Маттиев Содиқжон Қодировичнинг
фалсафа доктори (PhD) Диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Минтақада озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашнинг ташкилий-иқтисодий механизмини такомиллаштириш (Хоразм вилояти мисолида)”, 08.00.12 - “Минтақавий иқтисодиёт”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.1.PhD/Iqt5187.
Илмий раҳбар: Сотволдиев Нодирбек Журабаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети, DSc.03/27.09.2024.I.55.03.
Расмий оппонентлар: Сауханов Жонибек Казиевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Олланазаров Бекмурод Давлатмуратович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент. 
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади минтақада озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашнинг ташкилий-иқтисодий механизмини такомиллаштиришга қаратилган таклиф ва амалий тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда минтақавий ўзига хосликлар, мавжуд инфратузилма салоҳияти ва ижтимоий-иқтисодий омилларни инобатга олган ҳолда мослаштирилган ташкилий-иқтисодий механизмининг ташкилий, молиявий-иқтисодий, меъёрий-ҳуқуқий ҳамда инновацион элементларини ўзаро боғлиқлиги ва функтсионал интегратсияси асосланган; 
қайта ишлаш корхоналарини ҳудудий жойлаштириш, ички логистика ҳаражатларини камайтириш ва стратегик заҳираларни оптималлаштиришга қаратилган минтақанинг ўзини ўзи таъминлаш индикатори (Кс) асосида озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш салоҳияти, экспорт ва импорт мувозанатини аниқлаш услубиёти таклиф қилинган;
ишлаб чиқариш ҳажми, нархлар барқарорлиги, таъминот, иқтисодий ва жисмоний кириш имконияти каби кўрсаткичлар асосида  0≤ИИ≤0,24 танқислик, 0,25≤ ИИ≤0,44 хавф мавжуд, 0,45≤ИИ≤0,64 эҳтиёт чораси зарур, 0,65≤ИИ≤0,84 назорат остида ва 0,85≤ИИ≤1 барқарор хавфсизлик каби минтақа озиқ-овқат хавфсизлигининг интеграл индекси ишлаб чиқилган;
Хоразм вилоятида аҳоли сони, ишлаб чиқариш ҳажми ва хавфсизликнинг интеграл индекси асосида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашнинг 2030-йилгача бўлган даврда прогноз параметрлари ишлаб чиқилган. 
 IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Минтақада озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашнинг ташкилий-иқтисодий механизмини такомиллаштириш юзасидан ишлаб чиқилган таклиф ва амалий тавсиялар асосида:
озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда минтақавий ўзига хосликлар, мавжуд инфратузилма салоҳияти ва ижтимоий-иқтисодий омилларни инобатга олган ҳолда мослаштирилган ташкилий-иқтисодий механизмининг ташкилий, молиявий-иқтисодий, меъёрий-ҳуқуқий ҳамда инновацион элементларини ўзаро боғлиқлиги ва функсионал интегратсиясини асослашга қаратилган таклифи Хоразм вилояти ҳокимлиги томонидан ҳудудий тараққиёт дастурлари ва ижтимоий ҳимоя режаларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Хоразм вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 01-июлдаги 06-15-09/6633-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий қилиниши озиқ-овқат хавфсизлигида мувозанатли ресурс тақсимоти, ишлаб чиқариш занжирларининг узлюксизлиги ва барқарор озиқ-овқат таъминотини яратиш имконини берган;
қайта ишлаш корхоналарини ҳудудий жойлаштириш, ички логистика ҳаражатларини камайтириш ва стратегик заҳираларни оптималлаштиришга қаратилган минтақанинг ўзини ўзи таъминлаш индикатори (Кс) асосида озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш салоҳияти, экспорт ва импорт мувозанатини аниқлаш услубиёти Хоразм вилояти ҳокимлиги томонидан қишлоқ хўжалиги, саноат, экспорт-импорт сиёсати ва стратегик заҳираларни бошқариш соҳаларида фойдаланилган (Хоразм вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 01-июлдаги 06-15-09/6633-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг жорий қилиниши натижасида маҳсулот етиштириш ва истеъмол ўртасидаги тафовутлар аниқланган, импорт ўрнини босувчи озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш чоралари белгиланган; 
ишлаб чиқариш ҳажми, нархлар барқарорлиги, таъминот, иқтисодий ва жисмоний кириш имконияти каби кўрсаткичлар асосида  0≤ИИ≤0,24 танқислик, 0,25≤ ИИ≤0,44 хавф мавжуд, 0,45≤ИИ≤0,64 эҳтиёт чораси зарур, 0,65≤ИИ≤0,84 назорат остида ва 0,85≤ИИ≤1 барқарор хавфсизлик каби минтақа озиқ-овқат хавфсизлигининг интеграл индексини ишлаб чиқишга қаратилган таклифи Хоразм вилояти ҳокимлиги томонидан озиқ-овқат хавфсизлиги даражаларини таснифлаш мезонларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Хоразм вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 01-июлдаги 06-15-09/6633-сон маълумотномаси). Мазкур таклифни амалиётга жорий қилиниши натижасида Хоразм вилояти озиқ-овқат хавфсизлиги даражаси бўйича ҳисобланган интеграл индекс 0,6705 ни ташкил қилиб ва назорат остидаги барқарорликни аниқлаш имконини берган; 
Хоразм вилоятида аҳоли сони, ишлаб чиқариш ҳажми ва хавфсизликнинг интеграл индекси асосида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашнинг 2030-йилгача бўлган даврда прогноз параметрларини ишлаб чиқишга қаратилган таклифи Хоразм вилояти ҳокимлиги томонидан озиқ-овқат таъминотини туманлар кесимида режалаштириш чора-тадбирларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Хоразм вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 01-июлдаги 06-15-09/6633-сон маълумотномаси). Мазкур таклифни амалиётга жорий қилиниши ҳудудий дифференциаллашган ва ресурсларни самарали тақсимлашга йўналтирилган озиқ-овқат хавфсизлиги сиёсатини амалга ошириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish