Хусанов Наврузбек Шохижахон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):  Рапҳанус сативус Л. нинг морфохўжалик белгилари ва айрим биокимёвий коʻрсаткичларига атроф-муҳит ва иқлим шароитларини таъсири», 11.00.05 – Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, 03.00.09 – Умумий генетика (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.2.PhD/1431.
Илмий раҳбарлар: Турабаев Акмал Нормуминович, биология фанлари доктори, профессор; Бобоев Сайфулла Ғафурович, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Атроф муҳит ва табиатни муҳофаза қилиш технологиялари илмий тадқиқот институти, Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/27.02.2020.B.01.15.
Расмий оппонентлар: Кулматов Рашид Анарович, кимё фанлари доктори, профессор; Чоршанбиев Нурали Эсонпулотович биология фанлари доктори.  
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: Рапҳанус сативус Л. нав ва дурагайларининг  морфохўжалик белгилари ва биокимёвий кўрсаткичларига атроф-муҳит ва иқлим шароитларини таъсири ҳамда етишитириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор дайкон Рапҳанус сативус Л.    ўсимлигининг Содиқ нави ва хорижий Чеонг ду ҳамда Биг тиме  дурагайларини турли экологик шароитларда уруғ унувчанлиги дала шароитига боғлиқ ҳолда ўзгариши очиб берилган;
Рапҳанус сативус Л. ўсимлигининг  Содиқ нави ва хорижий Чеонг ду ҳамда Биг тиме дурагайларини морфохўжалик, биокимёвий коʻрсаткичларини таҳлил қилиш асосида турли тупроқ-экологик шароитлари учун мос бўлган нав ва дурагайлари аниқланган;
турли тупроқ-экологик шароитларда етиштирилган дайкон Рапҳанус сативус Л. ўсимлигининг Содиқ нави ва хорижий Чеонг ду ҳамда Биг тиме дурагайларини морфохўжалик белгилари исботланган;
илк бор дайкон Рапҳанус сативус Л. ўсимлигининг Содиқ нави ва хорижий Чеонг ду ҳамда Биг тиме  дурагайлари РсСА033, РшҲ023, РсШ016 ва РсСА027 праймерлари билан молекуляр генетик усуллар ҳамда биоинформатик дастурлар ёрдамида аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Дайкон Рапҳанус сативус Л. ўсимлигининг  Содиқ нави ва хорижий Чеонг ду ҳамда Биг тиме  дурагайларини  морфохўжалик белгилари ва биокимёвий коʻрсаткичларига атроф-муҳит ва иқлим шароитлари таъсири бўйича олинган натижлар асосида:
қишлоқ хўжалигида деградацияга учраган фойдаланилмай бўш ётган ерларда истиқболли дайкон Рапҳанус сативус Л. ўсимлигининг  Содиқ нави ва хорижий Чеонг ду ҳамда Биг тиме  дурагайларини морфохўжалик белгилари бўйича ишлаб чиқилган амалий тавсиялар Қорақалпоғистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирлиги фаолияти амалиётига жорий қилинган (Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазрилигининг 2025 йил 24 мартдаги  02/017-849-сонли маълумотномаси).  Натижада, 1 гектар майдонда 31 тонна (310 с/га) ҳосил олинган ҳамда  шўрланган тупроқлардан ҳам ҳосил олиш имконини берган;   
Дайкон Рапҳанус сативус Л. ўсимлигининг  Содиқ нави ва хорижий Чеонг ду ҳамда Биг тиме  дурагайларини тупроқ-экологик шароитларда хусусан, экологик экстремал зонада етиштириш бўйича  ишлаб чиқилган амалий тавсиялар Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги фаолияти амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 2025 йил 25 мартдаги  03-03/1-03/3-2883-сонли маълумотномаси). Натижада, 1 гектар майдонда 71.2 т.  (712 с/га) ҳосил олиш имконини берган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish