Қодиров Урал Сафар ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Миллий иқтисодиётга хос хавф-хатарларни таҳлил қилишнинг илмий-назарий асослари”, 08.00.01 - “Иқтисодиёт назарияси” ва 08.00.02-Макроиқтисодиёт” (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:
Илмий раҳбар: Расулев Алишер Файзиевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/30.01.2021.I.16.03.
Расмий оппонентлар: Абдуллаев Суюн Артикович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Абдурахимова Саида Ахмаджоновна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Андижон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади миллий иқтисодиётга хос хавф-хатарларни таҳлил қилишнинг илмий-назарий асосларини такомиллаштиришга қаратилган илмий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
назарий-услубий ёндашувга кўра “мамлакат хавф-хатари” тушунчасининг иқтисодий мазмуни мамлакатдаги инвестиция муҳити, бизнес фаолияти ва умумий иқтисодий барқарорлигига таъсир кўрсатувчи иқтисодий, сиёсий, молиявий, ижтимоий ва институционал омилларнинг ўзаро таъсири натижасида юзага келадиган ноаниқликлар ва потенсиал хавфлар мажмуи жиҳатидан такомиллаштирилган;
ҳудудлар бўйича минтақавий номутаносибликларни аниқлаш асосида ҳудудлар кесимида ҳисобланадиган асосий хавф-хатарлар таснифи ва миллий иқтисодиётга хос хавф-хатарларни баҳолашда қўлланиладиган индикаторларни хавф даражасига кўра “паст хавф” (0 – 0,33 орасида), “ўртача хавф” (0,34 – 0,66), “юқори хавф” (0,67 – 1,0) оралиғида баҳолаш таклифи асосланган;  
макроиқтисодий хавф-хатар кўрсаткичи сифатида ҳақиқий ва потенсиал ЯИМ орасидаги узилиши миқдорига макроиқтисодий кўрсаткичларнинг таъсири реал ишлаб чиқариш ҳажми (п = 0,000 < 0,001), инфлация  (п = 0,000 < 0,001), айирбошлаш курси (п = 0,049 < 0,05), давлат қарзи (п = 0,032 < 0,005), бюджет дефицити (п = 0,096> 0,05), савдо баланси дефицити (п = 0,086 > 0,05) қийматлари орқали асосланган;
Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти методологияси асосида Ўзбекистон учун мослаштирилган тўлов тажрибаси, молиявий ҳолат ва иқтисодий вазият мезонларига таянилган хавф-хатарни баҳолаш модели асосида 2027-йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Мамлакатларга хос хавф-хатарларни таҳлил қилишнинг илмий-назарий асослари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
назарий-услубий ёндашувга кўра “мамлакат хавф-хатари” тушунчасининг иқтисодий мазмунини мамлакатдаги инвестиция муҳити, бизнес фаолияти ва умумий иқтисодий барқарорлигига таъсир кўрсатувчи иқтисодий, сиёсий, молиявий, ижтимоий ва институционал омилларнинг ўзаро таъсири натижасида юзага келадиган ноаниқликлар ва потенсиал хавфлар мажмуи жиҳатидан такомиллаштиришга оид назарий ва услубий материаллардан олий таълимнинг 60410100–Иқтисодиёт бакалавриат таълим йўналиши талабалари учун тавсия этилган “Иқтисодий сиёсат” номли ўқув қўлланмани тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 9-июлдаги 258-сонли буйруғи). Мазкур илмий натижалардан ўқув адабиётларида фойдаланиш талабаларда макро даражада хавф-хатар тушунчасининг моҳиятини тўғри ва кенгроқ тушунишларига имкон яратган;
ҳудудлар бўйича минтақавий номутаносибликларни аниқлаш асосида ҳудудлар кесимида ҳисобланадиган асосий хавф-хатарлар таснифи ва миллий иқтисодиётга хос хавф-хатарларни баҳолашда қўлланиладиган индикаторларни хавф даражасига кўра “паст хавф” (0 – 0,33 орасида), “ўртача хавф” (0,34 – 0,66), “юқори хавф” (0,67 – 1,0) оралиғида баҳолаш таклифидан Ўзбекистон Республикасининг 2024-йил 24-декабрдаги “2025-йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги ЎРҚ-1011-сонли қонунининг 6-моддасини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институтининг 2025-йил 28-июлдаги 3/дн-158-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши Ўзбекистонда ҳудудларнинг ўзига хос хатарларини аниқроқ баҳолаш имконини бериб, маҳаллий бюджетлар даромадлари прогнозларидан ошган қисмини қоплаш, республика бюджетидан бюджетлараро трансфертлар ажратишнинг миқдорий қийматларини ҳисоблаш орқали маҳаллий бюджет параметрларини ишлаб чиқишга хизмат қилган;
макроиқтисодий хавф-хатар кўрсаткичи сифатида ҳақиқий ва потенсиал ЯИМ орасидаги узилиши миқдорига макроиқтисодий кўрсаткичларнинг таъсири реал ишлаб чиқариш ҳажми (п = 0,000 < 0,001), инфлация  (п = 0,000 < 0,001), айирбошлаш курси (п = 0,049 < 0,05), давлат қарзи (п = 0,032 < 0,005), бюджет дефицити (п = 0,096> 0,05), савдо баланси дефицити (п = 0,086 > 0,05) қийматлари орқали асослаш таклифидан Ўзбекистон Республикасининг 2024-йил 24-декабрдаги “2025-йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги ЎРҚ-1011-сонли қонунининг 9-моддасини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институтининг 2025-йил 28-июлдаги 3/дн-158-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши Ўзбекистон иқтисодиётида макро-фискал кўрсаткичларга бир марталик ички ва ташқи шокларнинг таъсири ва уларга иқтисодиётнинг бардошлилигини ошириш ҳамда хатарлар таъсирини юмшатиш чораларини ишлаб чиқишга хизмат қилган;
Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти методологияси асосида Ўзбекистон учун мослаштирилган тўлов тажрибаси, молиявий ҳолат ва иқтисодий вазият мезонларига таянилган хавф-хатарни баҳолаш модели асосида 2027-йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичларидан Ўзбекистон Республикасининг 2024-йил 24-декабрдаги “2025-йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат, бюджети тўғрисида”ги ЎРҚ-1011-сонли қонунининг 3-моддасини шакллантиришда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институтининг 2025-йил 28-июлдаги 3/дн-158-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши 2025-2027-йиллар учун мўлжалланган макроиқтисодий ва макропруденсиал кўрсаткичлар прогнозини ишлаб чиқишга хизмат қилиб, Ўзбекистоннинг хатар даражасини яхшилашдаги эҳтимолий натижаларни турли ноаниқликлар (унcертаинтй) шароитида синовдан ўтказиш имконини яратган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish