 54% ҳолатда - ЮТЙ ривожланиши хавфи паст, 22% ҳолатда - ўрта, 24% ҳолатда - юқори даражада эканлиги комплекс ва таққослаш таҳлиллар асосида исботланган;
 углевод алмашинуви бузилган ҳомиладор аёлларда туғруқ вақтида юмшоқ тўқималар йиртилиши ривожланишида тўқима маркерлари - лактатдегидрогеназа (ЛДГ), креатинфосфокиназа (КФК) ва гомоцистеин кўрсаткичлари ошишинининг (ЛДГ >360 Е/Л; КФК >180 Е/Л) патогенетик роли исботланган;
 ҚД ва ГҚД билан оғриган ҳомиладор аёлларда туғруқ йўлларининг шикастланишини эрта аниқлаш ва прогноз қилиш учун ишлаб чиқилган янги диагностик мезонларни қўллаш асосида туғруқ йўллари юмшоқ тўқималари йиртилишининг учраш чатотасини 6,1% га камайтириши исботланган;
 углевод алмашинуви бузилган ҳомиладор аёлларда туғруқ йўлларнинг юмшоқ тўқималари йиртилишини олдини олишда ишлаб чиқилган даволаш ва профилактика усулларининг қўлланилиши туғруқда шикастланишини 16,9% га камайтиришдаги ва туғруқдан кейинги даврнинг яхши ўтишини таъминлашдаги самарадорлиги клиник жиҳатдан исботланган.        
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Қандли диабет ва гестацион диабети бўлган ҳомиладор аёлларда табиий туғруқ йўллари орқали туғруқ пайтида юмшоқ тўқималарнинг йиртилишини олдини олиш ва даволаш бўйича олинган натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: туғруқ йўллари шикастланишига оид анамнез маълумотлари, туғруқнинг кечиши, илгари кузатилган шикастланишлар ва уларнинг асоратларини прогноз қиймати бўйича ишлаб чиқилган сўровнома асосида: 54% ҳолатда - ЮТЙ ривожланиши хавфи паст, 22% ҳолатда - ўрта, 24% ҳолатда - юқори даражада эканлиги комплекс ва таққослаш таҳлиллар асосида исботланганлиги Тошкент педиатрия тиббиёт институти мувофиқлаштирувчи Эксперт кенгаши томонидан 2025-йил 29-январда №03/329-сон билан тасдиқланган «Факторы риска во время беременности и в течение родовой деятельности, приводящие к травматизации родовых путей в родах при сахарном диабете и гестационном сахарном диабете» номли услубий тавсиянома таркибига киритилган ва Республика ихтисостлаштирилган она ва бола саломатлиги илмий амалий тиббиёт марказининг Андижон 2025-йил 7-февралдаги №8-сон буйруқ асосида ва Хоразм филиаллари 2025-йил 10-февралдаги №13-сон буйруқ асосида амалиётига жорий этилган. (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Илмий техник Кенгашининг 2025-йил 25-апрелдаги №16/04 сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: ишлаб чиқилган сўровнома орқали юмшоқ тўқималар йиртилиши хавфини прогноз қилишнинг ижтимоий самараси, юмшоқ тўқималар йиртилиш ҳолатларини камайтириш ва беморнинг соматик ҳолатини яхшилаш орқали рецидивлар сонини камайтиришга олиб келади. Иқтисодий самарадорлиги: ишлаб чиқилган сўровномани жорий этишда иқтисодий самарадорлик умумий 50 нафар бемор учун бир маротабалик стационар даволанишнинг умумий харажатларидан 29966500 сўмни иқтисод қилиш имконини берган.  Хулоса: ишлаб чиқилган сўровномадан фойдаланиш орқали бир нафар бемор учун бир маротаба стационар даволанишнинг умумий харажатларини 599330 сўмга иқтисод қилиш имконини берган;
иккинчи илмий янгилик: углевод алмашинуви бузилган ҳомиладор аёлларда туғруқ вақтида юмшоқ тўқималар йиртилиши ривожланишида тўқима маркерлари - лактатдегидрогеназа (ЛДГ), креатинфосфокиназа (КФК) ва гомоцистеин кўрсаткичлари ошишинининг (ЛДГ >360 Е/Л; КФК >180 Е/Л) патогенетик ролининг исботланганлиги Тошкент педиатрия тиббиёт институти мувофиқлаштирувчи Эксперт кенгаши томонидан 2025-йил 29-январда №03/329-сон билан тасдиқланган «Факторы риска во время беременности и в течение родовой деятельности, приводящие к травматизации родовых путей в родах при сахарном диабете и гестационном сахарном диабете» номли услубий тавсиянома таркибига киритилган ва Республика ихтисостлаштирилган она ва бола саломатлиги илмий амалий тиббиёт марказининг Андижон 2025-йил 7-февралдаги №8-сон буйруқ асосида ва Хоразм филиаллари 2025-йил 10-февралдаги №13-сон буйруқ асосида амалиётига жорий этилган. (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Илмий техник Кенгашининг 2025-йил 25-апрелдаги №16/04 сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: ЛДГ, КФК ва гомоцистеин кўрсаткичларини аниқлаш туғруқ йўллари шикастланиш ҳолатлари кузатилганда туғруқдан кейинги даврда асоратларнинг учраш частотасини камайтиришга ёрдам беради. Иқтисодий самарадорлиги: 62 нафар бемор учун бир маротабалик стационар даволанишнинг умумий харажатларидан 37158460 сўмни иқтисод қилиш имконини берган.  Хулоса: ЛДГ, КФК ва гомоцистеин каби тўқима маркерлари даражаларининг ишончли ошиши туғруқ йўллари юмшоқ тўқималари йиртилиш хавфини аниқлашда қўлланилиши натижасида бир нафар беморга 599330 сўм иқтисод қилиш имконини берган;
