Махмудов Алишер Абдусалимовичнинг 
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Ўзбекистон Республикаси прoкурaтурa oргaнлaри фаолиятининг тaшкилий-ҳуқуқий aсoслaрини тaкoмиллaштириш”, “12.00.07 – Суд ҳокимияти. Прокурор назорати. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятини ташкил этиш. Адвокатура”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.3.DSc/Yu217.
Илмий консультант: Туляганов Абдуманноп Абдужаббарович – юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси, DSc.31/31.12.2020.Yu.67.01.
Расмий оппонентлар: юридик фанлар доктори, профессор – Пулатов Бахтиёр Халилович; юридик фанлар доктори, профессор – Раджабова Мавжуда Абдуллаевна; юридик фанлар доктори, доцент – Ғафуров Асқар Бойисович.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат юридик университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқот мақсади Ўзбекистон Республикаси прoкурaтурa oргaнлaри фаолиятининг тaшкилий-ҳуқуқий aсoслaрини такомиллаштиришга қаратилган илмий-назарий хулосалар ва қонунчиликни ривожлантиришга оид таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборатдир.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимига биноан Бош прокурор лавозимига номзодни кўриб чиқиш ҳамда маъқуллаш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг мутлақ ваколатига кириши зарурлиги асослантирилган;
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Бош прокурорни Сенат маъқуллаганидан кейин лавозимга тайинлаши ва уни лавозимидан озод этиши лозимлиги асослаб берилган;
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар прокурорлари ҳар йили тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига, халқ депутатлари Кенгашларига ўз фаолияти тўғрисида ахборот тақдим этиши лозимлиги асослаб берилган;
прокуратура органлари ва муассасаларига хизматга қабул қилиш, ходимларнинг маънавий-интеллектуал салоҳиятини, шахсий фазилатларини ва касбий маҳоратини баҳолаб бориш, шу жумладан, ходимларни аттестациядан ўтказиш, уларга нисбатан интизомий ёки рағбатлантириш чораларини қўллаш, шунингдек кадрларга оид бошқа масалаларни коллегиал ҳал этиш орқали тизимда қонунийликни мустаҳкамлаш, адолатлилик ва шаффофликни таъминлаш мақсадида прокуратура органларида Малака кенгашлари фаолиятини йўлга қўйиш зарурлиги асослантирилган;
Бош прокуратурада ходимлар томонидан прокуратура органлари ходимларининг Касб одобномаси ҳамда умумэътироф этилган одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилишини доимий мониторинг қилиш, уларнинг мазкур қоидаларга зид хатти-ҳаракатларини ҳамда турли бузғунчи кучлар таъсирига тушиб қолишининг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек хулқ-атворида одоб-ахлоқ қоидаларига мос келмайдиган хатти-ҳаракатлар ва (ёки) салбий иллатлар кузатилган ходимларни жамоатчилик таъсирини ўтказиш орқали тарбиялаш мақсадида Одоб-ахлоқ кенгашлари фаолиятини ташкил этиш лозимлиги асослаб берилган; 
прокуратура органларининг ҳуқуқий мақоми ва давлат ҳокимияти тизимидаги ўрни, прокуратура органлари тизими, асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари, прокуратура органлари иш фаолиятининг асосий принциплари, прокуратура органлари ходимларини лавозимга тайинлаш, прокуратура ишини ташкил қилиш, янги Ўзбекистон шароитида прокуратура органлари тизимида олиб борилган ислоҳотларга оид илмий таҳлиллар натижаларидан олий таълим фаолиятида фойдаланиш лозимлиги асослаб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Прoкурaтурa oргaнлaри фаолиятининг тaшкилий-ҳуқуқий aсoслaрини тaкoмиллaштиришга оид тадқиқот иши бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимига биноан Бош прокурор лавозимига номзодни кўриб чиқиш ҳамда маъқуллаш Сенатнинг мутлақ ваколатига кириши ҳақидаги таклифидан 2023 йил 30 апрель куни ўтказилган референдумида умумхалқ овоз бериши орқали қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 95-моддаси биринчи қисмининг 2-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери биринчи ўринбосарининг 2024 йил 23 сентябрдаги 02-03/2401-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг жорий этилиши Бош прокурор номзодини кўриб чиқиш ҳамда маъқуллаш тартибини янада такомиллаштиришга хизмат қилган;
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Бош прокурорни Сенат маъқуллаганидан кейин лавозимга тайинлаши ва уни лавозимидан озод этишига оид таклифдан 2023 йил 30 апрель куни ўтказилган референдумида умумхалқ овоз бериши орқали қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 109-моддаси биринчи қисмининг 11-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери биринчи ўринбосарининг 2024 йил 23 сентябрдаги 02-03/2401-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг жорий этилиши Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг Бош прокурорни лавозимга тайинлаш ва уни лавозимидан озод қилишдаги ўрни ва ролини кучайтиришга ҳамда мазкур жараёнларнинг умумэътироф этилган халқаро стандартларга мувофиқлигини таъминлашга хизмат қилган;
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар прокурорлари ҳар йили тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига, халқ депутатлари Кенгашларига ўз фаолияти тўғрисида ахборот тақдим этиши ҳақидаги таклифидан Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 17 октябрдаги ЎРҚ-976-сонли Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг “Прокуратура тўғрисида”ги Қонуни 5-моддаси саккизинчи қисми иккинчи хатбошисига киритилган ўзгартиришни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитасининг 2024 йил 22 октябрдаги 17-сон далолатномаси). Мазкур таклифнинг жорий этилиши прокуратура органлари ва маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари ўртасидаги муносабатларни самарали ташкил этишга хизмат қилган;
прокуратура органлари ва муассасаларига хизматга қабул қилиш, ходимларнинг маънавий-интеллектуал салоҳиятини, шахсий фазилатларини ва касбий маҳоратини баҳолаб бориш, шу жумладан, ходимларни аттестациядан ўтказиш, уларга нисбатан интизомий ёки рағбатлантириш чораларини қўллаш, шунингдек кадрларга оид бошқа масалаларни коллегиал ҳал этиш орқали тизимда қонунийликни мустаҳкамлаш, адолатлилик ва шаффофликни таъминлаш мақсадида прокуратура органларида Малака кенгашлари фаолиятини йўлга қўйиш ҳақидаги таклиф Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 31 майдаги “Мамлакатимизда қонун устуворлиги ва прокуратура органларининг аҳоли билан янада яқин ҳамкорлигини таъминлашда ходимларнинг маънавий-интеллектуал салоҳиятини юксалтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-170-сон Қарорида назарда тутилган Малака кенгашлари тўғрисидаги қоидаларни ишлаб чиқишда фойдаланилди (Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ўринбосари, Малака кенгаши раисининг 2025 йил 31 мартдаги 27/2-59/25-сонли далолатномаси). Ушбу таклифдан Ўзбекистон Республикаси прокуратура органларида Малака кенгашлари фаолияти йўлга қўйилишига имкон берган;
Бош прокуратурада ходимлар томонидан прокуратура органлари ходимларининг Касб одобномаси ҳамда умумэътироф этилган одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилишини доимий мониторинг қилиш, уларнинг мазкур қоидаларга зид хатти-ҳаракатларини ҳамда турли бузғунчи кучлар таъсирига тушиб қолишининг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек хулқ-атворида одоб-ахлоқ қоидаларига мос келмайдиган хатти-ҳаракатлар ва (ёки) салбий иллатлар кузатилган ходимларни жамоатчилик таъсирини ўтказиш орқали тарбиялаш мақсадида Одоб-ахлоқ кенгашлари фаолиятини ташкил этиш ҳақидаги таклифи Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг 2023 йил 27 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикаси прокуратура органларида Одоб-ахлоқ кенгашларини ташкил этиш ҳақида”ги 286-сонли буйруғини ишлаб чиқишда инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Ташкилий-назорат ва таҳлилот бошқармасининг 2023 йил 26 декабрдаги 7-47-23-сон далолатномаси). Мазкур таклифлар Ўзбекистон Республикаси прокуратура органларида Одоб-ахлоқ кенгашлари фаолиятини ташкил этишга хизмат қилган;
прокуратура органларининг ҳуқуқий мақоми ва давлат ҳокимияти тизимидаги ўрни, прокуратура органлари тизими, асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари, прокуратура органлари иш фаолиятининг асосий принциплари, прокуратура органлари ходимларини лавозимга тайинлаш, прокуратура ишини ташкил қилиш, янги Ўзбекистон шароитида прокуратура органлари тизимида олиб борилган ислоҳотларга оид илмий таҳлиллар натижаларидан Тошкент давлат юридик университети ўқув жараёнида, жумладан муаллифлар жамоаси томонидан 2024 йилда чоп этилган “Конституциявий ҳуқуқ” дарслигининг XXVIII мавзусини шакллантиришда фойдаланилган (Тошкент давлат юридик университетининг 2025 йил 22 апрелдаги 18-03-676/8-сонли далолатномаси). Мазкур таклиф бўлажак ҳуқуқшунослар ҳамда конституциявий ҳуқуқ фанига қизиқувчиларнинг соҳага оид билим ва кўникмаларини оширишга, янги Ўзбекистонда прокуратура органлари фаолиятига оид амалга оширилган ислоҳотларнинг (шу жумладан конституциявий ислоҳотларнинг) мазмун-моҳиятини кенг жамоатчилик эътиборига етказишга хизмат қилган.  

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish