Турсунова Азиза Хошимовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Минтақа иқтисодий тизимини барқарор ривожлантиришни эконометрик моделлаштириш (Қашқадарё вилояти мисолида)”, 08.00.06-“Экононетрика ва статистика”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD/Iqt4959.
Илмий раҳбар: Ибрагимов Нодиржон Нусриддинович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент;
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети, DSc.03/27.09.2024.I.55.03.
Расмий оппонентлар: Бахтиёр Рузметов, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Каримов Жавлон Қўзиевич, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Термиз давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади; минтақанинг ўзига хос хусусиятларини эътиборга олган ҳолда такомиллаштирилган эконометрик моделлаштириш модел ва усулларини қўллаган ҳолда Қашқадарё вилояти иқтисодий тизимини барқарор ривожлантириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
минтақа иқтисодий тизимини барқарор ривожлантиришда тармоқда мавжуд мавсумийликни юқори (1,04-1,31), ўрта (0,97-1,03), қуйи (0,69-0,96) даражаларини эътиборга олган ҳолда мултипликатив ва адитив кўп омилли эконометрик моделлари ишлаб чиқилган;
минтақа иқтисодий тизимини барқарор ривожлантириш динамикаси ва экологик вазиятни ҳисобга олган ҳолда Кузнетс экологик эгри чизиғининг (КЕЕЧ) иккинчи ва учинчи тартибли модификатсион моделлари таклиф қилинган;
минтақа иқтисодий тизимини барқарор ривожлантиришда декаплинг омили ва самараси натижаларига кўра ривожлантиришда (0,1-0,3) юқори, (0,4-0,7) ўрта, (0,8-1,0) кам босим мавжудлиги аниқланган;
Қашқадарё вилоятида минтақа иқтисодий тизимини барқарор ривожлантириш кўрсаткичларининг 2030-йилгача прогноз қийматлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
минтақа иқтисодий тизимини барқарор ривожлантиришда тармоқда мавжуд мавсумийликни юқори (1,04-1,31), ўрта (0,97-1,03), қуйи (0,69-0,96) даражаларини эътиборга олган ҳолда мултипликатив ва адитив кўп омилли эконометрик моделлари Қашқадарё вилояти хокимлиги фаолиятига татбиқ қилинган (Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 14-февралдаги 07-17/1477-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида минтақада ишлаб чиқариш тармоқларини истиқболли соҳалари аниқланиб, минтақа иқтисодий тизимини барқарор ривожланишига эришиш имконияти пайдо бўлган;
минтақа иқтисодий тизимини барқарор ривожлантириш динамикаси ва экологик вазиятни ҳисобга олиб, Кузнетс экологик эгри чизиғининг (КЕЕЧ) иккинчи ва учинчи тартибли модификатсион моделлари Қашқадарё вилояти хокимлиги фаолиятига татбиқ қилинган (Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 14-февралдаги 07-17/1477-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида минтақа иқтисодий тизимини барқарор ривожлантиришда мавжуд ресурс ва салоҳиятидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш имконини берган;
минтақа иқтисодий тизимини барқарор ривожлантиришда декаплинг омили ва самараси натижаларига кўра ривожлантиришда (0,1-0,3) юқори, (0,4-0,7) ўрта, (0,8-1,0) кам босим минтақа иқтисодий тизимига таъсир этувчи омилларни устуворлик даражасини аниқлашда фойдаланилган (Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 14-февралдаги 07-17/1477-сон маълумотномаси) Натижада, минтақада иқтисодий тизимни барқарор ривожлантиришга хизмат қилган;
Қашқадарё вилоятида минтақа иқтисодий тизимини барқарор ривожлантириш кўрсаткичларининг 2030-йилгача прогноз қийматлари Қашқадарё вилояти хокимлиги фаолиятига татбиқ қилинган (Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 14-февралдаги 07-17/1477-сон маълумотномаси) Натижада АРИМА (0,2,2) модели ёрдамида иқтисодиёт тармоқлари бўйича ортимал прогноз кўрсаткичлари аниқланиб унга кўра, 2025-2030-йиллар мобайнида ЯҲМни 6.9-9.0 фоизгача ўсиш имконияти аниқланган.