Хидиров Эркин Иргашевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): Ҳаракат таркиби габаритларини назорат қилиш тизимини рақамлаштириш, 05.08.03 – Темир йоъл транспортини ишлатиш (техника фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.3.PhD/Т4952.
Илмий раҳбар: Курбанов Жанибек Файзуллаевич, техника фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат транспорт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат транспорт университети ҳузуридаги PhD.15/31.08.2022.Т.73.01 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Мамиров Уктам Фарходович, техника фанлари доктори, профессор; Хаджимухаметова Матлуба Адиловна, техника фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат техника университети.
II. Тадқиқотнинг мақсади ҳаракат таркиби габаритларини назорат қилиш тизимини рақамлаштириш иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор поезддаги барча вагонлар детал қисмлари ва унда жойлашган юкларнинг белгиланган чегаралардан силжишини аниқлаш имконини берувчи ҳаракат таркиби габаритини контакциз инфрақизил датчиклар орқали комплекс назорат қилиш ва бошқариш усулининг математик моделлари яратилган;
поезд таркибидаги ёлғон ногабаритликни тезкор бартараф этиш имконини берувчи ҳаракат таркиби габаритларининг жорий ҳолати ва уни назорат қилувчи тизимдаги маълумотларни  электр марказлаштириш тизимига симсиз узатиш усули ишлаб чиқилган;
ҳаракат таркиби габаритларини ва уни издан чиқишини назорат қилиш тизимини ўрнатиш ординатасини аниқлаш усули йўл профили, белгиланган вақтлар ва локомотивнинг ҳаракат тезлиги ҳамда унинг ҳисобий параметрларини инобатга олган ҳолда тортиш ҳисоблари асосида такомиллаштирилган;
ҳаракат таркибидаги ногабаритлиликнинг муайян вагонга тўғри келишини ўқларни санашнинг электрон тизимидан фойдаланган ҳолда аниқлаш асосида техник хизмат шохобчаси вагон кўрувчи-таъмирловчиси томонидан ногабарит ҳолатини масофавий тезкор ташҳислаш усули ишлаб чиқилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ҳаракат таркиби габаритларини назорат қилиш тизимини рақамлаштириш боъйича олинган илмий натижалар асосида:
темир йўл участкаларида ҳаракат таркиби габаритларини назорат қилишнинг рақамлаштириш тизимини “Темирйўлинфратузилма” АЖ тасарруфидаги “Ховос сигналлаштириш ва алоқа масофаси” филиали, Сирдарё-Бахт перегони ПК34584+00 да жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт Вазирлигининг 2025 йил 10 апрелдаги 4/Э504-сонли маълумотномаси). Илмий тадқиқотлар натижасида электрлаштирилган темир йўл участкаларида ҳаракат таркибида юз берадиган юқори 
 ногабаритликларни аниқлаш ва ногабаритлик вагон(лар)нинг қайси юзасида ва қайси ўққа тегишли вагонда содир бўлганлигини тезкор аниқлаш орқали ҳаракат таркибларини узунлигидан келиб чиқиб станция йўлларида туриб қолиш вақти 30 дақиқагача камайтириш имконини пайдо бўлган;
темир йўл участкаларида ҳаракат таркибини издан чиқишини назорат қилишнинг контакциз усули “Темирйўлинфратузилма” АЖ тасарруфидаги “Ховос сигналлаштириш ва алоқа масофаси” филиали Даштобод-Зомин перегони тоқ йўналиш ПК3552+6 да жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт Вазирлигининг 2025 йил 10 апрелдаги 4/Э504-сонли маълумотномаси). Натижада ҳаракат таркибининг издан чиқишини ва пастки ногабаритликларни тезкор ташҳислашда вақт сарфини камайтиришга ва  ишлаб чиқилган икки каналли тизимнинг биринчи носозликка учраш эҳтимоли бир каналли тизимга нисбатан 1,5 баробарга камайтирилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish