Базарбаев Рустам Бахрамбоевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Орол бўйи минтақасида кремнийли қуёш элементларига ташқи омилларнинг таъсирини ўрганиш” мавзусидаги 01.04.10-Яримўтказгичлар физикаси  (физика-математика фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйҳатга олинган рақам: B2025.1.PhD/FM1272 
Илмий раҳбар: Якубов Комилжон Рузметович, физика-математика фанлари номзоди, доцент.
Илмий маслаҳатчи: Каражанов Смагул Жангабергенович, физика-математика фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD.03/30.09.2020.FM.55.04 Рақамли илмий кенгаш
Расмий оппонентлар: Алиев Райимжон, техника фанлари доктори, профессор – Андижон давлат техника университети, Муратов Абат Сейпуллаевич, физика математика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент – Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети
Йетакчи ташкилот: Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Диссертация ишининг мақсади: Оролбўйи минтақаси ва Хоразм вилоятлари мисолида қуёш панелари юзасига ўтирадиган чанг миқдорини аниқлаш, уланинг кимёвий таркибини ўрганиш. Ўрнатилган қуёш панелларига ҳарорат ва ёритилганлик таъсирларини тадқиқ қилиш. Ярим ўтказгизли қуёш панелларига атроф-муҳит омилларини лаборатория шароитида ўрганиш имконини берувчи ускуна ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Илк марта Оролбўйи ва Хоразм минтақаси шароитида қуёш панеллари юзасида тўпланган чангнинг физик-кимёвий хоссалари (минералогик таркиби, заррача морфологияси ва ўлчами) комплекс таҳлил қилинди. Натижада, чанг таркибида кварц (СиО₂), калсит (CаCО₃) ва гематит (Фе₂О₃) каби минераллар устунлик қилиши ҳамда заррачаларнинг ўткир қиррали, нотекис морфологияси панел юзасида микро-тирналишлар ва “иссиқ нуқта” (ҳот-спот)лар ҳосил қилишининг асосий сабабчиси эканлиги илмий асослаб берилган;
минтақавий чанг тўпланишининг мавсумий динамикаси илк бор миқдорий жиҳатдан аниқланган: очиқ ҳудудларда (Гурлан) чанг зичлиги 600-1200 мг/м², шаҳар шароитида (Нукус) эса 80-1000 мг/м² гача етиши кузатилиб, бу табиий ифлосланиш натижасида панел шаффофлигининг ~20% гача пасайишига олиб келиши экспериментал тасдиқланган;
илк маротаба Оролбўйи минтақаси учун чанг тўпланишининг мавсумий динамикаси турли иқлим омиллари (ҳарорат, намлик, ёғингарчилик) билан корреляцион таҳлил қилинган. Тадқиқотлар чанг массасининг энг юқори тўпланиши қуруқ ва иссиқ ёз-куз ойларига тўғри келиши исботланган, бу эса профилактик тозалаш ишларини айнан шу даврларда кучайтириш зарурлиги илмий асослаб берилган;
яримўтказгичли қуёш элементлари параметрларининг ҳарорат, ёритилганлик ва нуқсонлар консентрациясига боғлиқлиги СCАПС-1Д дастурида моделлаштирилди. Назарий ҳисоблашлар шуни кўрсатдики, нуқсонлар консентрациясининг 10¹⁰ см⁻³ дан 10¹⁵ см⁻³ гача ортиши элементнинг фойдали иш коеффициентини 18% дан 9% гача, яъни икки баробарга пасайтириши мумкинлиги ва бу натижалар лаборатория тажрибалари билан юқори аниқликда мос келиши исботланган;
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Орол бўйи минтақасида кремнийли қуёш элементларига ташқи омилларнинг таъсирини ўрганиш бўйича олинган илмий-амалий натижалар асосида:
Кремнийли қуёш элементларининг электрофизик параметрларига ҳарорат ва ёритилганлик интенсивлигининг таъсирини экспериментал ўрганиш ва СCАПС-1Д дастури ёрдамида моделлаштириш бўйича олинган миқдорий натижалар ва аниқланган қонуниятлар, шунингдек, турли консентрацияли нуқсонларнинг элемент самарадорлигига ва заряд ташувчиларнинг яшаш вақтига таъсирини баҳоловчи моделлаштириш натижаларидан Наманган мухандислик-қурилиш  институтининг «Физика» кафедрасида 2017-2020 йилларга моʻлжалланган Ф2-21 «Кучли электромагнит майдондаги нанооʻлчамли яримоʻтказгич параметрларига ҳарорат, деформация ва ёругʻликнинг таъсири» мавзусидаги фундаментал давлат лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Наманган давлат техника университетининг 1-май 2025-йилдаги № 01/10-09/305 даги маълумотномаси). Олинган илмий натижалар наноўлчамли яримўтказгич параметрларига ҳарорат ва ёруғлик таъсирини ҳисоблаш ҳамда баҳолаш имкони берган.
Кремнийли қуёш элементларининг кескин cонтинентал иқлим шароитларидаги хусусиятларига оид олинган амалий ва назарий натижалардан Ҳиндистоннинг Мадураи Камараж Университй нинг Материалшунослик кафедраси (тҳе Департмент оф Материал Сcиенcе) да бажарилаётган CМРГ2023БЧ10069 рақамли “Ҳйбрид Силиcон Наноструcтурес фор Мултипурпосе Апплиcатион” номли грант лойиҳасида фойдаланилган ( Мадураи Камараж Университй маълумотномаси). Олинган назарий ва амалий натижалар кескин континентал шароитларда кремний асосли қуёш элементларининг самарадорлиг ва хусусиятларини ўрганиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish