Қодиров Мансур Эркиновичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Бўлажак муҳандисларни касбий фаолиятга тайёрлаш жараёнида ишлаб чиқариш технологик компетентлигини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш”, 13.00.05 – Касб-ҳунар таълими назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD / Ped6810
Илмий раҳбар: Ҳамидов Жалил Абдурасулович – педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Жиззах политехника институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Профессионал таълимни ривожлантириш  институти ҳузуридаги фан доктори илмий даражасини берувчи DSc.05/29.12.2023.Ped.48.01
Расмий оппонентлар: Туракулов Олим Холбутаевич – педагогика фанлари доктори, профессор, Бекназарова Саида Ҳабибуллаевна техника  фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Гулустон давлат  университети. 
Диссертация йўналиши: амалий ва назарий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: Бўлажак муҳандисларнинг ишлаб чиқариш технологик компетентлигини ривожлантириш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўлажак муҳандисларнинг ишлаб чиқариш-технологик компетентлиги мазмунини интегратив ва дифференциялашган ёндашув асосида чуқурлаштириш орқали касбий фаолиятга тайёрлашнинг функсионал (дидактик, методик, диагностик) имкониятлари такомиллаштирилган;
бўлажак муҳандисларнинг ишлаб чиқариш-технологик компетентлигини ривожлантиришга қаратилган интерфаол ўқитиш методларини виртуал реаллик қонуниятлари асосида ишлаб чиқиш орқали мутахассислик фанларини ўқитиш методикаси такомиллаштирилган;
бўлажак муҳандисларнинг ишлаб чиқариш-технологик компетентлигини ривожлантириш модели мазмунига кўп босқичли масалалар ва касбга йўналтирилган топшириқларни ҳамда касбий эҳтиёжлар ва иш берувчи талабларини максимал қаноатлантиришга қаратилган компютер дастурларини сингдириш орқали ишлаб чиқилган;
талабаларни ишлаб чиқариш-технологик компетентлигини ривожлантиришга имкон берувчи дидактик таъминотини ишлаб чиқиш натижасида касбий тайёргарлик даражаларини адаптация шартлари асосида баҳолаш параметрларини таркибий ташкил этувчилари мазмуни (мотивацион, мазмунли, баҳолаш-натижавий) такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Олий таълим муассасаларида бўлажак муҳандисларнинг ишлаб чиқариш-технологик компетентлигини ривожлантириш юзасидан ишлаб чиқилган назарий-методологик ва амалий таклифлар асосида: 
бўлажак муҳандисларнинг ишлаб чиқариш-технологик компетентлиги мазмунини интегратив ва дифференциялашган ёндашув асосида чуқурлаштириш орқали касбий фаолиятга тайёрлашнинг фунсионал (дидактик, методик, диагностик) имкониятлари такомиллаштиришга оид тавсияларидан Жиззах политехника институти илмий-тадқиқот ишлари режасининг “АИФ 1Ғ4 – Касб-ҳунарга йўналтирилган марказ ва электроника бўйича қўшма ўқув лаборатория яратиш” (2019-2021 йй.) амалий тадқиқот мавзусидаги халқаро амалий тадқиқот лойиҳа сини бажаришда фойдаланилган (Жиззах политехника институти маълумотномаси). Мазкур тавсиялар талабаларни касбий фаолиятга тайёргарлик даражаларини оширишга хизмат қилган; 
бўлажак муҳандисларнинг ишлаб чиқариш-технологик компетентлигини ривожлантиришга қаратилган интерфаол ўқитиш методларини виртуал реаллик қонуниятлари асосида ишлаб чиқиш орқали мутахассислик фанларини ўқитиш методикаси такомиллаштиришга оид тавсиялари ва ишланмалари ишлаб чиқариш-технологик компетентликни ривожлантиришга қаратилган “Электр ўлчаш усуллари ва воситалари” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024 йил 4 апрелдаги 559716-сонли маълумотномаси). Мазкур ўқув-услубий таъминот талабаларда ишлаб чиқариш-технологик компетентликни ривожлантиришга хизмат қилган.
бўлажак муҳандисларнинг ишлаб чиқариш-технологик компетентлигини ривожлантириш модели мазмунига кўп босқичли масалалар ва касбга йўналтирилган топшириқларни ҳамда касбий эҳтиёжлар ва иш берувчи талабларини максимал қаноатлантиришга қаратилган компютер дастурларини сингдириш орқали ишлаб чиқишга оид тавсиялари ва ишланмалари ишлаб чиқариш-технологик компетентликни ривожлантиришга қаратилган “Электр ўлчаш усуллари ва воситалари” электрон ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024 йил 4 апрелдаги 559716-сонли маълумотномаси). Мазкур электрон ўқув қўлланма бўлажак муҳандисларни ишлаб чиқариш-технологик компетентлигини ривожлантиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish