Солиев Икромжон Комилжоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Рақамли дунёда инсон қадри феноменининг ижтимоий-фалсафий таҳлили” 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси роʻйхатга олинган рақам: B.2023.3.PhD/Fal814
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат педагогика институти. 
ИК фаолият коʻрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Наманган давлат университети PhD.03/30.04.2021.F.76.06.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Тўхтаев Хаким Примович фалсафа фанлари доктори (DSc), профессор.
Расмий оппонентлар: Дехканов Наримон Бурхонжонович сиёсий фанлар доктори (DSc), профессор, Мухтаров Азамат Мухтарович фалсафа фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилоттошкент Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади рақамли дунё шароитида инсон қадри феноменининг ижтимоий-фалсафий жиҳатларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
рақамли дунёда глобал ахборот оқимлари ва рақамли медиа воситаларининг ортиб бориши, инсон қадрининг динамик (қадр-қиммат, адолат, ривожланиш ва тараққиёт) хусусиятлари трансформациясини келтириб чиқариб, жамиятда конструктив муносабатлар бирлигини таъминловчи рационал коʻрсаткичлар (бирдамлик, тенглик, эркинлик) га эҳтиёжнинг ортиб бориш зарурияти фалсафий асосланган;
рақамли дунёда виртуализация ходисаси, инсон мавжудлигининг моҳиятини о'згартириб, янги ижтимоий-маданий парадигмалар (виртуал хамжамият, виртуал маданий этика, виртуал шахсиятнинг ривожланиши)ни келтириб чиқариши орқали жамиятда  янги қиймат ё'налиши сифатида “ҳомо дигитал” нинг пайдо бо'лишига олиб келиши, виртуаллик ва реалликнинг дихотомик ёндашувлари ифодаловчи динамиқ парадигма эканлиги аниқланган;
жамиятда инсон қадриятларини белгиловчи рақамли идентификация, виртуал муҳит, ижтимоий ахлоқ каби тамойилларни такомиллаштириш, кишиларда дезинформация, ахборот манипуляцияси ва аҳлоқий дилеммалар каби девиантлик ходисаларини олдини олувчи атрибут эканлиги аниқланган;
рақамли дунёда инсон қадри феноменининг белгилаб берувчи (киберхавфсизлик, ахборот этикаси, саводхонлик) омиллар, ахборотлашган жамиятда ёшларнинг маънавий-ахлоқий ривожланиш қонуниятлари (ахборот маданияти, ахлоқий маъсулият, ижтимоий ўзига хослик, маърифий ривожланиш) билан ўзоро диалектик алоқадорлигини таъминлаш рақамли муҳитда инсоннинг қадр-қимматини характерловчи эркинлик, тенгик, жавобгарлик тамойилларини мустаҳкамлаши исботланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Рақамли дунёда инсон қадри феноменининг ижтимоий-фалсафий таҳлиллари асосида:
рақамли дунёда инсон қадри глобал ахборот оқимлари ва рақамли медиа воситаларининг ортиб бориши орқали, инсон қадрининг динамик (қадр-қиммат, адолат, ривожланиш ва тараққиёт) хусусиятлари трансформациясини келтириб чиқаришига доир таклиф ва тавсияларидан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2023-йил учун чора-тадбирлар дастурининг ИИ-йўналишида белгиланган “Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномаси мазмун-моҳияти ҳамда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар тарғиботи” 10-банди “Аввал - инсон, кейин -жамият ва давлат” ғоясини аҳоли онгига чуқур сингдириш ҳамда миллий давлатчилигимиз асосларини мустаҳкамлашга қаратилган илмий-амалий ва тарғибот ишларни ташкил этиш” мавзусида тарғибот ишларини ташкил этиш ва ўтказишда диссертация материалларидан фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги ижтимоий маънавий тадқиқотлар институтининг 2024-йил 25-октябрдаги 10/133-сонли далолатномаси). Натижада, жамиятда конструктив муносабатлар бирлигини таъминловчи рационал коʻрсаткичлар (бирдамлик, тенглик, эркинлик) га эҳтиёжнинг ортиб бориши ва рақамли дунёда инсон қадри феноменининг ижтимоий фалсафий таҳлил этишга хизмат қилган;
рақамли дунё фалсафаси ва медиа коммуникацияларнинг ўзаро алоқадорлиги, виртуализация ходисаси, инсон мавжудлигининг моҳиятини о'згартириб янги ижтимоий-маданий парадигмалар (виртуал хамжамият, виртуал маданий этика, виртуал шахсиятнинг ривожланиши)ни келтириб чиқариши, жамиятни рақамлаштиришнинг инсоний қадриятларга та'сири, янги қиймат ё'налишлари бўлган “Ҳомо дигитал” нинг пайдо бо'лишига олиб келишига оид таклиф ва хулосаларидан Ўзбекистон республикаси ёшлар ишлари агентлиги фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон республикаси ёшлар ишлари агентлигининг 2024-йил 7-ноябрдаги 1-13-21-5815-сонмаълумотномаси). Натижада, диссертация иши инсон қадри феноменининг ижтимоий фалсафий жиҳатдан таҳлил этилиши билан бирга унда илгари сурилган таклифлар, тавсия ва хулосалар рақамли дунёда ёшларни мустақил дунёқараш ва теран фикрга эга қилиб тарбиялашдаги тарғибот ишларининг натижадорлигини ошишига хизмат қилган;
жамиятда инсон қадриятларини белгиловчи рақамли идентификация, виртуал муҳит, ижтимоий ахлоқ каби тамойилларни такомиллаштириш, кишиларда дезинформация, ахборотни манипуляцияси ва аҳлоқий дилеммалар каби девиантлик ходисаларини ходисаларини келтириб чиқаришига доир илмий хулосаларидан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2023-йил учун чора-тадбирлар дастурининг ИИ-йўналишида белгиланган “Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномаси мазмун-моҳияти ҳамда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар тарғиботи” 10-банди “Аввал - инсон, кейин -жамият ва давлат” ғоясини аҳоли онгига чуқур сингдириш ҳамда миллий давлатчилигимиз асосларини мустаҳкамлашга қаратилган илмий-амалий ва тарғибот ишларни ташкил этиш” мавзусида тарғибот ишларини ташкил этиш ва ўтказишда диссертация материалларидан фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги ижтимоий маънавий тадқиқотлар институтининг 2024-йил 25-октябрдаги 10/133-сонли далолатномаси). Натижада, рақамли дунёда инсон қадри феноменининг ижтимоий фалсафий таҳлили этишга хизмат қилган;
рақамли дунёда медиа-коммуникациялар ва фалсафий оқимлар (киберфалсафа, ахборот этикаси, сунъий интеллект фалсафаси) ўртасидаги боғлиқлик, рақамли дунёда инсон қадри феноменининг белгилаб берувчи (киберхавфсизлик, ахборот этикаси, саводхонлик) омиллар, ахборотлашган жамиятда ёшларнинг маънавий-ахлоқий ривожланиш қонуниятлари (ахборот маданияти, ахлоқий маъсулият, ижтимоий ўзига хослик, маърифий ривожланиш) га оид илмий хулоса ва тавсияларидан Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон республикаси ёшлар ишлари агентлигининг 2024-йил 7-ноябрдаги 1-13-21-5815-сонмаълумотномаси). Натижада, диссертация иши инсон қадри феноменининг ижтимоий фалсафий жиҳатдан таҳлил этилиши билан бирга унда илгари сурилган таклифлар, тавсия ва хулосалар рақамли дунёда ёшларни мустақил дунёқараш ва теран фикрга эга қилиб тарбиялашдаги тарғибот ишларининг натижадорлигини ошишига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish