Мадрахимов Алишер Усубжон ўғлининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон.

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ижтимоий тармоқларнинг ёшлар маънавий-ахлоқий тарбиясига таъсири (ижтимоий-фалсафий таҳлил)”, 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.1.PhD/Fal1491
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, DSc.03/27.02.2020.F.72.08.
Илмий раҳбар: Пардаева Марҳабо Давлатовна, фалсафа фанлари доктори (DSc), доцент
Расмий оппонентлар: Сафарова Нигора Олимовна, фалсафа фанлари доктори, профессор; Турдиев Бехруз Собирович, фалсафа фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ижтимоий тармоқларнинг ёшлар маънавий ахлоқий тарбиясига таъсирини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ижтимоий тармоқларнинг ёшлар маънавий-ахлоқий тарбиясига таъсирини олдини олишда анъанавий (ички ва ташқи тарғибот, миллий контентларни бойитиш, қарши ҳужум) усулларни замонавий технологиялар (манипулятив техникаларни аниқлаш ва нейтраллаштириш, барқарор маънавий идеал яратиш) билан уйғунлаштириш жозибадорлик ва рақобатбардошликни ошириши, шахсий фаолиятда барқарор муҳитни шакллантириши асослаб берилган;
ёшларнинг ижтимоий масъулият, демократик қадриятлар ва фуқаролик фаоллиги каби қарашлари динамикасида ижтимоий масъулиятли оммавий ахборот воситалари ҳақиқатни ёлғондан ажратиш, сиёсий жараёнларга холисона баҳо бериш ва онгни манипуляциядан ҳимоя қилишда асосий маънавий таянч эканлиги, очиқ ва прагматик фаол ислоҳотлар эса сиёсий тизимга ишончни кучайтириши ҳамда амалий самарадорлик, натижа ва масъулият мезонлари асосида баҳолаши, шахсий ривожланиш омиллари эркин фикрлаш, танқидий тафаккур ва масъулиятли қарор қабул қилиш кўникмаларини ривожлантириши аниқлаштирилган;
ижтимоий тармоқлар воситасида ахборот-психологик хуружларнинг ижтимоий барқарорлик ва маънавий тараққиётга салбий таъсирини камайтиришга хизмат қиладиган метод ва технологиялар (“Тасвирлар зарбаси”, “хавфсиз алоқа тизими”, ижтимоий тармоқларда “факт-чекинг”)нинг нейтраллаштириш, назорат қилиш, ҳимоялаш каби амалий, рақамли хавфсизлик, ахборот мониторинги, филтрлаш механизмлари каби инновацион ҳамда ижодий, мустақил ва танқидий тафаккур маданиятини ривожлантириш, манипулятив санъат усулларини англаш, фаол ижодкорлик каби креатив аҳамияти очиб берилган;
ижтимоий тармоқлар оммалашуви натижасида юзага келган шахсий-психологик (ҳикикомори, бефарқлик, “ўзимга бўлсин”), когнитив-интеллектуал (клипли тафаккур, истеъмолчилик, рефлексив заифлашув), қадриятлар инқирози (қадриятлар деформацияси, гедонизм, эскапизм) ва ижтимоий-норматив (индивидуализм, киберлудомания) каби ахлоқий ўзгаришларнинг олдини олишда консептуал маънавий-тарбиявий мезонларининг диний-ахлоқий нормалар, ижтимоий масъулият тамойилларини миллий-маънавий қадриятлар билан уйғунлаштириш ва тартибга солиш зарурати асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ижтимоий тармоқларнинг ёшлар маънавий-ахлоқий тарбиясига таъсирини аниқлашга оид олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
ижтимоий тармоқларнинг ёшлар маънавий-ахлоқий тарбиясига таъсирини олдини олишда анъанавий (ички ва ташқи тарғибот, миллий контентларни бойитиш, қарши ҳужум) усулларни замонавий технологиялар (манипулятив техникаларни аниқлаш ва нейтраллаштириш, барқарор маънавий идеал яратиш) билан уйғунлаштириш жозибадорлик ва рақобатбардошликни ошириши, шахсий фаолиятда барқарор муҳитни шакллантиришига доир илмий янгилик ва хулосалардан Барқарор ривожланиш марказининг 2024-2025-йилларда “Маънавий-ахлоқий ва маданий тарбия: анъанавий ғояларнинг янги босқичи” мавзусидаги ижтимоий буюртма лойиҳаси доирасида яратилган “Виртуал маданият маркази” платформасини амалиётга татбиқ этишда фойдаланилган (Барқарор ривожланиш марказининг 2025-йил 14-мартдаги 539-сон маълумотномаси). Натижада, медиа маконни Ўзбекистонда ижтимоий-иқтисодий, сиёсий-ҳуқуқий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотлар, уларнинг натижалари бўйича ахборот-таҳлилий материаллар билан бойитиш учун услубий қўлланмалар ишлаб чиқишга хизмат қилган;
