Боймуродов Нажмиддин Абдуқодировичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Техноген чиқиндилардан волфрамни ажратиб олиш технологиясини ишлаб чиқиш», 04.00.14 – Фойдали қазилмаларни бойитиш, 05.02.01 – Машинасозликда материалшунослик. Қуймачилик. Металларга термик ва босим остида ишлов бериш. Қора, рангли ва камёб металлар металлургияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.3.PhD/Т5655.
Илмий раҳбарлар: Хасанов Абдурашид Солиевич, техника фанлари доктори, профессор; Туробов Шахриддин Насритдинович, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент..
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат техника университети, PhD.03/25.12.2024.Т.111.05.
Расмий оппонентлар: Пармонов Сарвар Тошпўлотович, техника фанлари доктори, доцент; Хўжамов Умиджон Умаркулович, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Термиз давлат муҳандислик ва агротехнологиялар университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ингичка бойитиш фабрикасининг волфрам таркибли чиқиндиларини қайта ишлаш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
техноген чиқиндиларда волфрамнинг донадор фракциялар бўйича миқдорий тақсимланиш қонуниятлари ўрганилган ва қайта ишлаш учун энг мақбул фракциялар аниқланган;
Ингичка бойитиш фабрикасининг -1+0,125 мм фракцияли чиқиндиларини бойитиш учун марказдан қочма консентратор ва магнитли сепаратордан фойдаланишнинг самарадорлиги илмий асосланган;
бойитиш жараёни учун винтли сепаратор, марказдан қочма консентратор ва магнитли сепаратордан ташкил топган оптимал технологик схема ҳамда аппаратлар занжири ишлаб чиқилган;
волфрам ярим маҳсулотини кўмачлаш ва спекни сув билан танлаб эритиш натижасида волфрамнинг натрий волфрамат шаклида юқори даражада ажралиб олиниши аниқланган;
кўмачлаш, танлаб эритиш, тозалаш, чўктириш ва сунъий шеелит олиш жараёнлари асосида бойитмаларни қайта ишлашнинг оптимал параметрлари ишлаб чиқилган;
бойитиш маҳсулотини комбинациялашган пиро- ва гидрометаллургия усулда қайта ишлашнинг технологик схемаси ҳамда аппаратлар занжири схемаси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Техноген чиқиндилардан волфрам таркибли маҳсулотни гравитацион бойитишнинг ишлаб чиқилган технологияси бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Ингичка бойитиш фабрикасининг техноген чиқиндиларини қайта ишлаш технологияси “Ўзбекистон технологик металлар комбинати” АЖ Нодир металлар ва қаттиқ қотишмалар ишлаб чиқариш заводи Ингичка бойитиш фабрикасида қўлланилган (“Ўзбекистон технологик металлар комбинати” АЖнинг 2025 йил 16 июлдаги 03/04-1015-сонли маълумотномаси). Натижада, йириклиги Ингичка бойитиш фабрикасининг -1+0,125 мм фракцияли чиқиндиларини гравитацион бойитиш учун марказдан қочма консентратордан фойдаланишнинг ва магнитли сепарациялаш мақсадга мувофиқлиги ва самарадорлиги илмий асосланган ва таркибида 41,25 % WО3 бўлган композицион консентрат олиш имконини берган;
Ингичка бойитиш фабрикаси чиқиндиларидан волфрамни гравитацион бойитиш усулида ажратиб олиш ҳамда пиро ва гидрометаллургик қайта ишлашнинг ишлаб чиқилган технологияси “Ўзбекистон технологик металлар комбинати” АЖ Нодир металлар ва қаттиқ қотишмалар ишлаб чиқариш заводи Ингичка бойитиш фабрикасида амалиётга жорий этилган (“Ўзбекистон технологик металлар комбинати” АЖнинг 2025 йил 16 июлдаги 03/04-1015-сонли маълумотномаси). Натижада, Ингичка бойитиш фабрикаси чиқиндиларидан олинган композицион консентратни қайта ишлаш яъни, кўмачлаш, танлаб эритиш, тозалаш ва чўктириш жараёнларини ўз ичига олган пиро ва гидрометаллургик қайта ишлашнинг технологик параметрлари ўрнатилди, натижада 72,1% WО3 таркибли сунъий олиш имконини берган.