Холмирзаева Феруза Абдуллаевнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Матбаа корхоналари рақобатбардошлигини маркетинг стратегиялари асосида ошириш”, 08.00.11–“Маркетинг”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:  В2025.1.DSc/Iqt892.
Илмий раҳбари: Хакимов Зиёдулла Ахмадович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги DSc.03/30.12.2020.I.16.02 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Аллаёров Шамсиддин Амонуллаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, Солиева Гулбахор Ахмаджановна, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Термиз давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: матбаа корхоналари рақобатбардошлигини маркетинг стратегиялари асосида оширишга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
матбаа корхоналари рақобатбардошлигини ишлаб чиқариш фаолияти, маркетинг, ресурслардан фойдаланишнинг самарадорлик кўрсаткичлари ҳамда бозорга мослашиш ҳолати бўйича қиёсий комплекс баҳолашнинг жамланма интеграл кўрсаткичлари диапазонлари “юқори” (0,71〖≤R〗_i≤1), “ўрта” (0,51〖≤R〗_i≤0,70) ва “паст” (0〖≤R〗_i≤0,50) чегараларида бўлиши асосланган;
тармоқ жозибадорлиги ва бизнес бирлик имкониятлари матрицасининг муқобил майдонларига жойлаштириш асосида маҳсулот портфелини яратиш орқали матбаа корхоналарида таклиф этилаётган ассортимент бўйича маҳсулот рақобатбардошлиги даражасининг “паст” (1,0 – 2,5), “ўртача” (2,6 – 3,9), “юқори” (4,0 – 5,0) оралиқларида рақобатбардошликни ошириш стратегияларини танлаш асосланган;
матбаа корхоналарининг сотувлар рентабеллиги, ялпи фойда рентабеллиги ҳамда асосий фаолият рентабеллиги даражасига мутаносиб ҳолда мослашувчан харажатлар бўйича етакчилик, дифференциация ҳамда фокуслаш стратегиялари орқали рақобатбардошлиги ошириш таклифи асосланган;
матбаа маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва ноширлик хизматларининг ривожланишига иқтисодий (Ан=1,881; 0,345), ижтимоий ва маданий (Дн=0,358; 0,359) омилларнинг ижобий, сиёсий (Бн=-0,970; -0,407), рақамли технологик ривожланиш ва ахборотлаштириш (Cн=-0,347; 0,674) омилларининг салбий таъсирларига кўра рақобат стратегияларидан фойдаланиш таклиф этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Матбаа корхоналари рақобатбардошлигини маркетинг стратегиялари асосида ошириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
матбаа корхоналари рақобатбардошлигини ишлаб чиқариш фаолияти, маркетинг, ресурслардан фойдаланишнинг самарадорлик кўрсаткичлари ҳамда бозорга мослашиш ҳолати бўйича қиёсий комплекс баҳолашнинг жамланма интеграл кўрсаткичлари диапазонлари “юқори” (0,71〖≤R〗_i≤1), “ўрта” (0,51〖≤R〗_i≤0,70) ва “паст” (0〖≤R〗_i≤0,50) чегараларида бўлиши таклифи асосланган Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг 2025-йил 10-февралдаги №06-02-16-943 сон маълумотномаси). Мазкур илмий янгилик “ШАРҚ” нашриёт-матбаа АЖ фаолиятида фойдаланилиши натижасида 2024-йилда ресурслардан фойдаланиш самарадорлиги 5,7 фоизга ошган ва иқтисодий самарадорлик таъминланган;
тармоқ жозибадорлиги ва бизнес бирлик имкониятлари матрицасининг муқобил майдонларига жойлаштириш асосида маҳсулот портфелини яратиш орқали матбаа корхоналарида таклиф этилаётган ассортимент бўйича маҳсулот рақобатбардошлиги даражасининг “паст” (1,0 – 2,5), “ўртача” (2,6 – 3,9), “юқори” (4,0 – 5,0) оралиқларида рақобатбардошликни ошириш стратегияларини танлаш таклифи “Офсет-сурхон" МЧЖ фаолиятида синовдан ўтказилган (Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг 2025-йил 10-февралдаги №06-02-16-943 сон маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликни амалиётга жорий этиш натижасида “Офсет-сурхон" МЧЖда мақсадли ассортимент портфелини шакллантиришга ва ташқи реклама стендлари маҳсулот тури бўйича Сурхондарё вилоятида бозор улушини 2023-йилга нисбатан 2024-йилда 3,6 фоизга оширишга эришилган; 
матбаа корхоналарининг сотувлар рентабеллиги, ялпи фойда рентабеллиги ҳамда асосий фаолият рентабеллиги даражасига мутаносиб ҳолда мослашувчан харажатлар бўйича етакчилик, дифференциация ҳамда фокуслаш стратегиялари орқали рақобатбардошлиги ошириш таклифи  “Офсет-сурхон" МЧЖ фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг 2025-йил 10-февралдаги №06-02-16-943 сон маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликни амалиётга жорий этиш натижасида “Офсет-сурхон" МЧЖнинг маҳсулот ва хизматлар рақобатбардошлигини оширишга эришилган ва маҳсулот сотишдан тушган тушуми 2024-йилда 2023-йилга нисбатан 11,8 фоизга ўсган;  
матбаа маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва ноширлик хизматларининг ривожланишига иқтисодий (Ан=1,881; 0,345), ижтимоий ва маданий (Дн=0,358; 0,359) омилларнинг ижобий, сиёсий (Бн=-0,970;-0,407), рақамли технологик ривожланиш ва ахборотлаштириш (Cн=-0,347; 0,674) омилларининг салбий таъсирларига кўра рақобат стратегияларидан фойдаланиш таклифи Сурхондарё вилояти ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг 2025-йил 10-февралдаги №06-02-16-943 сон маълумотномаси). Натижада матбаа ва ноширлик фаолияти тармоқ корхоналарининг истиқболдаги ривожланиш кўрсаткичларини янада аниқлаштириш ва мувофиқлаштириш имкони яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish