Кенжаев Илҳом Ғиёзовичнинг 
иқтисодиёт фанлари доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.      Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Суғурта ташкилотлари инвестиция фаолиятининг методологик асосларини такмомиллаштириш», 08.00.07 – «Молия, пул муомаласи ва кредит».
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.DSc/Iqt585.
Илмий маслаҳатчи: Шеннаев Хўжаёр Мусурманович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/30.12.2019.I.17.01. 
 Расмий оппонентлар: иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Ҳайдаров Низомиддин Ҳамроевич; иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Азимов Рустам Содикович; иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Олимжонов Одил Олимович.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Суғурта ташкилотлари инвестиция фаолиятининг методологик асосларини такомиллаштиришга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
суғурта ташкилотлари инвестиция фаолиятини амалга оширишда ўзи учун фойдаланишга олинган кўчар ва кўчмас мулклар ҳамда банкка қўйилган омонатларни чегирган ҳолда жами инвестиция қилинган маблағларга нисбатан даромадлилик даражасини суғурталовчилар рейтингини юритишдаги мезонлардан бири сифатида киритиш таклиф этилган;
суғурта ташкилотлари инвестиция фаолиятини диверсификациялаш мақсадида суғурта ташкилотлари томонидан инвестиция объектлари ҳисобланган йўналишларидан бири сифатида лизинг ташкилотларига қарз бериш таклиф этилган;
суғурта ташкилотлари инвестиция фаолиятини диверсификация қилиш мақсадида суғурта ташкилотлари томонидан инвестиция объектлари ҳисобланган йўналишлардан бири сифатида лизинг ташкилотларига қарз бериш ҳамда берилган қарзларнинг умумий суммаси суғурталовчи ва қайта суғурталовчининг устав капиталини 10 фоиздан ошмаслик таклиф этилган;
суғурта ташкилотлари томонидан инвестицияга йўналтирилган маблағларнинг камида 50 фоизини ушбу соҳадаги профессионал ташкилотларга ишончли бошқарувини бериш таклиф этилган;
суғурта ташкилотлари томонидан ихтиёрий пенсия суғуртаси ҳамда узоқ муддатли (беш йил ва ундан ортиқ) ҳаёт суғуртаси турлари бўйича суғурта мукофотлари ҳисобидан шаклланган маблағларни инвестиция қилиш мақсадида инфляцияга боғланган давлат қимматли қоғозларга йўналтириш таклиф этилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Суғурта ташкилотлари инвестиция фаолиятининг методологик асосларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
суғурта ташкилотлари инвестиция фаолиятини амалга оширишда ўзи учун фойдаланишга олинган кўчар ва кўчмас мулклар ҳамда банкка қўйилган омонатларни чегирган ҳолда жами инвестиция қилинган маблағларга нисбатан даромадлилик даражасини суғурталовчилар рейтингини юритишдаги мезонлардан бири сифатида киритиш таклифидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 1-мартдаги “Суғурта хизматлари бозорини янада ривожлантиришнинг комплекс                    чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-108-сон Қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалари миллий агентлигининг 2025-йил 14-февралдаги 04/19-2-1-633-сон маълумотномаси). Натижада суғурта ташкилотлари инвестиция фаолиятини амалга оширишда ўзи учун фойдаланишга олинган кўчар ва кўчмас мулклар ҳамда банкка қўйилган омонатларни чегирган ҳолда жами инвестиция қилинган маблағларга нисбатан даромадлилик даражасини суғурталовчилар рейтингини юритишдаги мезонлардан бири сифатида киритишга эришилди;
суғурта ташкилотлари инвестиция фаолиятини диверсификациялаш мақсадида суғурта ташкилотлари томонидан инвестиция объектлари ҳисобланган йўналишларидан бири сифатида лизинг ташкилотларига қарз бериш таклифидан фойдаланилган Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2023-йил 25-июлдаги 67-сонли буйруғи билан “Суғурталовчи ва қайта суғурталовчиларнинг инвестиция фаолияти тўғрисида”ги Низомнинг 3-бандига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган. (Ўзбекистон суғурта бозорининг профессионал иштирокчилари уюшмасининг 2025-йил 13-февралдаги №020-сон маълумотномаси). Натижада суғурталовчи ва қайта суғурталовчиларнинг инвестицион самарадорлик даражаси  10 фоизга ошди;
суғурта ташкилотлари инвестиция фаолиятини диверсификация қилиш мақсадида суғурта ташкилотлари томонидан инвестиция объектлари ҳисобланган йўналишлардан бири сифатида лизинг ташкилотларига қарз бериш ҳамда берилган қарзларнинг умумий суммаси суғурталовчи ва қайта суғурталовчининг устав капиталини 10 фоиздан ошмаслик таклифидан фойдаланилган Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2023-йил 25-июлдаги 67-сонли буйруғи билан “Суғурталовчилар ва қайта суғурталовчиларнинг тўлов қобилияти тўғрисида”ги Низомнинг 24-бандига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди (Ўзбекистон суғурта бозорининг профессионал иштирокчилари уюшмасининг 2025-йил 13-февралдаги №020-сон маълумотномаси). Натижада суғурта ташкилотлари томонидан инвестиция объектлари ҳисобланган йўналишларидан бири сифатида лизинг ташкилотларига қарз бериш имконияти яратилди;
суғурта ташкилотлари томонидан инвестицияга йўналтирилган маблағларнинг камида 50 фоизини ушбу соҳадаги профессионал ташкилотларга ишончли бошқарувига бериш таклиф этилган. Мазкур таклиф “Кафолат Ҳаёт Инсуранcе” АЖ томонидан амалиётга жорий этилди (Кафолат Ҳаёт Инсуранcе” АЖ нинг 2025-йил 28-январдаги №08-03/17-сон маълумотномаси). Натижада “Кафолат Ҳаёт Инсуранcе” АЖ нинг иқтисодиёт соҳаларига йўналтирилган инвестиция маблағларининг самарадорлик даражаси 10 фоизга ошиб, таваккалчилик даражаси 30 фоизга камайишига эришилган;
суғурта ташкилотлари томонидан ихтиёрий пенсия суғуртаси ҳамда узоқ муддатли (беш йил ва ундан ортиқ) ҳаёт суғуртаси турлари бўйича суғурта мукофотлари ҳисобидан шаклланган маблағларни инвестиция қилиш мақсадида инфляцияга боғланган давлат қимматли қоғозларга йўналтириш таклиф этилган. Мазкур таклиф  “Кафолат Ҳаёт Инсуранcе” АЖ томонидан амалиётга жорий этилди (Кафолат Ҳаёт Инсуранcе” АЖ нинг 2025-йил 28-январдаги №08-03/17-сон маълумотномаси). Натижада “Кафолат Ҳаёт Инсуранcе” АЖ томонидан давлат қимматли қоғозларига йўналтирилган инвестициялар ҳажми ошди, инвестицион хатарлар камайди ва юқори инвестицион даромад олиш имконияти юзага келди ҳамда инвестиция портфелидаги маблағлар ҳажми 15 фоизга ошди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish