Холлиев Шерали Бахтиёровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Қишлоқ хўжалиги экинларининг ёввойи аждодларидан фойдаланишнинг иқтисодий самарадорлигини ошириш йўллари (Қашқадарё вилояти мисолида)”, 08.00.04 – “Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти” (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.2.PhD/Iqt1655.
Илмий раҳбар: Хушматов Норқул Садуллаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети, PhD.03/30.01.2020.I.20.06.
Расмий оппонентлар: Аллаяров Пиратдин Атабаевич, иқтисодиёт фанлари доктори (DSc), доцент; Габбаров Сабит Ниеталиевич, иқтисодиёт фанлари фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади қишлоқ хўжалиги экинлари ёввойи аждодларидан фойдаланиш иқтисодий самарадорлигини оширишга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқиш ҳисобланади.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўсимликларнинг ноёб ёввойи турларидан озиқ-овқат таъминоти ва соҳанинг экспорт салоҳиятини кенгайтиришда “in situ” (ўсимликларни табиий муҳитида сақлаб қолиш) усулига кўра ҳудудий биохилма-хиллик харитасини тузиш орқали мавжуд генофондни муҳофаза қилиш даражасини ошириш (15% ≤ МДгф ≤ 20%) чегаралари аниқланган;
ҳудудларда маданийлашган қишлоқ хўжалиги экинларининг ёввойи аждодлари ҳисобланган анзур пиёз, ёввойи бодом (аччиқ бодом), ёввойи олма каби ўсимликлардан фойдаланишнинг оила ва деҳқон хўжаликлари, якка тартибдаги шахслар томонидан манфаатли шаклларини йўлга қўювчи кичик гуруҳлар кооперациясини ташкил этиш асосланган;
ўрмон хўжалиги ҳудудида ўсувчи маданийлашган қишлоқ хўжалиги экинлари ёввойи аждодларидан фойдаланиш ҳисобидан йиғиб олинадиган маҳсулотлар маркетинги, маҳаллий аҳоли ҳамда бошқа манфаатдор томонларни шартнома ва ижара муносабатлари асосида жалб қилиш асосида ҳудудларда табиий хилма-хилликни асраш тадбирлари натижадорлигини 3–5 йил давомида 15 фоизгача ошириш имкони асосланган;
Ўзбекистон ҳудудлари бўйича йиғиштириб олинган ҳосилни тақсимлаш ва бир гектар майдон (бир дона ҳосилга кирган дарахт) ҳисобидан олинадиган фойда миқдорини аниқлаш услублари асосида қишлоқ хўжалиги экинлари ёввойи аждодларидан фойдаланиш иқтисодий самарадорлигини оширишнинг 2030 йилгача прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Қишлоқ хўжалиги экинлари ёввойи аждодларидан фойдаланиш иқтисодий самарадорлигини ошириш бўйича ишлаб чиқилган тавсиялар асосида:
ўсимликларнинг ноёб ёввойи турларидан озиқ-овқат таъминоти ва соҳанинг экспорт салоҳиятини кенгайтиришда “in situ” (ўсимликларни табиий муҳитида сақлаб қолиш) усулига кўра ҳудудий биохилма-хиллик харитасини тузиш орқали мавжуд генофондни муҳофаза қилиш даражасини ошириш (15% ≤ МДгф ≤ 20%) чегаралари аниқлаш таклифи Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2023 йил 20 декабрдаги 07/05/6485-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида мавжуд генофондни муҳофаза қилиш даражасини 15-20 фоизгача ортиши имкони яратилган;
ҳудудларда маданийлашган қишлоқ хўжалиги экинларининг ёввойи аждодлари ҳисобланган анзур пиёз, ёввойи бодом (аччиқ бодом), ёввойи олма каби ўсимликлардан фойдаланишнинг оила ва деҳқон хўжаликлари, якка тартибдаги шахслар томонидан манфаатли шаклларини йўлга қўювчи кичик гуруҳлар кооперациясини ташкил этиш таклифи Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2023 йил 20 декабрдаги 07/05/6485-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида ўрмон хўжалиги ходимлари томонидан олиб борилаётган тадбирларга аҳолининг қизиқишини 25-30 фоизгача оширишга шароит яратилган;
ўрмон хўжалиги ҳудудида ўсувчи маданийлашган қишлоқ хўжалиги экинлари ёввойи аждодларидан фойдаланиш ҳисобидан йиғиб олинадиган маҳсулотлар маркетинги, маҳаллий аҳоли ҳамда бошқа манфаатдор томонларни шартнома ва ижара муносабатлари асосида жалб қилиш асосида ҳудудларда табиий хилма-хилликни асраш тадбирлари натижадорлигини 3–5 йил давомида 15 фоизгача ошириш таклифи Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2023 йил 20 декабрдаги 07/05/6485-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида иқтисодий манфаатга асосланувчи муҳофаза тадбирларини самарали ҳал этиш, ҳудудларда табиий хилма-хилликни асраш тадбирлари натижадорлиги 3-5 йил давомидаги муддатда 15 фоизгача ошириш имкони яратилган;
Ўзбекистон ҳудудлари бўйича йиғиштириб олинган ҳосилни тақсимлаш ва бир гектар майдон (бир дона ҳосилга кирган дарахт) ҳисобидан олинадиган фойда миқдорини аниқлаш услублари асосида қишлоқ хўжалиги экинлари ёввойи аждодларидан фойдаланиш иқтисодий самарадорлигини оширишнинг 2030 йилгача прогноз кўрсаткичлари Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2023 йил 20 декабрдаги 07/05/6485-сон далолатномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида истиқболда қишлоқ хўжалиги экинлари ёввойи аждодларидан фойдаланиш иқтисодий самарадорлигини ошириш кўрсаткичлари ўртасидаги мувофиқликни таъминлаш имкони яратилган.