Ишанкулов Одил Азамкуловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Билиар панкреатитни жарроҳлик даволаш усулини танлашда дифференциал ёндашув», 14.00.27 – Хирургия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.4.PhD/Tib4133.
Илмий маслаҳатчи: Курбаниязов Зафар Бабажанович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Самарқанд давлат тиббиёт университети, DSc.04/05.05.2023.Tib.102.03.
Расмий оппонентлар: Саттаров Ойбек Тохирович, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Давлатов Салим Сулайманович, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: И.И.Мечников номидаги Шимолий-Ғарбий Санкт-Петербург давлат тиббиёт университети (Россия Федерацияси).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўткир ва сурункали билиар панкреатит билан беморларда каминвазив аралашув усулларини устувор қўллаш ҳисобига жарроҳлик даволаш натижаларини яхшилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
илк бор холедохолитиаз, микрохоледохолитиаз ва Одди сфинктери функциясининг бузилиши ҳамда уларнинг биргаликда намоён бўлиши оқибатида билиар панкреатит ривожланишининг комплекс этиопатогенетик омиллари ўртасидаги патогенетик боғлиқликлар асосланган;
илк бор билиар панкреатитни ташхислашда нурли ва эндоскопик текширувларни ўз ичига олган ёндашув ҳамда сафро микроскопиясидан фойдаланиш патоморфологик зарурати асосланган.
илк бор билиар панкреатитнинг ўткир ва сурункали шаклларида трансдуоденал эндоскопик ва лапароскопик жарроҳлик технологияларини, шунингдек, уларни биргаликда қўллаш имкониятларини ҳисобга олган ҳолда даволаш усулини танлаш бўйича дифференциал ёндашув ишлаб чиқилган;
илк бор билиар панкреатит билан касалланган беморларда операциядан кейинги эрта ва кечки даврларда олиб борилган клиник таҳлиллар асосида миниинвазив технологиялар ва уларнинг комбинацияда қўлланиш физиологик самарадорлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Ўткир панкреатитнинг оғир шакллари билан оғриган беморларни ташхислаш ва жарроҳлик даволашни яхшилаш бўйича илмий изланиш натижаларига кўра: 
биринчи илмий янгилик: илк бор холедохолитиаз, микрохоледохолитиаз ва Одди сфинктери функциясининг бузилиши ҳамда уларнинг биргаликда намоён бўлиши оқибатида билиар панкреатит ривожланишининг комплекс этиопатогенетик омиллари ўртасидаги патогенетик боғлиқликлар асосланган; Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ Самарқанд бекати бирлашган касалхонасининг (01.10.2024 й. №11), Самарқанд вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказининг (16.10.2024 й. №376-U) амалиётига тадбиқ этилди. Тадқиқот натижаларининг амалиётга татбиқ этилиши кўрсатиладиган тиббий ёрдам сифатини яхшилашга, операциядан кейинги вақтини, амалиётдан кейинги асоратлар частотасини ва даволанишнинг реабилитатсия даврини камайтиришга имкон берган. Ижтимоий самарадорлиги: холедохолитиаз, микрохоледохолитиаз ва Одди сфинктери функциясининг бузилиши каби этиопатогенетик омилларни эрта аниқлаш орқали билиар панкреатитнинг оғир шаклларини олдини олиш, беморларнинг меҳнат қобилиятини сақлаб қолиш, уларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш ва жамиятга фаол қайтишини тезлаштириш имкони яратилади. Иқтисодий самарадорлиги: холедохолитиаз, микрохоледохолитиаз ва Одди сфинктери функциясининг бузилиши этиопатогенезда асосий омиллар сифатида аниқланиши ҳисобига билиар панкреатитни эрта босқичда аниқлаш ва мақсадли даволаш имкони туғилиб, оғир асоратларнинг олдини олиш ва беморни тўғри йўналтириш ҳисобига 1 нафар беморга бюджет маблағларини ўртача 980000 сўмга, ҳамда бюджетдан ташқари маблағларни 1460000 сўмгача тежаш имконияти яратилди. Бу, ўз навбатида, стационарда қолиш кунларини қисқартириш, қайта госпитализациялар сонини камайтириш ва дори-дармон сарфини сезиларли даражада камайтиришга олиб келади. Хулоса: Холедохолитиаз, микрохоледохолитиаз ва Одди сфинктери функциясининг бузилиши каби этиопатогенетик омилларнинг аниқланиши билиар панкреатитнинг сабабларини эрта босқичда аниқлаш имконини яратиб, оғир шакллар ривожланишини 38% га камайтиришга хизмат қилди. Ташхис ва даволашдаги мақсадли ёндашув натижасида беморларни қайта госпитализация қилиш эҳтимоли 33% га камайди, стационарда қолиш муддати эса ўртача 27% га қисқарди. 
иккинчи илмий янгилик: илк бор билиар панкреатитни ташхислашда нурли ва эндоскопик текширувларни ўз ичига олган ёндашув ҳамда сафро микроскопиясидан фойдаланиш патоморфологик зарурати асосланган; Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ Самарқанд бекати бирлашган касалхонасининг (01.10.2024 й. №11), Самарқанд вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказининг (16.10.2024 й. №376-U) амалиётига тадбиқ этилди. Тадқиқот натижаларининг амалиётга татбиқ этилиши кўрсатиладиган тиббий ёрдам сифатини яхшилашга, операциядан кейинги вақтини, амалиётдан кейинги асоратлар частотасини ва даволанишнинг реабилитатсия даврини камайтиришга имкон берган. Ижтимоий самарадорлиги: ушбу янгиликни амалиётга жорий этиш билиар панкреатит билан касалланган беморларда ташхис қўйишдаги ноаниқликлар ва кечиктирилган даволаш ҳолатларини камайтириш орқали уларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш, оғриқ синдроми ва диспептик белгиларнинг тез бартараф этилишига эришиш, шу билан бирга, беморларнинг иш қобилиятини тиклаш ва жамиятга тез қайтиш имконини яратди. Иқтисодий самарадорлиги: комплекс радиологик ва эндоскопик визуализация, сафро микроскопияси орқали обструкция манбасини аниқлаш имкони пайдо бўлиб, натижада ноаниқ ва такрорий ташхис чора-тадбирларининг олди олинди. Бу ҳисобга, ҳар бир беморга нисбатан бюджет маблағларини тахминан 860000 сўмга, ҳамда бюджетдан ташқари маблағларни 1280000 сўмгача тежаш имкони яратилди. Хулоса: Замонавий нурли ва эндоскопик усуллар, шунингдек сафро микроскопиясини ўз ичига олган комплекс ташхис алгоритмини амалиётга жорий этиш натижасида билиар панкреатитнинг сабабларини аниқлашда ташхис қўйиш аниқлиги 27–32% га ошди, операциядан аввалги кечиктирилган ташхислар сони 46% дан 18% гача камайди, асоратлар ривожланиши 38% дан 19% гача туширилди, стационарда қолиш муддати 25% га қисқарди ва умумий тиббий харажатлар ўртача 43% га камайишига эришилди.
учинчи илмий янгилик: илк бор билиар панкреатитнинг ўткир ва сурункали шаклларида трансдуоденал эндоскопик ва лапароскопик жарроҳлик технологияларини, шунингдек, уларни биргаликда қўллаш имкониятларини ҳисобга олган ҳолда даволаш усулини танлаш бўйича дифференциал ёндашув ишлаб чиқилган; Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ Самарқанд бекати бирлашган касалхонасининг (01.10.2024 й. №11), Самарқанд вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказининг (16.10.2024 й. №376-U) амалиётига тадбиқ этилди. Тадқиқот натижаларининг амалиётга татбиқ этилиши кўрсатиладиган тиббий ёрдам сифатини яхшилашга, операциядан кейинги вақтини, амалиётдан кейинги асоратлар частотасини ва даволанишнинг реабилитатсия даврини камайтиришга имкон берган. Ижтимоий самарадорлиги: таклиф этилган дифференциал ёндашув орқали билиар панкреатитнинг ҳар бир шакли учун мақсадли жарроҳлик тактикаси танланиши натижасида беморларда жарроҳликдан кейинги асоратлар камайди, шифохонада қолиш муддати қисқарди ва реабилитация жараёни тезлашди. Бу эса беморларнинг тезроқ соғлом ҳаёт тарзига қайтиши, иш қобилиятининг тикланиши ва жамиятдаги фаол иштирокини таъминлашга хизмат қилди. Иқтисодий самарадорлиги: 1) беморларнинг статсионарда бўлиш вақти камайган; 2) беморларда операциядан кейинги даврда асоратлар кам кузатилганлиги ҳисобига дори-воситаларга эҳтиёж кам бўлган. Хулоса: Трансдуоденал эндоскопик ва лапароскопик технологияларни мақсадли қўллаш орқали ортиқча ташхис ва асоратли жарроҳлик ҳолатлари олдини олиниб, ҳар бир бемор учун стационарда қолиш муддати қисқарди. Натижада 1 нафар бемор ҳисобида бюджет маблағларини 10200000 сўмга, ҳамда бюджетдан ташқари маблағларни 15700000 сўмгача тежаш имкони яратилди.
тўртинчи илмий янгилик: илк бор билиар панкреатит билан касалланган беморларда операциядан кейинги эрта ва кечки даврларда олиб борилган клиник таҳлиллар асосида миниинвазив технологиялар ва уларнинг комбинацияда қўлланиш физиологик самарадорлиги асосланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ Самарқанд бекати бирлашган касалхонасининг (01.10.2024 й. №11), Самарқанд вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказининг (16.10.2024 й. №376-U) амалиётига тадбиқ этилди. Тадқиқот натижаларининг амалиётга татбиқ этилиши кўрсатиладиган тиббий ёрдам сифатини яхшилашга, операциядан кейинги вақтини, амалиётдан кейинги асоратлар частотасини ва даволанишнинг реабилитатсия даврини камайтиришга имкон берган. Ижтимоий самарадорлиги: миниинвазив технологияларнинг операциядан кейинги даврларда юқори самарадорлиги исботланганлиги туфайли, уларни амалиётга жорий этиш орқали беморларда оғриқ камайиши, диспептик белгиларнинг тез бартараф этилиши ва қайта касалланиш ҳолатларининг камайиши таъминланди. Бу эса беморларнинг соғлом ҳаётга қайтиш муддатини қисқартириб, уларнинг иш қобилияти ва жамиятдаги фаоллигини тиклашга хизмат қилди. Иқтисодий самарадорлиги: миниинвазив технологияларнинг операциядан кейинги даврларда самарали қўлланилиши ҳисобига стационарда қолиш муддати ва реабилитация даври қисқарди. Бу, ўз навбатида, 1 нафар бемор учун бюджет маблағларини 1140000 сўмга, ҳамда бюджетдан ташқари маблағларни 1680000 сўмгача тежаш имконини яратди. Хулоса: Ўткир ва сурункали билиар панкреатитда операциядан кейинги эрта ва кечки даврларда миниинвазив технологияларнинг самарадорлигини клиник жиҳатдан асослаб, уларни амалиётга жорий этиш орқали шифохонада қолиш муддати ўртача 29% га, операциядан кейинги асоратлар сони 34% га, реабилитация даври эса 26% га қисқартирилди. Шунингдек, оғриқ синдроми ва диспептик белгиларнинг бартараф этилиши 40% га тезлашди. Ушбу янгиликни қўллаш натижасида 1 нафар бемор ҳисобидан бюджет харажатлари 31%, бюджетдан ташқари маблағлар эса 35% миқдорида камайтирилди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish