Дадаева Гулчехра Сайдуллаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақидаги эълон
I.Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Кўҳистон ботаник-географик округининг дендрофлораси, 03.00.05 - Ботаника (биология фанлари).
Диссертация мавзуси роъйхатга олинган рақам: В2020.2.PhD/В435.
Илмий раҳбар: Тожибаев Комилжон Шаробитдинович, биология фанлари доктори, академик.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ботаника институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ботаника институти, DSc.02/30.12.2019.В.39.01.
Расмий оппонентлар: Рахимова Ташханим, биология фанлари доктори, профессор; Байсунов Бабир Хидирович, биология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Кўҳистон округи дендрофлорасининг таксономик таркибини аниқлаш, тўр тизимли хариталаш ва кенг кўламли таҳлилларни амалга оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Молгузар ва Туркистон тоғ тизмаларининг (Ўзбекистон Республикаси ҳудудида) дендрофлораси комплекс ўрганилиб, 26 оила 46 туркумга мансуб 116 турдан иборат эканлиги аниқланиб, унинг замонавий конспекти тузилган ва кенг кўламли таҳлиллари амалга оширилган;
Кўҳистон округи дендрофлорасида Қадимийўртаерденгизи ва Тоғлиўртаосиё ареал синфларига мансуб турларнинг устунлик қилиши асосланган;
Кўҳистон ботаник-географик округи учун битта янги тур (Популус нигра) ва Зомин давлат қўриқхонаси учун еттита (Морус нигра, Платанус ориенталис, Популус алба, Прунус армениаcа, Прунус cерасифера, Салих алба, Улмус глабра) янги тур келтирилган;
тўр тизим асосида турларнинг тарқалиш хариталари тузилган;
ИУCН Ред Лист рўйхатига киритилган Лониcера парадоха ҳамда Пйрус коршинскйи турларининг янги популяциялари топилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Кўҳистон округи дендрофлораси таркибини тадқиқ қилишда олинган илмий натижалар асосида:
Ўзбекистон ҳудуди Кўҳистон округидан йиғилган дендрофлоранинг 116 та турларининг 4150 дан ортиқ гербарий намуналари ва уларга тегишли маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2024-йил 19-июндаги 4/1255-1341-сонли маълумотномаси). Натижада, Кўҳистон округининг Шимолий Туркистон ва Молгузар ботаник-географик раёнлари флораласининг янги гербарий намуналари ноёб ТАШ илмий объекти фондларининг Ўрта Осиё бўлими коллекциясини сезиларли даражада бойитиш ва дендрофлора турларининг таксономияси, географияси бўйича олинган маълумотлар Ўзбекистон флораси бўйича ахборот-таҳлилий тизимни тўлдириш имконини берган;
Кўҳистон ботаник-географик округининг Ўзбекистон қисмидаги Туркистон ва Молгузар тизмаларидан йиғилган 4150 дан ортиқ рақамлаштирилган геобоғланган гербарий намуналарини ўз ичига олган маълумотлар базаси Биохилма-хиллик бойича глобал ахборот маълумотлар тизимига жорий этилган (Глобал Биодиверситй Информатион Фаcилитй, www.гбиф.орг, 2024-йил 30-июлдаги 012-сон маълумотномаси). Натижада, Кўҳистон ботаник-географик округининг Ўзбекистон қисмидаги икки тизма (Молгузар ва Туркистон) дендрофлораси турларининг жойлашуви тўғрисидаги маълумотлар халқаро миқёсдаолиш имконини берган.