учинчи илмий янгилик:  ҚД ва ГҚД билан оғриган ҳомиладор аёлларда туғруқ йўлларининг шикастланишини эрта аниқлаш ва прогноз қилиш учун ишлаб чиқилган янги диагностик мезонларни қўллаш асосида туғруқ йўллари юмшоқ тўқималари йиртилишининг учраш чатотасини 6,1% га камайтиришининг исботланганлиги Тошкент педиатрия тиббиёт институти мувофиқлаштирувчи Эксперт кенгаши томонидан 2025-йил 29-январда №03/329-сон билан тасдиқланган «Факторы риска во время беременности и в течение родовой деятельности, приводящие к травматизации родовых путей в родах при сахарном диабете и гестационном сахарном диабете» номли услубий тавсиянома таркибига киритилган ва Республика ихтисостлаштирилган она ва бола саломатлиги илмий амалий тиббиёт марказининг Андижон 2025-йил 7-февралдаги №8-сон буйруқ асосида ва Хоразм филиаллари 2025-йил 10-февралдаги №13-сон буйруқ асосида амалиётига жорий этилган. (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Илмий техник Кенгашининг 2025-йил 25-апрелдаги №16/04 сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: ҚД ва ГҚД билан оғриган ҳомиладор аёлларда туғруқ йўллари шикастланишини эрта прогнозлаш орқали асоратларни камайтириш, туғруқ жараёнини енгиллаштириш ва туғувчи аёл саломатлигини сақлаш имкониятини беради. Иқтисодий самарадорлиги: 62 нафар бемор учун бир маротабалик стационар даволанишнинг умумий харажатларидан 37158460 сўмни иқтисод қилиш имкониятини берган ва бир йиллик умумий иқтисодий самарадорлик 74316920 сўмга тенг бўлган. Хулоса: ҚД ва ГҚД билан оғриган ҳомиладор аёлларда туғруқ йўлларининг шикастланишини эрта аниқлаш ва прогноз қилиш учун ишлаб чиқилган янги диагностик мезонларни қўллаш асосида бир нафар беморга 599330 сўм иқтисод қилиш имконини берган ва 1 йиллик умумий иқтисодий самарадорлик бир нафар бемор учун 1198660 сўмга тенг бўлган;
тўртинчи илмий янгилик: углевод алмашинуви бузилган ҳомиладор аёлларда туғруқ йўлларнинг юмшоқ тўқималари йиртилишини олдини олишда ишлаб чиқилган даволаш ва профилактика усулларининг қўлланилиши туғруқда шикастланишини 16,9% га камайтиришдаги ва туғруқдан кейинги даврнинг яхши ўтишини таъминлашдаги самарадорлиги клиник жиҳатдан исботланганлиги Тошкент педиатрия тиббиёт институти мувофиқлаштирувчи Эксперт кенгаши томонидан 2025-йил 29-январда №03/329-сон билан тасдиқланган «Факторы риска во время беременности и в течение родовой деятельности, приводящие к травматизации родовых путей в родах при сахарном диабете и гестационном сахарном диабете» номли услубий тавсиянома таркибига киритилган ва Республика ихтисостлаштирилган она ва бола саломатлиги илмий амалий тиббиёт марказининг Андижон 2025-йил 7-февралдаги №8-сон буйруқ асосида ва Хоразм филиаллари 2025-йил 10-февралдаги №13-сон буйруқ асосида амалиётига жорий этилган. (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Илмий техник Кенгашининг 2025-йил 25-апрелдаги №16/04 сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: туғруқдан кейинги даврда ЮТЙларини даволашни оптималлаштириш мақсадида ишлаб чиқилган даволаш усули субьектив симптоматикани (оғриқ, ажралмалар ажралиши, қичишиш ёки ачиқиш ҳисси) камайтиришга, шунингдек, вагинал микробиоценозни тиклашга ва қонда ЛДГ, КФК ва гомоцистеин кўрсаткичларини пасайтиришга, туғруқдан кейинги даврнинг яхши ўтилишини таъминлашга ёрдам беради. Иқтисодий самарадорлиги: 62 нафар бемор учун бир маротабалик стационар даволанишнинг умумий харажатларидан 37158460 сўмни иқтисод қилиш имконини берган. Хулоса: углевод алмашинуви бузилган ҳомиладор аёлларда туғруқ йўлларнинг юмшоқ тўқималари йиртилишини олдини олишда ишлаб чиқилган даволаш ва профилактика усулларининг қўлланилиши асосида бир нафар беморга 599330 сўмни иқтисод қилиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish