Назарова Латофат Тоиржон қизининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи):  
“Кимё саноати корхоналарида инновацион фаолиятнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш”; 08.00.03 – “Саноат иқтисодиёти”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2.PhD/Iqt3981.
Илмий раҳбар: Муминова Элнорахон Абдукаримовна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат техника университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Фарғона давлат техника университети, DSc.03/08.05.2025.I.06.05
Расмий оппонентлар: Кадиров Абдумалик Маткаримович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент; 
Гаибназарова Зумрат Талатовна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат техника институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Кимё саноати корхоналарида инновацион фаолиятнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
кимё саноати корхоналари инновацион фаолиятининг ривожланиш даражасини баҳолаш услубиёти “молиявий самарадорлик (0-20)”, “экологик таъсир (0-10)”, “технологик самарадорлик (0-25)”, “ресурслардан фойдаланиш самарадорлиги (0-20)”, “ривожланиш потенсиали (0-25)” мезонларини киритиш орқали такомиллаштирилган;
кимё саноати корхоналарида самарали инновацион фаолиятни шакллантиришга қаратилган “Рақамли технологиялар”, “Инновацион экотизим”, “Яшил маҳсулот”  инфратузилмаларини ўз ичига олган ташкилий-иқтисодий механизм ишлаб чиқилган;
кимё саноати корхоналарининг инновацион фаолиятини ривожлантириш стратегияси экологик тоза маҳсулотларни ишлаб чиқариш, атроф-муҳит хавфсизлигини таъминлаш ҳамда  рақамли трансформация тенденсияларини киритиш асосида такомиллаштирилган;
кимё саноати корхоналарида инновацион фаолият ривожланиш даражаси эконометрик моделлар асосида  баҳоланган ҳамда 2025-2028 йилларга мўлжалланган прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Кимё саноати корхоналарида инновацион фаолиятнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар асосида:
инновацион фаолиятининг ривожланиш даражасини баҳолаш услубиётини “молиявий самарадорлик (0-20)”, “экологик таъсир (0-10)”, “технологик самарадорлик (0-25)”, “ресурслардан фойдаланиш самарадорлиги (0-20)”, “ривожланиш потенсиали (0-25)” мезонлари асосида такомиллаштириш бўйича берган таклифи “Фарғонаазот” АЖда жорий этилган (“Фарғонаазот” АЖ 04.04.2025 № 10/715 сонли маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликни жорий этилиши натижасида корхонада инновацион фаолият ҳолатини аниқ акс эттириш имконияти яратилиб, инновацион салоҳият ва мавжуд муаммоларни аниқлашга эришилган ҳамда инновацион ривожланиш стратегияси такомиллаштирилган;
самарали инновацион фаолиятни шакллантиришга қаратилган “Рақамли технологиялар”, “Инновацион экотизим”, “Яшил маҳсулот”  инфратузилмаларини ўз ичига олган ташкилий-иқтисодий механизм бўйича берган тавсияси корхона фаолиятида жорий этилган (“Фарғонаазот” АЖ 04.04.2025 № 10/715 сонли маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликни жорий этилиши натижасида корхонада инновацион фаоллик, рақобатбардошлик, ишлаб чиқариш самарадорлиги, инсон капитали сифати, экологик барқарорлик ва инвестицион жозибадорликнинг ошишига олиб келган;
кимё саноати корхоналарининг инновацион фаолиятини ривожлантириш стратегияси экологик тоза маҳсулотларни ишлаб чиқариш, атроф-муҳит хавфсизлигини таъминлаш ҳамда  рақамли трансформация тенденсияларини киритиш асосида такомиллаштириш бўйича берган тавсияси корхона фаолиятида жорий этилган (“Фарғонаазот” АЖ 04.04.2025 № 10/715 сонли маълумотномаси). Натижада ишлаб чиқаришда хомашёдан фойдаланиш самарадорлигини ортишига, хавфли чиқиндиларни камайтиришга, экологик меъёрларга мос фаолият юритишга, жамоатчилик ҳамда халқаро рейтинг ташкилотлари олдида корхонанинг ижобий имиджи шаклланишига эришилган;
инновацион фаолиятнинг ривожланиш даражаси кўрсаткичларини эконометрик моделлаштириш асосида инновацион ривожланишнинг 2025-2028 йилларга мўлжалланган прогноз ссенарийлари бўйича берган таклифи корхона фаолиятида жорий этилган (“Фарғонаазот” АЖ 04.04.2025 № 10/715 сонли маълумотномаси). Натижада инновацион фаолиятга оид стратегик, инвестицион ва технологик дастурларни шакллантириш, инновацион фаолият самарадорлигини йиллар кесимида кузатиб бориш, инновацион фаолиятдан кутилаётган иқтисодий натижаларни аниқ баҳолаш имконияти яхшиланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish