Элов Олимжон Комиловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Кичик тадбиркорлик субектлари ривожланиш тенденсияларини эконометрик моделлаштириш (Навоий вилояти мисолида)”, 08.00.06-“Эконометрика ва статистика”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD/Iqt4967.
Илмий раҳбар: Абдуллаев Илёс Султанович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети, DSc.03/27.09.2024.I.55.03.
Расмий оппонентлар: Байхонов Баходир Турсунбаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Атаев Жасур Эркинович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори, (PhD).
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: кичик тадбиркорлик субектлари ривожланиш тенденцияларини эконометрик моделлаштириш асосида истиқболли йўналишларини белгилаш ва барқарор ривожини таъминлаш бўйича илмий-амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
кичик бизнесда яратилган ялпи маҳсулот ҳажмининг рўйхатдан ўтган (1,38), фаол (1,49) ва янги ташкил этилган (0,73) субектлар сони, ҳамда фаоллик даражаси (-0,036), яшовчанлик коеффициенти (0,014) бўйича эластиклик коеффициентларини ҳисоблаш асосида кичик бизнес ривожланиш тенденцияларини якуний натижага таъсири баҳоланган;  
минтақада бандлар сони ҳамда жон бошига реал умумий даромадлар ҳажмини оширишда рўйхатдан ўтган (-0,1; 0,52), фаолият кўрсатаётган (-0,11; 0,58), янги ташкил этилган (-0,07; 0,25) кичик бизнес субектлари сони, яшовчанлик коеффициенти (-0,13; 0,5) роли эластиклик коеффициентлари таклиф этилган;
ҳар бир фаол кичик бизнес субектига ҳамда ҳар бир бандга тўғри келадиган маҳсулот ҳажмининг соҳада яратилган қийматга (Y_t=65,2*Z_3^0,11*z_4^1,1), бандлар сонига (B_t=73,5*Z_3^0,11), аҳоли жон бошига реал умумий даромадларга (〖RD〗_t=652,5*Z_3^(-0,38)*〖2,71〗^(0,83*ε_(t-1) ); 〖RD〗_t=146,3*Z_4^1,07*〖2,71〗^(0,99*ε_(t-1) )), таъсирини баҳолаш асосида самарадорликни таъминлашда истиқболли йўналишлар аниқланган; 
Навоий вилоятида кичик бизнес ривожланиш тенденцияларини ифодаловчи муҳим миқдор ва сифат кўрсаткичларини прогноз қийматлари 2025-2029-йилларга кўп вариантли эконометрик моделлар асосида ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Кичик тадбиркорлик субектлари ривожланиш тенденсияларини эконометрик моделлаштиришни бўйича олинган илмий натижалар асосида:
кичик бизнесда яратилган ялпи маҳсулот ҳажмининг рўйхатдан ўтган (1,38), фаол (1,49) ва янги ташкил этилган (0,73) субектлар сони, ҳамда фаоллик даражаси (-0,036), яшовчанлик коеффициенти (0,014) бўйича эластиклик коеффициентларини ҳисоблаш асосида кичик бизнес ривожланиш тенденцияларини якуний натижага таъсирини баҳолаш бўйича берилган таклиф Навоий вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 4-мартдаги 74-5-0-Қ/25-сон қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Навоий вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 22-апрелдаги 04-04/392-сон маълумотномаси). Ушбу таклифдан келтирилган эластиклик коеффициентларидан кейинги йилларда кичик бизнес томонидан яратилган маҳсулот миқдорини истиқболдаги қийматлари аниқлашда фойдаланилган;
минтақада бандлар сони ҳамда жон бошига реал умумий даромадлар ҳажмини оширишда рўйхатдан ўтган (-0,1; 0,52), фаолият кўрсатаётган (-0,11; 0,58), янги ташкил этилган (-0,04; 0,25) кичик бизнес субектлари сони, яшовчанлик коеффициенти (-0,13; 0,5) роли эластиклик коеффициентлари Навоий вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 4-мартдаги 74-5-0-Қ/25-сон қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Навоий вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 22 апрелдаги 04-04/392-сон маълумотномаси). Мазкур илмий янгилик вилоятда кичик бизнес субектларининг бандликни таъминлаш ва аҳоли даромадларини оширишдаги ролини аниқлаш ва уни ошириш бўйича таклифларни ишлаб чиқишда фойдаланилган;
ҳар бир фаол кичик бизнес субектига ҳамда ҳар бир бандга тўғри келадиган маҳсулот ҳажмининг соҳада яратилган қийматга (Y_t=65,2*Z_3^0,11*z_4^1,1), бандлар сонига (B_t=73,5*Z_3^0,11), аҳоли жон бошига реал умумий даромадларга (〖RD〗_t=652,5*Z_3^(-0,38)*〖2,71〗^(0,83*ε_(t-1) ); 〖RD〗_t=146,3*Z_4^1,07*〖2,71〗^(0,99*ε_(t-1) )), таъсирини баҳолаш асосида самарадорликни таъминлашда истиқболли йўналишларини аниқлаш бўйича берилган таклиф Навоий вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 4-мартдаги 74-5-0-Қ/25-сон Қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Навоий вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 22-апрелдаги 04-04/392-сон маълумотномаси). Мазкур таклифдан фойдаланиш вилоятда кичик бизнес субектларида самарадорлик оширишнинг асосий йўналишларини белгилаш ва аҳоли бандлигини, жон бошига реал умумий даромадларини оширишнинг истиқболли йўналишларни аниқлашга хизмат қилган;
Навоий вилоятида кичик бизнес ривожланиш тенденцияларини ифодаловчи муҳим миқдор ва сифат кўрсаткичларини 2025-2029-йилларга кўп вариантли эконометрик моделлар асосида ишлаб чиқилган прогноз қийматлари бўйича берилган таклиф Навоий вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 4-мартдаги 74-5-0-Қ/25-сон қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Навоий вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 22-апрелдаги 04-04/392-сон маълумотномаси). Таклиф қилинган прогноз қийматлари вилоятда кичик бизнесни ривожлантириш бўйича истиқболдаги мақсадли, узоқ ва қисқа муддат учун стратегияларни ишлаб чиқишда фойдаланилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish