Юсупова Амангул Сарсенбаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Қорақалпоғистон паст тепаликлари энтомофаунаси”, 03.00.06 - Зоология (биология фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.2.PhD/B604.
Илмий раҳбар: Медетов Махсетбай Жапакович, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Зоология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети, PhD.03/30.12.2019.B.20.04.
Расмий оппонентлар: Ганджаева Лола Атаназаровна, биология фанлари доктори, профессор; Элмуратова Зулхумор Уразовна, биология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Гулистан давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Қорақалпоғистон паст тепаликлари ҳашаротлари фаунасини аниқлаш, биотопик ва зоогеографик тарқалиши ҳамда экологик хусусиятларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
илк бор Қорақалпоғистон паст тепаликларининг табиий ва антропоген ҳудудларида ҳашаротларнинг 19 туркум, 63 оила 117 авлодга мансуб 137 тур ва кенжа турлари учраши аниқланган ва таксаномик таҳлил қилинган;
илк бор Ўзбекистон фаунаси учун Онcоcепҳалус гениcулатус (Стåл, 1872) тури қайд этилган ва Орйcтес насиcорнис (Линнаеус, 1758) турнинг ҳар иккала жинс вакилларнинг таксономик ўрни молекуляр-генетик таҳлиллар асосида исботланган;
ҳашаротларнинг имаго босқичларининг биоекологик хусусиятлари асосланган ва биологик хилма-хиллигини бойлигининг 5 даражаси аниқланган;
Қароқалпоғистон паст тепаликлари ҳашаротларининг 4 та экологик хусусиятлари бўйича таснифи ишлаб чиқилган ва  биоценотик алоқалари очиб берилган;
аниқланган турлар тарқалиш хусусиятларига кўра 4 та биотопик ҳамда 10 та зоогеографик гуруҳга ажратилган;
Қорақалпоғистон паст тепаликлари ҳашаротларининг ҳимояга муҳтож 14 та тури аниқланган ҳамда уларни муҳофаза қилиш бўйича тавсиялар ва тарқалишига оид геоахборот маълумотлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қорақалпоғистон паст тепаликларида тарқалган ҳашаротлар фаунаси ва экологик хусусиятларини тадқиқ қилишдан олинган илмий натижалар асосида: 
Қорақалпоғистон паст тепаликларида аниқланган Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган Cатоcала оптима (Стаудингер, 1888), Сатанас гигас (Эверсманн 1855) каби 2 та турининг ва камёб ҳисобланган Сcептропҳасма битуберcулатум (Редтенбачер, 1889), Армене пусилла Эверсманн, 1859, Атричотметҳис семенови (Зуб., 1899), Птетиcа cрустулата Саусс., 1884, Месасиппус козҳевникови козҳевникови (Серг. Тарб., 1925), Ҳолотричиус тестаcеус Ҳеррич-Счаеффер, 1845, Салдула ортҳочила Фиебер, 1859, Миcровелиа ретиcулата Бурмеистер, 1835, Тачйс туркестаниcус (Cсики, 1928), Орйcтес насиcорнис (Линнаеус, 1758), Cатоcала паcта (Линнаеус, 1758), Мессор эхcурсионис Рузскй, 1905, 12 та турини муҳофаза қилиш бўйича ишлаб чиқилган тавсиялар Қорақалпоғистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг Бўзатов, Чимбой, Қораўзак ва Беруний туманлари бўлимлари амалиётига жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 2024-йил 23-февралдаги № 01/18-564-сон маълумотномаси). Натижада, Қорақалпоғистон паст тепаликлари шароитида антропоген босим ҳудудларида тарқалган 137 та ҳашаротлардан ҳимояга муҳтож 14 та турнинг популяциялари ҳолатини баҳолаш, тарқалишини хариталаш ва уларни сақлаб қолиш имконини берган; 
Қорақалпоғистон паст тепаликларида ҳашаротлар синфи турларининг митохондриал ДНК CОИ соҳаси нуклеотидлар кетма – кетлиги бўйича маълумотлар Миллий биотехнология ахборот маркази, Генбанк базасига жойлаштирилган (Миллий биотехнология ахборот марказининг 2024-йил 07-май ойидаги маълумотномаси, НCБИ). Натижада, СУБ14429705 Орйcтес насиcорнис ПП373800 идентификация рақамлари олиниб, турларни молекуляр таксономик ва филогенетик ўрнини асослаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish