Абдурахмонов Адхамжон Султонбоевичнинг
фалсафа доктори (PhD) Диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Минтақанинг озиқ-овқат бозори конъюнктурасини баҳолаш самарадорлигини ошириш (Наманган вилояти мисолида)”, 08.00.12 - “Минтақавий иқтисодиёт”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD/Iqt5174.
Илмий раҳбар: Муллабаев Бахтияржон Бултурбаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети, DSc.03/27.09.2024.I.55.03.
Расмий оппонентлар: Мухитдинов Худаёр Суюнович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Бабажанов Жавохир Файзулла ўғли, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори. 
Етакчи ташкилот: Термиз давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади минтақанинг озиқ-овқат бозори конъюнктурасини баҳолаш самарадорлигини оширишга қаратилган таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
минтақа озиқ-овқат бозори конъюнктурасини баҳолаш усуллари маҳаллий ривожланиш тендентсиялари ва нисбатлари, ижтимоий-иқтисодий жараёнларнинг интенсивлиги ва турли хил конъюнктура ҳосил қилувчи озиқ-овқат бозори нафақат минтақанинг ўз маҳсулотларини, балки бошқа минтақалардан олиб кириладиган маҳсулотларни ҳам ўз ичига олувчи омиллар асосида такомиллаштирилган;
минтақанинг табиий, молиявий ва моддий ресурслардан фойдаланишнинг самарали иқтисодий ва экологик тизимларини демографик, табиий-иқлим, тарнспорт, ижтимоий, аҳоли пунктлари, шаҳарни ташкил этувчи ва бошқа параметрларни ҳисобга олувчи озиқ-овқат маҳсулотлари захираларини яратиш таклифи ишлаб чиқилган;
минтақада озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқаришни ривожлантиришда ички бозордаги маҳсулот оқимини ҳамда рақобат муҳтитини шакллантириш, бозорда  иштирок этувчи жисмоний шахсларни иқтисодий фаолиятга жалб этиш самарадорлигини ошириш модели таклиф этилган; 
Наманган вилоятида озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлган тармоқларга йўналтирилаётган инвестициялар, ишлаб чиқариш ҳажми ва демографик омиллар ўртасидаги коррелятсион-регрессион боғлиқликдан келиб чиққан ҳолда озиқ-овқат бозорини 2030-йилгача ривожлантиришнинг муқобил стсенариялар бўйича прогноз параметрлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Минтақанинг озиқ-овқат бозори конъюнктурасини баҳолаш самарадорлигини оширишга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар асосида:
минтақа озиқ-овқат бозори конъюнктурасини баҳолаш усуллари маҳаллий ривожланиш тендентсиялари ва нисбатлари, ижтимоий-иқтисодий жараёнларнинг интенсивлиги ва турли хил конъюнктура ҳосил қилувчи озиқ-овқат бозори нафақат минтақанинг ўз маҳсулотларини, балки бошқа минтақалардан олиб кириладиган маҳсулотларни ҳам ўз ичига олувчи омиллар асосида такомиллаштиришга қаратилган таклифи Наманган вилояти ҳокимининг 2024-йил 12-августдаги 372-6-0-Қ/24-сон қарорининг 2 қисмини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Наманган вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 28-майдаги 03/12-1971-сон маълумотномаси). Натижада озиқ-овқат маҳсулотлари экспорт қилувчи маҳаллий корхоналар томонидан муҳандис-технолог, маркетолог, дизайнер ва халқаро стандартлар бўйича хорижий мутахассислар жалб қилиш чора-тадбирлари белгиланган;
минтақанинг табиий, молиявий ва моддий ресурслардан фойдаланишнинг самарали иқтисодий ва экологик тизимларини демографик, табиий-иқлим, тарнспорт, ижтимоий, аҳоли пунктлари, шаҳарни ташкил этувчи ва бошқа параметрларни ҳисобга олувчи озиқ-овқат маҳсулотлари захираларини яратиш таклифи Наманган вилояти ҳокимининг 2024-йил 19-февралдаги 86-6-0-Қ/24-сон қарорининг 2 қисмини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Наманган вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 28-майдаги 03/12-1971-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида Наманган вилоятида озиқ-овқат маҳсулотлари захирасини сифатли, хавфсиз ва арзон маҳсулотлар билан тўлдириш, экспорт ва импорт таркибини такомиллаштириш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш каби тадбирлар учун ҳуқуқий асос яратган;
минтақада озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқаришни ривожлантиришда ички бозордаги маҳсулот оқимини ҳамда рақобат муҳтитини шакллантириш, бозорда  иштирок этувчи жисмоний шахсларни иқтисодий фаолиятга жалб этиш самарадорлигини ошириш модели Наманган вилояти ҳокимининг 2024-йил 9-апрелдаги 169-6-0-Қ/24-сон қарорини 2 қисмини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Наманган вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 28-майдаги 03/12-1971-сон маълумотномаси). Натижада деҳқон хўжаликлари ва аҳоли томорқаларида етиштирилган маҳсулотларни йиғиб-сотувчи жисмоний шахсларни ўзаро шартнома асосида экспорт кластериларига бириктириш амалиёти жорий этилган;
Наманган вилоятида озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлган тармоқларга йўналтирилаётган инвестициялар, ишлаб чиқариш ҳажми ва демографик омиллар ўртасидаги коррелятсион-регрессион боғлиқликдан келиб чиққан ҳолда озиқ-овқат бозорини 2030-йилгача ривожлантиришнинг муқобил стсенариялар бўйича прогноз параметрларидан Наманган вилояти ҳокимининг 2022-йил 16-июндаги 393-6-0-Қ/22-сон қарорининг 1-иловасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Наманган вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 28-майдаги 03/12-1971-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи тармоқларга ажратилаётган 26 турдаги субсидиялар бўйича харажатлар мониторинги йўлга қўйилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish