Бобохонов Қувончбек Шавкат ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертация иши ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Ўрта Осиё қишлоқлари тарихи (ИВ мингйилликлар – милоддан аввалги В аср)”, 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.3.PhD/Tar1179
Илмий раҳбарининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Собиров Қурбонбой,
тарих фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети, PhD.03/30.06.2021.Tar.55.05.
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Холикулов Ахмаджон Боймахамматович, тарих фанлари доктори, профессор.; Абдиримов Раззоқберган, тарих фанлари номзоди, доцент .
Етакчи ташкилот номи: Қорақолпоқ давлат университетида
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг асосий мақсади. Ўрта Осиё қишлоқлари (ИВ мингйилликлар – милоддан аввалги В аср) тарихини ёритишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Осиё материги юзаси турли хил тоғлик ва текисликлардан иборат бўлиб, шундан Ўрта Осиё минтақаси унинг бир қисмини ташкил этиб, унинг географик шароити, табиий муҳити, ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган аҳолининг Ўрта Осиё минтақаси ҳудудларига келиб жойлашиши ҳамда бу ҳудуднинг ўзлаштирилиши учун қулай шарт-шароитларнинг мавжудлиги тамойиллари асослаб берилди;
Ўрта Осиё минтақасининг қадимги тош давридан мил. авв. В асргача бўлган давр оралиғида табиий-иқтисодий ҳудудларининг палеогеографик ҳолати, табиий шароити, экологияси таъсирида аҳолининг жойлашиши, кундалик турмуши, яъни ўзлаштирувчи хўжаликдан фарқли равишда ишлаб чиқарувчи хўжаликка ўтгандан сўнг эришган ютуқларига аниқликлар киритилди;
Ўрта Осиё минтақасининг тоғлик ҳудудларида ғор-маконлар ва очиқ типдаги манзилгоҳлар замиридан ўсиб чиққан аниқ географик ҳудудда жойлашган ишлаб чиқарувчи кучларнинг қўшни ҳудудлар сари миграцион сиёсатини амалга ошириши натижасида микровоҳаларнинг шаклланиши ва ривожланиш босқичлари археологик манбалар асосида далилланди;
Ўрта Осиё илк деҳқончилик маданияти ижодкорларининг пахса бинокорлик билимининг Жанубий Туркманистоннинг Копетдоғолди этаги ҳудудидаги Жойтун манзилгоҳидан Ўрта Осиёнинг марказий ва шимолий ҳудудларига ёйилиши жараёнига аниқликлар киритилди.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўрта Осиё минтақаси тарихий географик ҳудудларида олиб борилган археологик тадқиқотлар натижалари тарихи масаласини ўрганишдан келиб чиқиб, қуйидаги таклиф ва хулосалар асосида:
Осиё материги юзаси турли хил тоғлик ва текисликлардан иборат бўлиб, шундан Ўрта Осиё минтақаси унинг бир қисмини ташкил этиб, унинг географик шароити, табиий муҳити, ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган аҳолининг Ўрта Осиё минтақаси ҳудудларига келиб жойлашиши ҳамда бу ҳудуднинг ўзлаштирилиши учун қулай шарт-шароитларнинг мавжудлиги тамойиллари асослаб берилганлигига оид илмий янгиликлардан Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари академиясида 2021 – 2022-йилларда бажарилган “Ўзбек ҳарбий санъати тарихи” номли фундаментал лойиҳа доирасида фойдаланилган (Мудофаа вазирлигининг 2025-йилнинг 28-февралдаги 10/494-сон маълумотномаси). Натижада, диссертациянинг илмий янгиликлари ва хулосалари лойиҳа доирасида дастур, қўлланма ва монография материалларини тайёрлашда муҳим манба бўлиб хизмат қилган;
Ўрта Осиё минтақасининг қадимги тош давридан мил. авв. В асргача бўлган давр оралиғида табиий-иқтисодий ҳудудларининг палеогеографик ҳолати, табиий шароити, экологияси таъсирида аҳолининг жойлашиши, кундалик турмуши, яъни ўзлаштирувчи хўжаликдан фарқли равишда ишлаб чиқарувчи хўжаликка ўтгандан сўнг эришган ютуқларига аниқликлар киритилганлигига оид илмий хулосаларидан Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари академиясида 2021 – 2022-йилларда бажарилган “Ўзбек ҳарбий санъати тарихи” номли фундаментал лойиҳа доирасида фойдаланилган (Мудофаа вазирлигининг 2025-йилнинг 28-февралдаги 10/494-сон маълумотномаси). Олинган натижалар телетомошабинларнинг Ўрта Осиёдаги дастлабки аҳоли турар жойлари ва қишлоқлари тарихи бўйича билимларини бойитишга хизмат қилади;
Ўрта Осиё минтақасининг тоғлик ҳудудларида ғор-маконлар ва очиқ типдаги манзилгоҳлар замиридан ўсиб чиққан аниқ географик ҳудудда жойлашган ишлаб чиқарувчи кучларнинг қўшни ҳудудлар сари миграцион сиёсатини амалга ошириши натижасида микровоҳаларнинг шаклланиши ва ривожланиш босқичлари археологик манбалар асосида далилланганлиги тўғрисидаги маълумотлардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган “Кўҳна манзиллар” кўрсатуви ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Маърифат” ижодий бирлашмаси” давлат муассасасининг 2025-йилнинг 4-мартдаги 01-30/123-сон маълумотномаси). Натижада ушбу маълумотлардан ёшларда ватанпарварлик туйгʻуларини шакллантириш ва Ўзбекистон тарихига оид билимларнинг янада мустаҳкамланишига хизмат қилган;
Ўрта Осиё илк деҳқончилик маданияти ижодкорларининг пахса бинокорлик билимининг Жанубий Туркманистоннинг Копетдоғолди этаги ҳудудидаги Жойтун манзилгоҳидан Ўрта Осиёнинг марказий ва шимолий ҳудудларига ёйилиши жараёнига аниқликлар киритилишига оид ғоялардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган “Кўҳна манзиллар” кўрсатуви ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Маърифат” ижодий бирлашмаси” давлат муассасасининг 2025-йилнинг 4-мартдаги 01-30/123-сон маълумотномаси). Натижада мазкур тадқиқот иши Республикамиз ҳудудида туризм соҳасини ривожлантириш учун асосий қўлланма ва монографиялар тайёрлаш имконини берган.