Ражабов Шуҳрат Жўрабоевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Нафас олиш тизими касалликлари бўлган болаларда шошилинч ҳолатларнинг ривожланишининг иммунологик хавфи” ихтисосликлар шифри: 14.00.36 – Аллергология ва иммунология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/Tib2952.
Илмий раҳбарлар: Наврузова Шакар Истамовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Иммунология ва инсон геномикаси институти, DSc.02/30.12.2019.Tib.50.01.
Расмий оппонентлар: Назаров Озод Ахмедович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Муллаева Лола Джавлоновна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат тиббиёт университети.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: нафас олиш тизими касалликлари бўлган болаларда шошилинч ҳолатлар ривожланишининг иммунологик хавфини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
нафас олиш касалликлари билан касалланган болаларда ҳужайравий иммунитетнинг CD4+, CD8+, CD16+, CD25+, CD95+ лимфоцитлари миқдори кескин ортиши фонида гуморал иммунитетнинг CD20+ лимфоцитлар сони, IgА, IgМ миқдорининг ортиши ва IgG миқдорининг камайиши сабабли шошилинч ҳолат ривожланиш хавфи юқори бўлиши аниқланган;
илк бор нафас олиш касалликлари билан касалланган болаларда иммунитетнинг яллиғланишга хос (IL-6, IL-8, IL-17А, TNF-а) цитокинларининг кескин ортиши фонида интерферонлар (IFNγ INF-а) миқдорининг ишонарли камайиши сабабли шошилинч ҳолат ривожланиши хавфи ортиши исботланган;
илк бор нафас олиш касалликларида касалликнинг оғирлашуви сабабли иммунитетнинг ўсиш омиллари МCP-1 ва VEGF-A миқдорларининг соғломларга нибатан ишонали ортиши болаларда гемодинамик асоратлар ривожланиш хавфи ортишига олиб келиши исботланган;
эрта ёшли болалар нафас олиш касалликларида иккиламчи иммунитет танқислиги холати фонида интерферонлар (IFNγ INF-а) миқдорининг ишонарли камайиши тизимли яллиғланиш синдроми (сепсис) ривожланишига сабаб бўлиши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Нафас олиш тизими касалликлари бўлган болаларда шошилинч ҳолатлар ривожланишининг иммунологик хавфини аниқлаш бўйича олинган илмий натижалари асосида:
биринчи илмий янгилик: нафас олиш касалликлари билан касалланган болаларда ҳужайравий иммунитетнинг CD4+, CD8+, CD16+, CD25+, CD95+ лимфоцитлари миқдори кескин ортиши фонида гуморал иммунитетнинг CD20+ лимфоцитлар сони, IgА, IgМ миқдорининг ортиши ва IgG миқдорининг камайиши сабабли шошилинч ҳолат ривожланиш хавфи юқори бўлиши аниқланганлиги бўйича «Респиратор касалликларга чалинган болаларда шошилинч ҳолатларни башорат қилиш усули» услубий тавсияномаси ишлаб чиқилган (Бухоро давлат тиббиёт институти Эксперт кенгашининг 2023 йил 12 сентябрдаги 23-m/094-сонли маълумотномаси). Мазкур таклиф Бухоро вилоят Пешку туман тиббиёт бирлашмаси бўйича 02.10.2023 йилдаги №193-сонли, Бухоро вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича 20.12.2023 йилдаги №88-сонли хамда Республика тез тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиали бўйича 27.07.2024 йилдаги №150-сонли буйруқлари билан амалиётларига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги хузуридаги илмий техник кенгашининг 2024 йил 22 октябрдаги 07/23-сонли хулосаси); ижтимоий самарадорлиги: илмий натижаларни клиник амалиётга жорий этилиши нафас олиш тизими касалликлари бўлган болаларда шошилинч ҳолатлар ривожланишини эрта ташхислаш, даволаш тактикасини оптималлаштириш, болалар ўлими даражасини пасайтириш, асоратлар холатини камайтириш ва хаёт сифатини яхшилашга имкон яратади; иқтисодий самарадорлиги: илмий натижаларнинг Бухоро вилоят Пешку туман тиббиёт бирлашмаси, Бухоро вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази хамда Республика тез тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиали амалий фаолиятларига жорий этилиши респиратор касалликларга чалинган болаларда шошилинч ҳолатларни башорат қилиш усулини қўллаш иммунологик маркёрларни миқдор ўзгаришларига кўра шошилинч ҳолатларни ривожланишини ўз вақтида аниқлаш ва даволаш усулларини оптималлаштириш орқали ҳар бир нафар беморга нисбатан сарфланган маблағнинг 29544263,7 сўмгача тежашга ва касалхонага ётиш муддатини қисқартишга имкон яратади; хулоса: нафас олиш касалликлари билан касалланган болаларда ҳужайравий иммунитетнинг CD4+, CD8+, CD16+, CD25+, CD95+ лимфоцитлари миқдори кескин ортиши фонида гуморал иммунитетнинг CD20+ лимфоцитлар сони, IgА, IgМ миқдорининг ортиши ва IgG миқдорининг камайиши шошилинч ҳолат ривожланиш хавфи юқори бўлиши асосланган;
иккинчи илмий янгилик: илк бор нафас олиш касалликлари билан касалланган болаларда иммунитетнинг яллиғланишга хос (IL-6, IL-8, IL-17А, TNF-а) цитокинларининг кескин ортиши фонида интерферонлар (IFNγ INF-а) миқдорининг ишонарли камайиши сабабли шошилинч ҳолат ривожланиши хавфи ортиши исботланганлиги бўйича «Респиратор касалликларга чалинган болаларда шошилинч ҳолатларни башорат қилиш усули» услубий тавсияномаси ишлаб чиқилган (Бухоро давлат тиббиёт институти Эксперт кенгашининг 2023 йил 12 сентябрдаги 23-m/094-сонли маълумотномаси). Мазкур таклиф Бухоро вилоят Пешку туман тиббиёт бирлашмаси бўйича 02.10.2023 йилдаги №193-сонли, Бухоро вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича 20.12.2023 йилдаги №88-сонли хамда Республика тез тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиали бўйича 27.07.2024 йилдаги №150-сонли буйруқлари билан амалиётларига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги хузуридаги илмий техник кенгашининг 2024 йил 22 октябрдаги 07/23-сонли хулосаси); ижтимоий самарадорлиги: илмий натижаларни клиник амалиётга жорий этилиши нафас олиш тизими касалликлари бўлган болаларда шошилинч ҳолатлар ривожланишини эрта ташхислаш, даволаш тактикасини оптималлаштириш, болалар ўлими даражасини пасайтириш, асоратлар холатини камайтириш ва хаёт сифатини яхшилашга имкон яратади; иқтисодий самарадорлиги: илмий натижаларнинг Бухоро вилоят Пешку туман тиббиёт бирлашмаси, Бухоро вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази хамда Республика тез тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиали амалий фаолиятларига жорий этилиши респиратор касалликларга чалинган болаларда шошилинч ҳолатларни башорат қилиш усулини қўллаш иммунологик маркёрларни миқдор ўзгаришларига кўра шошилинч ҳолатларни ривожланишини ўз вақтида аниқлаш ва даволаш усулларини оптималлаштириш орқали ҳар бир нафар беморга нисбатан сарфланган маблағнинг 29544263,7 сўмгача тежашга ва касалхонага ётиш муддатини қисқартишга имкон яратади; хулоса: нафас олиш касалликлари билан касалланган болаларда иммунитетнинг яллиғланишга хос (IL-6, IL-8, IL-17А, TNF-а) цитокинларининг кескин ортиши фонида интерферонлар (IFNγ INF-а) миқдорининг ишонарли камайиши сабабли шошилинч ҳолат ривожланиши хавфи ортиши асосланган;
учинчи илмий янгилик: илк бор нафас олиш касалликларида касалликнинг оғирлашуви сабабли иммунитетнинг ўсиш омиллари МCP-1 ва VEGF-A миқдорларининг соғломларга нибатан ишонали ортиши болаларда гемодинамик асоратлар ривожланиш хавфи ортишига олиб келиши исботланганлиги бўйича «Респиратор касалликларга чалинган болаларда шошилинч ҳолатларни башорат қилиш усули» услубий тавсияномаси ишлаб чиқилган (Бухоро давлат тиббиёт институти Эксперт кенгашининг 2023 йил 12 сентябрдаги 23-m/094-сонли маълумотномаси). Мазкур таклиф Бухоро вилоят Пешку туман тиббиёт бирлашмаси бўйича 02.10.2023 йилдаги №193-сонли, Бухоро вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича 20.12.2023 йилдаги №88-сонли хамда Республика тез тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиали бўйича 27.07.2024 йилдаги №150-сонли буйруқлари билан амалиётларига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги хузуридаги илмий техник кенгашининг 2024 йил 22 октябрдаги 07/23-сонли хулосаси); ижтимоий самарадорлиги: илмий натижаларни клиник амалиётга жорий этилиши нафас олиш тизими касалликлари бўлган болаларда шошилинч ҳолатлар ривожланишини эрта ташхислаш, даволаш тактикасини оптималлаштириш, болалар ўлими даражасини пасайтириш, асоратлар холатини камайтириш ва хаёт сифатини яхшилашга имкон яратади; иқтисодий самарадорлиги: илмий натижаларнинг Бухоро вилоят Пешку туман тиббиёт бирлашмаси, Бухоро вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази хамда Республика тез тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиали амалий фаолиятларига жорий этилиши респиратор касалликларга чалинган болаларда шошилинч ҳолатларни башорат қилиш усулини қўллаш иммунологик маркёрларни миқдор ўзгаришларига кўра шошилинч ҳолатларни ривожланишини ўз вақтида аниқлаш ва даволаш усулларини оптималлаштириш орқали ҳар бир нафар беморга нисбатан сарфланган маблағнинг 29544263,7 сўмгача тежашга ва касалхонага ётиш муддатини қисқартишга имкон яратади; хулоса: нафас олиш касалликларида касалликнинг оғирлашуви сабабли иммунитетнинг ўсиш омиллари МCP-1 ва VEGF-A миқдорларининг соғломларга нибатан ишонали ортиши болаларда гемодинамик асоратлар ривожланиш хавфи ортиши асосланган;
тўртинчи илмий янгилик: эрта ёшли болалар нафас олиш касалликларида иккиламчи иммунитет танқислиги холати фонида интерферонлар (IFNγ INF-а) миқдорининг ишонарли камайиши тизимли яллиғланиш синдроми (сепсис) ривожланишига сабаб бўлиши аниқланганлиги бўйича «Респиратор касалликларга чалинган болаларда шошилинч ҳолатларни башорат қилиш усули» услубий тавсияномаси ишлаб чиқилган (Бухоро давлат тиббиёт институти Эксперт кенгашининг 2023 йил 12 сентябрдаги 23-m/094-сонли маълумотномаси). Мазкур таклиф Бухоро вилоят Пешку туман тиббиёт бирлашмаси бўйича 02.10.2023 йилдаги №193-сонли, Бухоро вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича 20.12.2023 йилдаги №88-сонли хамда Республика тез тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиали бўйича 27.07.2024 йилдаги №150-сонли буйруқлари билан амалиётларига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги хузуридаги илмий техник кенгашининг 2024 йил 22 октябрдаги 07/23-сонли хулосаси); ижтимоий самарадорлиги: илмий натижаларни клиник амалиётга жорий этилиши нафас олиш тизими касалликлари бўлган болаларда шошилинч ҳолатлар ривожланишини эрта ташхислаш, даволаш тактикасини оптималлаштириш, болалар ўлими даражасини пасайтириш, асоратлар холатини камайтириш ва хаёт сифатини яхшилашга имкон яратади; иқтисодий самарадорлиги: илмий натижаларнинг Бухоро вилоят Пешку туман тиббиёт бирлашмаси, Бухоро вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази хамда Республика тез тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиали амалий фаолиятларига жорий этилиши респиратор касалликларга чалинган болаларда шошилинч ҳолатларни башорат қилиш усулини қўллаш иммунологик маркёрларни миқдор ўзгаришларига кўра шошилинч ҳолатларни ривожланишини ўз вақтида аниқлаш ва даволаш усулларини оптималлаштириш орқали ҳар бир нафар беморга нисбатан сарфланган маблағнинг 29544263,7 сўмгача тежашга ва касалхонага ётиш муддатини қисқартишга имкон яратади; хулоса: эрта ёшли болалар нафас олиш касалликларида иккиламчи иммунитет танқислиги холати фонида интерферонлар (IFNγ INF-а) миқдорининг ишонарли камайиши тизимли яллиғланиш синдроми (сепсис) ривожланиши асосланган.