Эгамқулов Камолиддин Самад ўғли
Филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
“Чироқчи достончилик мактабининг Жанубий Ўзбекистон бахшичилигидаги ўрни ва Шомурод бахши ижоди” 10.00.08 – Фолклоршунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.3.PhD/Fil3935 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбек тили ва адабиёти университети.
Илмий раҳбар: Тилавов Абдумурод Холмуратович, филология фанлари номзоди, доцент. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: ЎзР ФА Ўзбек тили, адабиёт ва фолклори институти, DSc.02/30.12.2019.Fil.46.02 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Очилов Насим, филология фанлари доктори, профессор; Ёрматов Исамидин, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Чироқчи достончилик мактабининг Жанубий Ўзбекистон бахшичилигидаги ўрни, ўзига хос хусусиятлари, ижро анъаналарини, шу мактабнинг етук вакили Шомурод бахши ҳаёт йўли ва ижоди, ижро услуби, бадиий маҳорати, бошқа достончилик мактаби вакиллари ва ижро анъаналаридан фарқли ва ўхшаш жиҳатларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Чироқчи достончилик мактабининг Жанубий Ўзбекистон достончилигидаги ўрнини белгилаш, мазкур мактабнинг ижодий анъаналари, бахшиларнинг индивидуал маҳорати, бошқа достончилик мактаблари билан ўхшаш ва фарқли жиҳатлари аниқ мисоллар воситасида асосланган;
Шомурод бахши ижодий меросининг ўзига хослиги, эпик ижро ва бадиий маҳоратига оид характерли хусусиятлар очиб берилган;
Жанубий Ўзбекистон достончилигида “Гўрўғли” туркумига оид “Овсар дев билан Гупсар дев” достони мавжидлиги аниқланиб, достоннинг бадиий жиҳати, анъанавийлиги, образлар тизими таҳлиллар асосида ёритилган;
Шомурод бахши репертуаридан ўрин олган “Нурали” достонининг ўзига хослиги мазкур достон вариантлари билан қиёсан ўрганилган;
Чироқчи достончилик мактабининг етук вакили Шомурод бахшининг достонларидаги қофия ва бадиий такрорлар, бахшининг образ яратишдаги маҳорати  матний таҳлиллар натижасида ойдинлаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: 
Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2021-2022-йилларга мўлжалланган ИЛ-402104474. “Болаларадабиёти.уз мултимедиали электрон платформа ва унинг мобил иловасини яратиш” мавзусидаги иннавацион лойиҳани бажаришда Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети Фолклоршунослик ва диалектология кафедраси таянч докторанти Эгамқулов Камолиддин Самад ўғлининг 10.00.08 – Фолклоршунослик ихтисослиги бўйича “Чироқчи достончилик мактабининг Жанубий Ўзбекистон бахшичилигидаги ўрни ва Шомурод бахши ижоди” мавзусидаги филология фанлари  номзоди (PhD) илмий даражасини олиш учун тайёрлаган диссертацияси илмий натижалари ва хулосаларидан (асосан, эълон қилинган мақола ва тезислардан) зарур ўринларда фойдаланилган.
Натижада лойиҳанинг илмий-назарий консепсияси янги фикр-мулоҳазалар билан бойишига эришилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2023–2024-йилларда бажариладиган “Алишер Навоий муаллифлик корпусини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳасининг ижросини таъминлашда Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети Фолклоршунослик ва диалектология кафедраси таянч докторанти Эгамқулов Камолиддин Самад ўғлининг 10.00.08 – Фолклоршунослик ихтисослиги бўйича “Чироқчи достончилик мактабининг Жанубий Ўзбекистон бахшичилигидаги ўрни ва Шомурод бахши ижоди” мавзусидаги филология фанлари номзоди (PhD) илмий даражасини олиш учун тайёрлаган диссертацияси илмий натижалари ва хулосаларидан (асосан, эълон қилинган мақола ва тезислардан) зарур ўринларда фойдаланилган. Натижада Алишер Навоийнинг насрий асарларига, жумладан, достонларига халқ достонларининг таъсири мифологик образлар, сеҳрли тилсимларнинг иштирок этишида кўринса, ўрни келганда халқ мақолларидан фойдаланиши халқ оғзаки ижодининг таъсирини кўрсатганлиги, Алишер Навоий асарларида котиб, хаттот маъносида қўлланган “бахши” атамаси бугунги кунда, асосан, достон ва термалар куйловчи ижодкор маъносида қўлланилишини илмий жиҳатдан асослаб беришга эришилган;
Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон тарихи” телеканали ижодкорлари Эгамқулов Камолиддин Самад Ўғлининг “Чироқчи достончилик мактабининг Жанубий Ўзбекистон бахшичилигидаги ўрни ва Шомурод бахши ижоди” мавзусида филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертациясидан айрим кўрсатувлар ссенарийсини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон телерадиоканали” давлат муассасасининг 2024-йил 25-майдаги 02-31-663-сон маълумотномаси). Натижада “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган “Ҳамма учун” кўрсатуви ссенарийларини тайёрлашда К. Эгамқулов тадқиқотларида илгари сурилган бахшичилик ва достончилик, уларнинг ўзбек фолклоридаги ўрни, достонларнинг жанр хусусиятлари, ўрганилиш даражаси, бугунги дунёқараш билан боғлиқ жиҳатлари ва уларнинг тараққиёт босқичларига оид илмий хулосалардан маълумот сифатида фойдаланишга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish