Одилов Хамидилло Махмуджон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Минтақа иқтисодиётини барқарор ривожлантиришда экологик хавфсизликни таъминлашнинг ташкилий-иқтисодий механизмини такомиллаштириш (Наманган вилояти мисолида)”, 08.00.12 – Минтақавий иқтисодиёт (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD/Iqt5188.
Илмий раҳбар: Муллабаев Бахтияржон Бултурбаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети, DSc.03/27.09.2024.I.55.03.
Расмий оппонентлар: Матякубов Умид Рахимович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Қўзибоев Беҳзод Ҳамидович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Термиз давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади минтақа иқтисодиётини барқарор ривожлантиришда экологик хавфсизликни таъминлашнинг ташкилий-иқтисодий механизмини такомиллаштиришга қаратилган таклиф ва амалий тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
экологик хавфсизликни ҳудудий ривожланишнинг таркибий қисми сифатида қаралиб, ишлаб чиқариш кучларини жойлаштириш, иқтисодий ўсиш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ўртасидаги ўзаро уйғунликнинг ташкилий иқтисодий механизми таклиф этилган;
атмосфера чиқиндилари ҳажми, қайта ишланмаган чиқиндилар улуши, аҳоли жон бошига тўғри келувчи яшил ҳудудлар, саноат ишлаб чиқариш ҳажмининг атроф-муҳитга таъсири каби кўрсаткичлар асосида 0≤ ЭИРИ≤0,3 экологик хавф юқори, 0,41≤ ЭИРИ≤0,7 моʻтадил хавф, 0,71≤ ЭИРИ≤1 барқарор ривожланиш каби минтақанинг экологик-иқтисодий ривожланиш индекси ишлаб чиқилган;
экологик хавфсизликни таъминлашга қаратилган ташкилий-иқтисодий механизмнинг самарадорлигини баҳолаш моделининг ҳар бир чора-тадбир натижадорлигида Наманган шаҳри, Поп ва Чуст туманлари юқори самарадорлик гуруҳига (Эффиcиенcй сcоре≥ 0,9), Норин, Уйчи ва Янгиқўрғон туманлари паст самарадорлик гуруҳига кириши (Эффиcиенcй сcоре< 0,7) аниқланган;
“яшил иқтисодиёт” элементларини босқичма-босқич жорий этиш ва иқтисодий барқарорликни ошириш имкониятлари асосида 2030-йилгача бўлган даврда Наманган вилоятида қайта ишланган чиқинди ҳажми ўзгаришининг кўп омилли прогноз параметрлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Минтақа иқтисодиётини барқарор ривожлантиришда экологик хавфсизликни таъминлашнинг ташкилий-иқтисодий механизмини такомиллаштириш юзасидан ишлаб чиқилган таклиф ва амалий тавсиялар асосида:
экологик хавфсизликни ҳудудий ривожланишнинг таркибий қисми сифатида қаралиб, ишлаб чиқариш кучларини жойлаштириш, иқтисодий ўсиш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ўртасидаги ўзаро уйғунликнинг ташкилий иқтисодий механизми бўйича таклиф Наманган вилояти ҳокимлиги ва вилоят Экология бошқармаси билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган ҳудудий экологик хавфсизлик дастурида фойдаланилган (Наманган вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 28-майдаги 03/12-1969-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида саноат чиқиндиларини камайтириш, ҳавони ифлослантирувчи манбаларни назорат қилиш ва “яшил ҳудудлар” барпо этиш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгиланган;
атмосфера чиқиндилари ҳажми, қайта ишланмаган чиқиндилар улуши, аҳоли жон бошига тўғри келувчи яшил ҳудудлар, саноат ишлаб чиқариш ҳажмининг атроф-муҳитга таъсири каби кўрсаткичлар асосида 0≤ ЭИРИ≤0,3 экологик хавф юқори, 0,41≤ ЭИРИ≤0,7 моʻтадил хавф, 0,71≤ ЭИРИ≤1 барқарор ривожланиш каби минтақанинг экологик-иқтисодий ривожланиш индекси таклифидан Наманган вилояти ҳокимлигида ҳудудларнинг экологик аудит тизимини йўлга қўйиш учун фойдаланилган (Наманган вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 28-майдаги 03/12-1969-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида саноат корхоналарда чиқиндиларни қайта ишлаш самарадорлигини баҳолаш, ҳудудлар кесимида экологик ҳолатни таҳлил қилиш ва қарорлар қабул қилиш имконини берган;
экологик хавфсизликни таъминлашга қаратилган ташкилий-иқтисодий механизмнинг самарадорлигини баҳолаш моделининг ҳар бир чора-тадбир натижадорлигида Наманган шаҳри, Поп ва Чуст туманлари юқори самарадорлик гуруҳига (Эффиcиенcй сcоре≥ 0.9), Норин, Уйчи ва Янгиқўрғон туманлари паст самарадорлик гуруҳига кириши (Эффиcиенcй сcоре< 0.7) таклифи Наманган вилоятида экологик назорат ва мониторинг тизимини рақамлаштиришда фойдаланилган (Наманган вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 28-майдаги 03/12-1969-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида йилига 2000 тоннадан ортиқ саноат чиқиндилари утилизация қилиш, саноат тармоқларида энергия ва ресурс тежаш ҳисобидан йилига 3-5 миллиард сўмгача тежаш имконияти яратилган;
“яшил иқтисодиёт” элементларини босқичма-босқич жорий этиш ва иқтисодий барқарорликни ошириш имкониятлари асосида 2030-йилгача бўлган даврда Наманган вилоятида қайта ишланган чиқинди ҳажми ўзгаришининг кўп омилли прогноз параметрларидан Наманган вилоятида экологик хавфсизликни таъминлашнинг прогноз кўрсаткичларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Наманган вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 28-майдаги 03/12-1969-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида 3 босқичли стратегик трансформация моделини (яшил механизмларни жорий қилиш – кенгайтириш ва оптималлаштириш – самарадорлик ва рақобатбардошлик) ишлаб чиқиш имконини берган.