ёшларнинг ижтимоий масъулият, демократик қадриятлар ва фуқаролик фаоллиги каби қарашлари динамикасида ижтимоий масъулиятли оммавий ахборот воситалари ҳақиқатни ёлғондан ажратиш, сиёсий жараёнларга холисона баҳо бериш ва онгни манипуляциядан ҳимоя қилишда асосий маънавий таянч эканлиги, очиқ ва прагматик фаол ислоҳотлар эса сиёсий тизимга ишончни кучайтириши ҳамда амалий самарадорлик, натижа ва масъулият мезонлари асосида баҳолаши, шахсий ривожланиш омиллари эркин фикрлаш, танқидий тафаккур ва масъулиятли қарор қабул қилиш кўникмаларини ривожлантиришига оид янгилик ва тавсиялардан Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси 2024-йилдаги иш режасидаги маънавий-маърифий ишлар ва соғлом турмуш тарзини ташкил этиш, ёшларни “Беш ташаббус олимпиадаси”га жалб этиш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, ёшлар ўртасида ватанпарварлик туйғуларини юксалтириш, янгиланиш жараёнлари ва туб ислоҳотларга дахлдорлик ҳиссини уйғотиш, тарихий ва муҳим саналарда уларни бирлаштиришга қаратилган чора-тадбирлар, ёшларда юксак ватанпарварлик, миллий ғурур ва ифтихор туйғуларини ривожлантириш, ҳарбийлар, ватан ҳимоячиларига ҳурмат уйғотиш, Ватанни ҳимоя қилишни энг шарафли бурч эканлигини кенг тарғиб қилиш бўйича амалий чора-тадбирларни йўлга қўйиш каби тарғибот ишларини ташкил этиш ва ўтказишда фойдаланилган (Ўзбекистон маҳаллалари уюшмасининг 2025-йил 2-апрелдаги 02-09/376-сон маълумотномаси). Натижада, ёшлар ўртасида ижтимоий тармоқларнинг улар ҳаётига таъсири юзасидан ўтказилган тарғибот тадбирлари, учрашувлар ҳамда қўлланмалар тайёрлашга хизмат қилган;
ижтимоий тармоқлар воситасида ахборот-психологик хуружларнинг ижтимоий барқарорлик ва маънавий тараққиётга салбий таъсирини камайтиришга хизмат қиладиган метод ва технологиялар (“Тасвирлар зарбаси”, “хавфсиз алоқа тизими”, ижтимоий тармоқларда “факт-чекинг”)нинг нейтраллаштириш, назорат қилиш, ҳимоялаш каби амалий, рақамли хавфсизлик, ахборот мониторинги, филтрлаш механизмлари каби инновацион ҳамда ижодий, мустақил ва танқидий тафаккур маданиятини ривожлантириш, манипулятив санъат усулларини англаш, фаол ижодкорлик каби креатив аҳамиятига доир хулоса ва умумлашмалардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2024-йилда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастурининг ИВ. йўналишида белгиланган “Аҳоли ўртасида ватанпарварлик туйғуларини юксалтириш, янгиланиш жараёнлари ва туб ислоҳотларга дахлдорлик ҳиссини уйғотиш, тарихий ва муҳим саналарда уларни бирлаштиришга қаратилган чора-тадбирлар” 23-банди “Ёшларда юксак ватанпарварлик, миллий ғурур ва ифтихор туйғуларини ривожлантириш, ҳарбийлар, ватан ҳимоячиларига ҳурмат уйғотиш, Ватанни ҳимоя қилишни энг шарафли бурч эканлигини кенг тарғиб қилиш бўйича амалий чора-тадбирларни йўлга қўйиш” мавзусида тарғибот ишларини ташкил этиш ва ўтказишда фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2025-йил 28-мартдаги 03-366-сон маълумотномаси). Натижада, ёшлар ўртасида ижтимоий тармоқларнинг улар ҳаётига таъсири юзасидан ўтказилган тарғибот тадбирлари, учрашувлар ҳамда қўлланмалар тайёрлашга хизмат қилган;
ижтимоий тармоқлар оммалашуви натижасида юзага келган шахсий-психологик (ҳикикомори, бефарқлик, “ўзимга бўлсин”), когнитив-интеллектуал (клипли тафаккур, истеъмолчилик, рефлексив заифлашув), қадриятлар инқирози (қадриятлар деформацияси, гедонизм, эскапизм) ва ижтимоий-норматив (индивидуализм, киберлудомания) каби ахлоқий ўзгаришларнинг олдини олишда консептуал маънавий-тарбиявий мезонларининг диний-ахлоқий нормалар, ижтимоий масъулият тамойилларини миллий-маънавий қадриятлар билан уйғунлаштириш ва тартибга солиш заруратига оид назарий умумлашма ва амалий таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Ёшлар ишлари агентлигининг 2024-йил иш режаси ИИ. Маҳалладаги ёшлар етакчилари фаолиятини мувофиқлаштириш ва методологик таъминлаш, беш ташаббус лойиҳаларини мувофиқлаштириш йўналиши 2.3. Ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш бўлимида келтирилган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Ёшлар ишлари агентлигининг 2025-йил 7-апрелдаги 2-13-21-1849-сон маълумотномаси). Натижада, ёшлар ўртасида ижтимоий тармоқларнинг улар ҳаётига салбий таъсири мавзусида ўтказилган тарғибот тадбирларининг мазмунини такомиллаштиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish