Сафарова Гулноз Авазхоновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Постковид синдромда кузатиладиган нефропатиялар ва уларни даволашга ёндашувлар» 14.00.05 - Ички касалликлар (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: № B2023.1. PhD/Tib3303. 
Илмий раҳбар: Гадаев Абдиғаффор Гадаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиали, PhD 04/30.09.2020.Tib.123.01.
Расмий оппонентлар: Тўрақулов Рустам Исматуллаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Якубова Азада Батировна, тиббиёт фанлари номзоди, доцент.  
Етакчи ташкилот: Андижон давлат тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: COVID-19 билан оғриган ёндош касалликлари бўлмаган беморларда касаллик ўткир давридаги лаборатор-асбобий таҳлил натижалари ва кечишининг оғирлик даражасига  асосланиб ковиддан кейинги эрта даврда (6 ой) буйраклар функционал ҳолатини комплекс баҳолаш ва давони такомиллаштиришдан иборат.  
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
COVID-19  ўтказган беморларда нефропатия ривожланишида подоцитар дисфунксия баҳоланиб, малондиалдегид ва яллиғланиш цитокинлари кўрсаткичларига мос равишда нефринурия даражаси ошиб бориши ва  ушбу оқсилни подоцитлардан ажралиши касаллик оғирлик даражаси билан тўғри корелляцияси асосланган;
нефринурия ва малондиалдегид ошиб бориши билан қонда систатин-С ва сийдикда IV тип коллаген ҳам параллел равишда кўпайиши, буйракда склеротик жараёнлар ривожланиши ҳамда унда подоцитлар дисфунциясининг патогенетик роли асосланган; 
патологик жараён оғир кечиши, буйракдаги ўзгаришларнинг узоқ муддат сақланиб қолиши сабаби оксидланиш стресси маркери ҳисобланган малондиалдегид  кўрсаткичларининг меъёридан юқорилиги эканлиги исботланган;
кверцетиннинг антиоксидант таъсир қилиши натижасида нефринурия даражаси, буйраклар функционал ҳолатида ижобий ўзгаришлар кузатилиши ва патоморфологик ўзгаришлар асосида даво самарадорлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.   
“COVID-19  ўтказган кишиларнинг буйраклар дисфункциясини турли даврларда ўрганиш” мавзусида олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:  
биринчи илмий янгилик: COVID-19 ўтказган беморларда нефропатия ривожланишида подоцитар дисфунксия баҳоланиб, малондиалдегид ва яллиғланиш цитокинлари кўрсаткичларига мос равишда нефринурия даражаси ошиб бориши ва  ушбу оқсилни подоцитлардан ажралиши касаллик оғирлик даражаси билан тўғри корелляцияси асосланганлиги бўйича “COVID-19  билан касалланган беморларда касалликдан кейинги эрта ва кечги даврларида буйрак фаолиятини баҳолаш прогностик тамойиллари” услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 25 июл ойдаги 8н-р/825-сон баённомаси). Ижтимоий самарадорлиги: мазкур услубий тавсиянома COVID-19  ўтказган беморларда нефропатия ривожланишини эрта аниқлаш ва нефринурия даражасининг касаллик авж олиши ва асоратланишини башоратловчи клиник – лаборатор маркер сифатида аҳамиятини ўрганиш асосида кейинчалик ривожланиш эҳтимоллиги бўлган сурункали буйрак касаллигини олдини олиш имконини берди ва эрта ташхисот натижасида касаллик оғирлик даражасини олдиндан баҳолашга эришилган. Иқтисодий самарадорлиги: COVID-19  ўтказган беморларда нефропатия ривожланишида подоцитар дисфункция баҳолаш натижасида беморларнинг амбулатор мурожаатлари қисқариши ва тез ёрдамга муҳтожлик, стационар даволаниш кўрсатмаси йўқлиги ҳисобидан ҳар бир нафар бемор учун сарфланадиган харажатларини 114300 сўмга иқтисод қилишга эришилган. Хулоса: COVID-19 ўтказган беморларда нефропатия ривожланишида подоцитар дисфункция баҳолаш, яллиғланиш цитокинлари кўрсаткичларига мос равишда нефринурия даражаси ошиб боришини аниқлаш натижасида бемор учун сарфланадиган амбулатор ва стационар харажатлардан ҳар бир нафар бемор учун бюджет ҳисобидан 48800 сўм, бюджетдан ташқари маблағлардан эса 65500 сўм иқтисод қилиш имконини берган.
иккинчи илмий янгилик: нефринурия ва малондиалдегид ошиб бориши билан қонда систатин-С ва сийдикда IV тип коллаген ҳам параллел равишда кўпайиши, буйракда склеротик жараёнлар ривожланиши ҳамда унда подоцитлар дисфунциясининг патогенетик роли асосланганлиги бўйича таклифлар “COVID-19 билан касалланган беморларда касалликдан кейинги эрта ва кечги даврларида буйрак фаолиятини баҳолаш прогностик тамойиллари” номли услубий тавсиянома мазмунига киритилган. (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 25 июл ойдаги 8н-р/825-сон баённомаси). Мазкур таклифлар Бухоро вилояти Бухоро шаҳар тиббиёт бирлашмаси терапия бўлими ва Когон шаҳар тиббиёт бирлашмаси терапия бўлимларида (Бухоро вилояти Когон шаҳар тиббиёт бирлашмаси терапия бўлими ва Бухоро шаҳар тиббиёт бирлашмаси бош шифокорларининг 2025 йил 12 мартдаги 699-2-208-ТБ/2025-сонли ва 13 февралдаги 228-2-42-ТБ/2025-сонли буйруқлари билан) амалиётга жорий қилинган. Ижтимоий самарадорлиги: COVID-19  ўтказган ёндош касалликлари бўлмаган беморларда буйрак дисфункциясини баҳолашда креатининга нисбатан цистатин С, сийдикда IV тип коллаген ва нефринуриянинг юқори ишончли сезгирлиги аниқланган бўлиб, улар сурункали буйрак касаллигини олдиндан башоратловчи кўрсаткич сифатида қабул қилиниши бирламчи тиббий бўғинданоқ оғир ва қайтмас асоратларни олдини олишга қаратилган. Иқтисодий  самарадорлиги: Постковид синдромда буйракда склеротик жараёнлар ривожланишини эрта ташхислаш  беморларнинг амбулатор мурожаати 2 мартага камайди, мутахассис кўриги ва стандарт бўйича  бажариладиган  бошқа лаборатор таҳлиллар сони  2 мартага қисқариши, асоратланишни 2 мартага камайиши ҳисобидан  ҳар 1 нафар беморга бир йилда бюджет ҳисобидан 74280 сўм, бюджетдан ташқари 70200 сўм миқдордаги харажат иқтисод қилинган. Хулоса: Нефринурия ошиб бориши билан қонда систатин-С ва сийдикда IVтип коллаген ҳам параллел равишда кўпайиши, буйракда склеротик жараёнлар ривожланиши ҳамда унда подоцитлар дисфункциясининг ўрни аниқланганлиги асосида ишлаб чиқилган лаборатор мезонлардан фойдаланиб эрта ташхислаш ҳисобидан ҳар 1 нафар бемордан    144480 сўмга  иқтисод қилиш имконини берган.
учинчи илмий янгилик: патологик жараён оғир кечиши, буйракдаги ўзгаришларнинг узоқ муддат сақланиб қолиши сабаби оксидланиш стресси маркери ҳисобланган малондиалдегид  кўрсаткичларининг меъёридан юқорилиги эканлиги исботлангани бўйича таклифлар “ COVID-19  билан касалланган беморларда касалликдан кейинги эрта ва кечги даврларида буйрак фаолиятини баҳолаш прогностик тамойиллари” номли услубий тавсиянома мазмунига киритилган. (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 25 июл ойдаги 8н-р/825-сон баённомаси). Мазкур таклифлар Бухоро вилояти Бухоро шаҳар тиббиёт бирлашмаси терапия бўлими ва Когон шаҳар тиббиёт бирлашмаси терапия бўлимларида (Бухоро вилояти Когон шаҳар тиббиёт бирлашмаси терапия бўлими ва Бухоро шаҳар тиббиёт бирлашмаси бош шифокорларининг 2025 йил 12 мартдаги 699-2-208-ТБ/2025-сонли ва 13 февралдаги 228-2-42-ТБ/2025-сонли буйруқлари билан) амалиётга жорий қилинган. Ижтимоий самарадорлиги: COVID-19 натижасида яллиғланиш жараёнларининг организмда узоқ вақт давомида сақланиб туриши, буйрак дисфункцияси ривожланган беморларда ушбу аъзода фиброз жараёнлари ривожланишига сабаб бўлади. Аниқланган янгилик орқали эса ўз навбатида, беморни диализга ўтказиш ва бутун умр инсонни ногиронликка олиб келувчи муолажаларга эҳтиёжини камайтириши мумкин. Иқтисодий  самарадорлиги: COVID-19  оғир кечган ҳолларда буйракдаги ўзгаришлар узоқ муддат сақланиб қолишини аниқлаш асоратланишни олдини олиш орқали беморларнинг амбулатор мурожаати 2 мартага камаяди, мутахассис кўриги ва стандарт бўйича  бажариладиган  бошқа лаборатор таҳлиллар сони  3 мартага қисқариши, асоратланишни 4 мартага камайиши ҳисобидан  ҳар 1 нафар беморга бир йилда бюджет ҳисобидан 104420 сўм, бюджетдан ташқари 84400 сўм миқдордаги харажат иқтисод қилинган. Хулоса: COVID-19  оғир кечган ҳолларда буйракдаги ўзгаришлар узоқ муддат сақланиб қолиши асосида фиброз ривожланишини эрта босқичларида ташхислаш натижасида бемор учун сарфланадиган амбулатор ва стационар харажатлардан ҳар бир нафар бемор учун 188820 сўм маблағни иқтисод қилиш имконини берган. 
тўртинчи илмий янгилик: кверцетиннинг антиоксидант таъсир қилиши натижасида нефринурия даражаси, буйраклар функционал ҳолатида ижобий ўзгаришлар кузатилиши ва патоморфологик ўзгаришлар асосида даво самарадорлиги исботланганлиги бўйича таклифлар “COVID-19  билан касалланган беморларда касалликдан кейинги эрта ва кечги даврларида буйрак фаолиятини баҳолаш прогностик тамойиллари” номли услубий тавсиянома мазмунига киритилган. (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 25 июл ойдаги 8н-р/825-сон баённомаси). Мазкур таклифлар Бухоро вилояти Бухоро шаҳар тиббиёт бирлашмаси терапия бўлими ва Когон шаҳар тиббиёт бирлашмаси терапия бўлимларида (Бухоро вилояти Когон шаҳар тиббиёт бирлашмаси терапия бўлими ва Бухоро шаҳар тиббиёт бирлашмаси бош шифокорларининг 2025 йил 12 мартдаги 699-2-208-ТБ/2025-сонли ва 13 февралдаги 228-2-42-ТБ/2025-сонли буйруқлари билан) амалиётга жорий қилинган. Ижтимоий самарадорлиги: Коронавирус инфексияси ўтказган ва буйрак дисфунксияси ривожланган беморларда ўтказилган антиоксидант даво муолажасидан сўнг динамикада унинг фаолияти ижобий томонга ўзгарди. Танланган даво негизида беморларнинг меҳнатга лаёқатсизлик муддатини қисқаришини ҳисоблаш орқали даволаш усули самараси аниқланди. Иқтисодий  самарадорлиги: COVID-19  ўтказган беморларда нефропатия ривожланишида антиоксидант препарат - кверцетин қўллаш орқали  даволаш самарадорлигини  оширилиши ҳисобига стационар даволаниш кўрсатмаси йўқлиги, такрорий кўриклар қисқарганлиги ҳисобидан ҳар бир нафар бемор учун сарфланадиган харажатларини 102400  сўмга иқтисод қилишга эришилган.  Хулоса: Постковид синдромда нефропротексия мақсадида антиоксидант препарат қўллаш натижасида бемор учун сарфланадиган амбулатор ва стационар харажатлардан ҳар бир нафар бемор учун бюджет ҳисобидан 50400 сўм, бюджетдан ташқари маблағлардан эса 52000 сўм иқтисод қилиш имконини берган. Хулоса: Олинган натижаларнинг амалиётга тадбиқ этилиши аҳоли ўртасида постковид синдромда юзага келадиган нефропатияларни эрта даврларда аниқлаш, антиоксидант терапияни бошлаш ҳамда даво самарасини ошириш имконини берган. Олиб борилган илмий-тадқиқот натижаларининг амалиётга тадбиғи бўйича Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг 2025 йил 22-майдаги 18-сонли йиғилиш баённомасига асосан хулоса олинган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish