Қодиров Жасур Мавжудовичнинг
фалсафа доктори (PhD) Диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Юқори жағ тиш қаторларининг торайишини даволашда ортодонтик аппаратларни қиёсий баҳолаш» 14.00.21 – Стоматология (тиббиёт фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.2.PhD/Tib1944.
Илмий раҳбар: Нигматов Рахматилла Нигматович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат стоматология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат стоматология институти, DSc.04/30.12.2019.Tib.59.01.
Расмий оппонентлар: Хабилов Нугмон Лукманович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Аверьянов Сергей Витальевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Россия Федерацияси).
Етакчи ташкилот: Озарбайжон тиббиёт университети (Озарбайжон Респубикаси).
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: болаларда юқори жағ тиш қатори торайишини ташхислашни такомиллаштириш ва даволашда турли ортодонтик аппаратларни қўлланилишини қиёсий баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
болаларда юқори жағ тиш қаторининг торайишини келтириб чиқарувчи хафли омил сифатида қулоқ-бурун-томоқ касалликлари, оғиз билан нафас олиш, зарарли одатлар, бошини бир томонлама қўйиб ухлаш, болани сунъий овқатлантириш эканлиги исботланди; 
яратилган компьютер дастури юқори жағ тиш қаторининг цефалометрик маълумотлар холатини аниқ ва тезкор аниқлаш ва торайган тиш ёйини кенгайтиришнинг зарур ва мумкин бўлган даражасини ҳисоблаш режасини башорат қилиш имконини бериши исботланган;
юқори жағ тиш қаторларининг торайиши бўлган беморлар учун кенгайтирувчи ортодонтик мосламаларнинг турли модификацияларини қўллашга бўлган кўрсатмалари беморнинг ёши, танглай чуқурлиги ва патология даражаси компьютер томографияси тасвирларидаги Yonsei кўндаланг индекси кўрсаткичлари асосида исботланган;
болаларда юқори жағ тиш қаторининг торайишини даволаш учун турли ортодонтик аппаратларни қўллаш ва уларни қиёси тахлил қилиш натижасидаи тиш-жағ аномалиясининг шаклига (скелетал ёки тиш-альвеоляр), боланинг ёшига, юз тузилиши белгиларига, аномалиянинг оғирлик даражасига боғлиқлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2024 йил 22 октябрдаги 07/83-сонли хулосаси ҳамда Тошкент давлат стоматология институти мувофиқлаштирувчи эксперт кенгашининг 04-з/49-сонли баённомасига мувофиқ:
биринчи илмий янгилик: болаларда юқори жағ тиш қаторининг торайишини келтириб чиқарувчи хафли омил сифатида қулоқ-бурун-томоқ касалликлари, оғиз билан нафас олиш, зарарли одатлар, бошини бир томонлама қўйиб ухлаш, болани сунъий овқатлантириш эканлиги исботланганлиги бўйича услубий тавсиялар Андижон вилояти болалар стоматология поликлиникаси (24.05.2024 йилдаги 27-сонли буйруқ), Тошкент шаҳридаги 5- ва 2-болалар стоматология поликлиникалари ҳамда ТДСИ клиникаси стоматология поликлиникаси (15.04.2024 йилдаги 49-сонли буйруқ) шифокорларининг амалий фаолиятига жорий этилди. Ижтимоий самарадорлиги: ишлаб чиқилган услубий тавсиялар асосида юқори тиш қатори торайишини келтириб чиқарувчи сабабларини ва ортодонтик даволашнинг самарали протоколини тузиш имконияти яратилди. Бу ортодонт иши самарадорлигини ошириб, ташрифлар сонини қисқартирди. Иқтисодий самарадорлиги: услубий тавсиялар асосида этиологик омилларга қараб ортодонтик аппаратларни танлаб қўллаш ҳисобига ҳар бир бемор учун бюджет маблағларидан 130000 сўм ва бюджетдан ташқари маблағлардан 180000 сўм тежаш имконияти яратилди.
иккинчи илмий янгилик: яратилган компьютер дастури юқори жағ тиш қаторининг цефалометрик маълумотлар холатини аниқ ва тезкор аниқлаш ва торайган тиш ёйини кенгайтиришнинг зарур ва мумкин бўлган даражасини ҳисоблаш режасини башорат қилиш имконини бериши исботланганлиги Андижон вилояти болалар стоматология поликлиникаси (24.05.2024 йилдаги 27-сонли буйруқ), Тошкент шаҳридаги 5- ва 2-болалар стоматология поликлиникалари ҳамда ТДСИ клиникаси стоматология поликлиникаси (15.04.2024 йилдаги 49-сонли буйруқ) шифокорларининг амалий фаолиятига жорий этилди. Ижтимоий самарадорлиги: ишлаб чиқилган компьютер диагностик дастури ҳисоб-китобларга сарфланадиган вақтни бир неча баробар қисқартирди. Юқори жағ тиш қаторининг самарали ва илмий асосланган ортодонтик кенгайтиришини тўлиқ ва ишончли ташхислаш, оқилона прогнозлаш ва танлаш имконини берди. Иқтисодий самарадорлиги: телерентгенограммаларни чоп этиш ва беморларнинг рентгенологик тасвирларини компьютерда ташхислашни тўлиқ қисқартириш, шунингдек, ҳар бир беморнинг тиш-жағ тизимини сефалометрик текшириш учун шифокор вақтини сезиларли даражада камайтириш ҳисобига бюджет маблағларидан 240000 сўм ва бюджетдан ташқари маблағлардан 160000 сўм тежаш имконияти яратилди.
учинчи илмий янгилик: юқори жағ тиш қаторларининг торайиши бўлган беморлар учун кенгайтирувчи ортодонтик мосламаларнинг турли модификацияларини қўллашга бўлган кўрсатмалари беморнинг ёши, танглай чуқурлиги ва патология даражаси компьютер томографияси тасвирларидаги Yonsei кўндаланг индекси кўрсаткичлари асосида исботланганлиги (Патент №FAP 02220. - Тошкент. - 14.02.2023). Ушбу аппарат Андижон вилояти болалар стоматология поликлиникаси (24.05.2024 йилдаги 27-сонли буйруқ), Тошкент шаҳридаги 5- ва 2-болалар стоматология поликлиникалари ҳамда ТДСИ клиникаси стоматология поликлиникаси (15.04.2024 йилдаги 49-сонли буйруқ) шифокорларининг амалий фаолиятига жорий этилди. Ижтимоий самарадорлиги: ишлаб чиқилган янги инновацион ортодонтик аппарат конструкцияси ва турли ортодонтик аппаратларни қиёсий баҳолаш асосида юқори тиш қатори торайишини ортодонтик даволашнинг самарали протоколини тузиш имконияти яратилди. Бу ортодонт иши самарадорлигини ошириб, ташрифлар сонини ва шифокор қабулига кетадиган вақтни 2-2,5 баробар қисқартирди. Иқтисодий самарадорлиги: MSE, Hyrex, Marco Rossa, Xaas ва бошқа турли ортодонтик кенгайтирувчи аппаратларнинг иш самарадорлиги ва нархини қиёсий баҳолаш асосида янги инновацион олинмайдиган аппарат мураккаб механизмлар, микроимплантлар, винтларнинг йўқлиги туфайли иқтисодий жиҳатдан самаралироқ эканлиги аниқланди. Қурилма таркибида арзон магнит мавжудлиги ҳисобига ҳар бир бемор учун бюджет маблағларидан 400000 сўм ва бюджетдан ташқари маблағлардан 250000 сўм тежаш имконияти яратилди.
тўртинчи илмий янгилик: болаларда юқори жағ тиш қаторининг торайишини даволаш учун турли ортодонтик аппаратларни қўллаш ва уларни қиёси тахлил қилиш натижасидаи тиш-жағ аномалиясининг шаклига (скелетал ёки тиш-альвеоляр), боланинг ёшига, юз тузилиши белгиларига, аномалиянинг оғирлик даражасига боғлиқлиги исботланганлиги бўйича“Юқори жағ тиш қаторлари торайишини олинмайдиган аппаратлар ёрдамида ортодонтик даволаш” (ТДСИ Эксперт кенгашининг 2023 йил 31 майдаги 04-п/49-сонли хулосаси) ва “Болаларда юқори жағ тиш қаторлари торайишини ташхислаш ва даволаш усуллари” (ТДСИ Эксперт кенгашининг 2023 йил 31 майдаги 04-п/50-сонли хулосаси) мавзуларида услубий тавсиялар ишлаб чиқилди. Бу тавсиялар стоматолог, умумий амалиёт шифокорлари ва ортодонт шифокорлари ҳамда тиббиёт олий ўқув юрти ортодонтия йўналиши талабалари амалий фаолиятида фойдаланиш учун мўлжалланган. Улар Андижон вилояти болалар стоматология поликлиникаси (24.05.2024 йилдаги 27-сонли буйруқ), Тошкент шаҳридаги 5- ва 2-болалар стоматология поликлиникалари ҳамда ТДСИ клиникаси стоматология поликлиникаси (15.04.2024 йилдаги 49-сонли буйруқ) шифокорларининг амалий фаолиятига жорий этилди. Ижтимоий самарадорлиги: ортодонтик даволашда тиш қаторларининг тўғри жипслашувига эришиш учун олинмайдиган ва олинадиган ортодонтик аппаратларнинг турли хилларини қиёсий ўрганиш динамикада даволашнинг барқарор натижаларига эришиш имконини берди. Иқтисодий самарадорлиги: кенгайтирувчи ортодонтик аппаратлар турини тўғри танлаш нафақат даволаш натижаларини яхшилашга, балки даволаш муддатларини сезиларли даражада қисқартириш ҳисобига бюджет маблағларидан 340000 сўм ва бюджетдан ташқари маблағлардан 260000 сўм тежаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish