Рахматов Обид Ибод ўғлининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Автоном иссиқхоналарнинг қуёш ва иссиқлик насосли энергия таъминоти тизими”, 05.05.06-“Қайта тикланадиган энергия турлари асосидаги энергия қурилмалари” ихтисослиги бўйича.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: №В2024.4.PhD/Т5112
Илмий раҳбар: Сафаров Алишер Бекмуродович, техника фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат техника университети, PhD.03/30.09.2020.Т.111.03. рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Юлдошев Исроил Абриевич техника фанлари доктори, профессор; Файзиев Тўлқин Амирович техника фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация иши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўзгарувчан иқлим шароитларида икки қия конструксияли иссиқхоналарнинг қуёш ва иссиқлик насосли қурилмалар асосидаги автоном энергия таъминоти тизимини ишлаб чиқиш ва самарадорлигини асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қуёш панеллари сиртини чангдан тозалаш қурилмаси ўрнатилган ва тармоққа интеграция қилинган қуёш фотоелектр станцияси, қуёш вакуум сув иситиш коллекторлари ва ҳаво-сув типидаги иссиқлик насосли қурилмалар асосида такомиллашган автоном иссиқхонанинг энегия тежамкор иссиқлик ва электр таъминоти тизимининг технологик схемаси ишлаб чиқилган;
сувни икки босқичли тозалаш филтрлари ва автоматик бошқариш тизими ўрнатилган қуёш фотоелектр панеллари, панеллар сиртини чангдан тозалаш қурилмалари, иссиқлик насослари ва вакуумли қуёш коллекторларидан таркиб топган иссиқхонанинг автоном энергия таъминоти тизими ишлаб чиқилган (№ФАП2431);
иссиқхонага тушадиган максимал йиғинди қуёш радиациясининг иссиқхона нишабининг эгилиш бурчаги, иссиқхонанинг конструктив коеффисиенти, иссиқхона жойлашув координатаси ва ориентацияси, иссиқхона қоплама материали ва қуёшнинг ҳаракат траекториясига боғлиқлигини ҳисоблаш имконини берадиган тенгламалар асосидаги математик модел ишлаб чиқилган;
автоном иссиқхонанинг ўзгарувчан иқлим шароитларида энергия юкламасини аниқлаш имконини берадиган баланс тенгламалари асосидаги математик модел қуёш радиацияси, ташқи ҳаво ҳарорати ва шамол тезлиги ўзгаришига, иссиқхонада иссиқлик ва электр йўқотишларга, иссиқлик насоси ва қуёш энергетик қурилмаларининг параметрларига боғлиқ ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Иссиқхоналарнинг қуёш ва иссиқлик насосли қурилмалар асосидаги автоном энергия таъминоти тизими ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
автоном иссиқхонанинг энергия таъминоти учун Ўзбекистон Республикаси
Интелектуал мулк марказидан фойдали моделга патент олинган (№ ФАП 2431,
06.03.2024). Натижада, иссиқхонани энергия тежамкор иситиш ва электр энергияси
билан таъминлаш учун қуёш ва иссиқлик насосли қурилмалар асосидаги автоном
энергия таъминоти тизими ишлаб чиқилган.
иссиқхонани иситиш ва электр энергияси билан таъминлашда қуёш ва иссиқлик
насосли қурилмалар асосидаги энергия таъминоти тизими ”Файзуллаев Мухиддин” МЧЖ фермер хўжалигида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2025 йил 26 май 05/04-04-254-сонли маълумотномаси). Натижада, ишлаб чиқилган энергия таъминоти тизимини иссиқхонага жорий қилиш орқали бир мавсумда ананавий иситиш тизимларига нисбатан 1835 м3 табиий газ, 2260 т.ш.ё шартли ёқилғи тежаш ҳамда табиий газ ёнганда 3395 кг атмосферага CО2 ажралиб чиқадиган иссиқхона газларини камайтириш имкони яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish