Каримова Юлдуз Аминжон кизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Турли хил келиб чикадиган сурункали юрак етишмовчилиги бўлган беморларда миокарднинг магнит-резонанс томографияси», 14.00.19 – Тиббий радиология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: №B2023.3.PhD/Tib3680.
Илмий раҳбар: Ходжибекова Юлдуз Маратовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат стоматология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Болалар онкологияси, гематологияси ва клиник иммунологияси илмий-амалий тиббиёт маркази, DSc 04/07.06.2024 Tib 177.01.
Расмий оппонентлар: Розыходжаева Гулнора Ахмедовна, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Джураева Нигора Мухсумовна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Самарканд давлат тиббиёт университети.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Кардио-МРТ, ультратовушли методлар ва клинико-лаборатория тадқиқотлари маълумотларини таққослама баҳолаш орқали сурункали юрак етишмовчилигини аниқловчи асосий предикторларни аниқлаш ва улар асосида беморларни даволаш тактикаси ҳамда касаллик прогнозига баҳо беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
чап ва ўнг қоринчалар параметрларининг эхокардиография ва кардио-МРТ маълумотлари асосида таққослама баҳолаш ўтказилганда кардио-МРТ сурункали юрак етишмовчилиги бўлган беморларда юрак тузилишларидаги ўзгаришларни аниқлашда юқори аниқликка эга эканлиги исботланган;
илк бор сурункали юрак етишмовчилиги бўлган беморларни кардио-МРТ маълумотлари асосида фенотиплаш ўтказилиб, миокард тузилишидаги ўзгаришларга қараб дилатация, гипертрофия, миокард фиброзининг мавжудлиги ёки йўқлиги қараб гуруҳларга ажратиш асосланган;
илк бор юрак бўлмалари ҳажми, чиқариш фракцияси ва миокард деворлари қалинлиги кўрсаткичлари бўйича ТТЭ ва кардио-МРТ натижаларидаги систематик фарқлар миқдорий жиҳатдан баҳоланди ва уларнинг ташхис қўйиш ва даволашни режалаштиришга таъсири исботланган;
кардио-МРТ орқали аниқланган морфофункционал хусусиятлар (юрак бўлмалари ҳажми, миокард фиброзининг мавжудлиги, ремоделлашув даражаси) асосида СЮЕ бўлган беморларда нохуш оқибатлар ривожланиш хавфини стратификация қилишда прогностик моделнинг роли исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Турли хил келиб чикадиган сурункали юрак етишмовчилиги бўлган беморларда миокарднинг магнит-резонанс томографияси бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: чап ва ўнг қоринчалар параметрларининг эхокардиография ва кардио-МРТ маълумотлари асосида таққослама баҳолаш ўтказилганда кардио-МРТ сурункали юрак етишмовчилиги бўлган беморларда юрак тузилишларидаги ўзгаришларни аниқлашда юқори аниқликка эга эканлиги исботланганлиги 2025 йил 23 январдаги 01-03/7-сонли буйруғига мувофиқ Миллий тиббиёт маркази фаолиятининг ҳамда 2024 йил 21 ноябрдаги 122-сонли буйруғига мувофиқ Фарғона вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази амалиётига жорий этилган (Сoғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 10 декабрдаги 10/65-сoн хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: илгари ташхисланмаган ўзгаришларни эрта аниқлаш патогенетик даволашни ўз вақтида бошлаш ва беморлар прогнозини яхшилаш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: декомпенсация ва кутилмаган госпитализациялар сонини камайтириш ҳисобига ҳар бир беморни даволаш учун сарфланадиган ўртача харажатни 680000 сўмгача қисқартириш имконини берган. Хулоса: СЮЕда кардио-МРТ усулини кенг миқёсда ташхис жараёнига жорий этиш ушбу методнинг клиник аҳамиятга эга ташхисларни аниқлашдаги юқори самарадорлиги билан тўлиқ асосланган;
иккинчи илмий янгилик: илк бор сурункали юрак етишмовчилиги бўлган беморларни кардио-МРТ маълумотлари асосида фенотиплаш ўтказилиб, миокард тузилишидаги ўзгаришларга қараб дилатация, гипертрофия, миокард фиброзининг мавжудлиги ёки йўқлиги қараб гуруҳларга ажратиш асосланганлиги 2025 йил 23 январдаги 01-03/7-сонли буйруғига мувофиқ Миллий тиббиёт маркази фаолиятининг ҳамда 2024 йил 21 ноябрдаги 122-сонли буйруғига мувофиқ Фарғона вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази амалиётига жорий этилган (Сoғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 10 декабрдаги 10/65-сoн хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: Аниқроқ стратификация орқали даволаш тактикасини ўз вақтида тузатиш имконияти яратилади, беморларнинг ҳаёт сифати ошади ва асоратлар ривожланиш хавфи камаяди. Иқтисодий самарадорлиги: Индивидуаллаштирилган даволаш усуллари универсал схемалардан самарасиз харажатларнинг олдини олади ва ҳар бир бемор учун тахминан 700000 сўмгача маблағни тежаш имконини беради. Хулоса: Кардио-МРТ ёрдамида амалга оширилган фенотиплаш — СЮЕ бўлган беморларни юритишда шахсийлаштирилган ёндашувнинг муҳим босқичидир ҳисобланади;
учинчи илмий янгилик: илк бор юрак бўлмалари ҳажми, чиқариш фракцияси ва миокард деворлари қалинлиги кўрсаткичлари бўйича ТТЭ ва кардио-МРТ натижаларидаги систематик фарқлар миқдорий жиҳатдан баҳоланди ва уларнинг ташхис қўйиш ва даволашни режалаштиришга таъсири исботланганлиги 2025 йил 23 январдаги 01-03/7-сонли буйруғига мувофиқ Миллий тиббиёт маркази фаолиятининг ҳамда 2024 йил 21 ноябрдаги 122-сонли буйруғига мувофиқ Фарғона вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази амалиётига жорий этилган (Сoғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 10 декабрдаги 10/65-сoн хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: Ташхис аниқлигини ошириш клиник хатолар сонини камайтиради ва беморлар учун узоқ муддатли прогнозни яхшилайди. Иқтисодий самарадорлиги: Нотўғри ташхислар сони камайиши терапияни тузатиш ва госпитализация харажатларини қисқартиради, бу эса ҳар бир бемор учун 650000 сўмгача тежаш имконини берган. Хулоса: СЮЕ бўйича қийин ташхис қўйиладиган ҳолларда кардио-МРТ мажбурий усул сифатида қаралиши лозим;
тўртинчи илмий янгилик: кардио-МРТ орқали аниқланган морфофункционал хусусиятлар (юрак бўлмалари ҳажми, миокард фиброзининг мавжудлиги, ремоделлашув даражаси) асосида СЮЕ бўлган беморларда нохуш оқибатлар ривожланиш хавфини стратификация қилишда прогностик моделнинг роли исботланганлиги 2025 йил 23 январдаги 01-03/7-сонли буйруғига мувофиқ Миллий тиббиёт маркази фаолиятининг ҳамда 2024 йил 21 ноябрдаги 122-сонли буйруғига мувофиқ Фарғона вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази амалиётига жорий этилган (Сoғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 10 декабрдаги 10/65-сoн хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: Хавфи юқори гуруҳга мансуб беморлар устидан мақсадли назоратни кучайтириш орқали нохуш оқибатлар сонини камайтиришга эришилади. Иқтисодий самарадорлиги: Тиббий ресурслардан оқилона фойдаланиш орқали оғир декомпенсация ҳолатларини камайтириш ҳисобига ҳар бир бемор учун 780000 сўмгача тежаш имконини берган. Хулоса: Кардио-МРТ маълумотлари асосидаги прогностик моделлардан фойдаланиш СЮЕ бўлган беморларни юритиш самарадорлигини оширади ва уларнинг клиник прогнозини яхшилайди.